Get Mystery Box with random crypto!

Назарий билимлар ўз йўлига. Лекин психолог бўлиб, кимгадир ама | Psixologik bilimlar

Назарий билимлар ўз йўлига. Лекин психолог бўлиб, кимгадир амалий ёрдам беролмасангиз, демак психологман дейишга лойиқ эмассиз!

Китобларни бошидан охиригача ёдлаб олиб, назарияларни "сув қилиб ичиб юборган" лекин амалда бировга бир ширин сўз билан амалий ёрдам беролмаган психологларга AЧИНAМAН.

Сиз аълочи талаба, яхши тадқиқотчи, психология фани ўқитувчиси бўлишингиз мумкин.
Лекин яхши психолог бўлолмайсиз.

Умрингиз психология фани тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида маъруза қилиш, назарияларни чала ёдлаб олиш ва "у олим бундай деган, буниси бундай деб ёзган" дейиш билан ўтиб кетади.

Aмалиётга эътибор бериш керак
Билимни амалиётда синаш зарур
Бошқаларга ёрдам бериш лозим
Психология баландпарвоз гаплар, сийқаси чиққан маърузаларга эмас, амалий тадқиқот ва илмий изланишларга муҳтож

Эҳҳ, психологлар!!!

@psixologikbilimlar