Get Mystery Box with random crypto!

Psixologik bilimlar

Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar P
Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar
Kanal manzili: @psixologikbilimlar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.94K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар
👨🏻‍💻 Админ: @Psixolog_Sarvar
Реклама бўйича мурожаат:👇
@reklama_psixologik_bilimlar

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2021-02-21 23:33:16
Муҳаббатнинг ярми ишончдир, қолган ярми эса ҳурмат ва эътибор!

@psixologikbilimlar
7.3K viewsedited  20:33
Ochish/sharhlash
2021-02-21 23:30:17
Энг катта йўқотиш - бу ҳаракат қилмаслик. Агар мен бутун умрим давомида “ Бундан ҳеч нарса чиқмайди, Сенда бунинг учун ... йўқ.“ сингари гапларга қулоқ солганимда ҳозирги мавқега эга бўлмаган бўлардим.

@psixologikbilimlar
7.0K viewsedited  20:30
Ochish/sharhlash
2021-02-21 19:03:36 Онанинг сўнгги илтимоси...

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
— Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
— Бўлди, кетдим.
— Шошма, болам. — Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. — Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
— Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
— Суратга тушайлик, — деди тўсатдан.
Ажабландим.
— Нега?
— Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: “Қўшниникига чиқиб келаман”, дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
— Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтдию... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
10.0K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash
2021-02-21 18:59:30
Бу телба дунёда жавобсиз саволлар кўп. Бироқ "айбим нима?" деган сўроққа жавоб тополмаслик - ўта адолатсизликдир.

Ўткир Хошимов

@psixologikbilimlar
7.3K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2021-02-21 14:51:46
Улкан нарсаларни орзу қилинг: буюк орзуларгина инсонлар қалбига таъсир қилиш қудратига эга.

@psixologikbilimlar
7.9K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-21 14:27:35
Севги шундай кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шундай кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди.

@psixologikbilimlar
7.7K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2021-02-21 11:39:18 Назарий билимлар ўз йўлига. Лекин психолог бўлиб, кимгадир амалий ёрдам беролмасангиз, демак психологман дейишга лойиқ эмассиз!

Китобларни бошидан охиригача ёдлаб олиб, назарияларни "сув қилиб ичиб юборган" лекин амалда бировга бир ширин сўз билан амалий ёрдам беролмаган психологларга AЧИНAМAН.

Сиз аълочи талаба, яхши тадқиқотчи, психология фани ўқитувчиси бўлишингиз мумкин.
Лекин яхши психолог бўлолмайсиз.

Умрингиз психология фани тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида маъруза қилиш, назарияларни чала ёдлаб олиш ва "у олим бундай деган, буниси бундай деб ёзган" дейиш билан ўтиб кетади.

Aмалиётга эътибор бериш керак
Билимни амалиётда синаш зарур
Бошқаларга ёрдам бериш лозим
Психология баландпарвоз гаплар, сийқаси чиққан маърузаларга эмас, амалий тадқиқот ва илмий изланишларга муҳтож

Эҳҳ, психологлар!!!

@psixologikbilimlar
8.0K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2021-02-21 11:37:40
#ИБРАТ

Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади.

Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони, ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора-озимоқ бўлади.

Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки, унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади. Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.

Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабада қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди, муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади...
Тафаккур қилинг.

@psixologikbilimlar
9.1K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2021-02-21 11:18:55
Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» олган.

Ҳеч қачон жазолашга шошилмайлик.

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
8.8K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2021-02-21 10:57:01 #ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ
ЎЗ КУЧИНГИЗ ВА КАЙФИЯТИНГИЗ АНИҚЛАБ ОЛИНГ

Ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, инсон ўзини худди боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис эта бошлайди. Ёруғ дунёдан умидлари сўнади. Нималар бўлаётганини англай олмай азобланади. Тўхтанг, бошингизга тушган барча яхши-ёмон ишлар характерингиз туфайли бўлмасин тағин!.. Тўғри-да, кўпчилик ўз характерини ўзи яхши билмай туриб, айбни бошқаларга қўйиши ҳеч гап эмас. Қуйидаги тест эса ўз характерингизни чуқурроқ билиб олишга кўмак беради деган умиддамиз.

1. Дўстликни қадрлайсизми?
А) Ҳа — 1 балл
Б) Йўқ — 0 балл
2. Янгиликка интиласизми?
А) Ҳа — 0 балл
Б) Йўқ — 1 балл
3. Тез-тез янги кийимлар харид қилишни хуш кўрасизми?
А) Ҳа — 1 балл
Б) Йўқ — 0 балл
4. Баҳона, сабабсиз ҳам феълингиз ўзгариши мумкинми?
А) Ҳа — 0 балл
Б) Йўқ — 1 балл
5. Бола эканингизда вояга етиб эгалламоқчи бўлган касбингизни уч мартадан кўп алмаштирганмисиз?
А) Ҳа — 0 балл
Б) Йўқ — 1 балл
6. Қийин масалани ечиш пайтида тез-тез ўзингизга бўлган ишонч сўнадими?
А) Ҳа — 0 балл
Б) Йўқ — 1 балл
7. Ниманидир коллекция қилиш билан шуғулланасизми?
А) Ҳа — 1 балл
Б) Йўқ — 0 балл
8. Сўнгги дақиқаларда режаларингизни тез-тез ўзгартириб турасизми?
А) Ҳа — 0 балл
Б) Йўқ — 1 балл

НАТИЖАЛАР:
6 баллдан юқори:
Сиз жуда тартибли, халқ тилида айтганда, ўзини босиб олган инсонсиз. Ота-онага ҳам, бошлиқ, дўстларингизга ҳам сира ортиқча ташвиш келтирмайсиз.

3 дан 6 баллгача: Кайфиятингиз, феъл атворингиз тез-тез алмашиниб туради. Эсингизда бўлсин, бир хил характерга ва кайфиятга эриша билиш ҳаётда тенгсиз омад келтириши мумкин.

3 баллдан кам: Нега ўз кучингизга ишонмайсиз? Уйдагиларга кўпроқ суяниш ва иш жойи нинг ўзидан яқин дўстлар орттириш лозим.

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
11.6K views07:57
Ochish/sharhlash