Get Mystery Box with random crypto!

Psixologik bilimlar

Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar P
Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar
Kanal manzili: @psixologikbilimlar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.94K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар
👨🏻‍💻 Админ: @Psixolog_Sarvar
Реклама бўйича мурожаат:👇
@reklama_psixologik_bilimlar

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2021-02-18 19:49:53 ​​Сизни ўзгартирадиган принциплар

1. Севгини қандай олиш ҳақида ўйлашни тўхтатинг, уни ўзингиз беришни бошланг. Бериб, оласиз. Бошқа йўл йўқ.

2. Бу эрда ва ҳозир яшашни бошланг. Келажакка тайёргарлик кўришни бошламанг.

3. Дунёдаги барча азоб-уқубатлар, яшаш кераклигини бутунлай унутганлигингиз, ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланишни бошлаганингиздан келиб чиқади.

4. Aгар сиз яшашни хоҳласангиз, унда битта нарсани ўрганинг: нарсаларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилинг ва ўзингизни ўзингиз каби қабул қилинг.

5. Aгар сиз бой бўлсангиз, бу ҳақда ўйланг, агар камбағал бўлсангиз - қашшоқликка жиддий ёндашманг.

6. Иложи борича кўп хато қилинг, шунчаки эсда тутинг: битта хатони икки марта қилманг. Ва сиз ўсасиз.

7. Ҳар ким бошқаларга у қандай бўлиши кераклигини ўргатади ва ҳеч ким ҳеч қачон мамнун бўлмайдиганга ўхшайди.

8. Сиз эркинлик энг юқори қадрият эканлигини билишингиз керак ва агар севги сизга эркинлик бермаса, бу севги эмас.

@psixologikbilimlar
10.5K viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2021-02-18 14:00:41
Чин севги билан боғлиқ уч нарса бор:

1. Бундай севгини топиш қийин.
2. Бундай севгини йўқотиш оғир.
3. Бундай севгини унутишнинг иложи йўқ.

@psixologikbilimlar
10.7K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-17 18:22:32 МУЗЛАТГИЧДАГИ АЁЛ...

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...

Хулоса:
Одамлар бир-бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки, эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
24.1K viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2021-02-17 11:23:02
БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:

• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!

• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!

• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!

• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!

• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!

• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!

• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!

• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!

• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!

• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

@psixologikbilimlar
13.8K viewsedited  08:23
Ochish/sharhlash
2021-02-16 23:21:07
#Эслатма

Шундай аёл бўлингки, оқилалигингиз туфайли турмуш ўртоғингиз учун бир умр идеал аёллигингизча қолинг...

@psixologikbilimlar
11.4K viewsedited  20:21
Ochish/sharhlash
2021-02-16 23:19:06
Кўпинча мендан ''Инсон ўз-ўзига ишончни ошириш учун нима қилиш керак?''деб сўрашади.
Ота-онангизга бор йўғи бир соат вақт ажратиб улар билан шунчаки суҳбатлашинг. Ўзингизга нисбатан ишонч ҳисси пайдо бўлади.
Сиз ҳам синаб кўринг.

@psixologikbilimlar
11.9K viewsedited  20:19
Ochish/sharhlash
2021-02-16 18:48:18
Бахтинг учун кураш чунки йўқотганинг учун йиғлашдан фойда йўқ.

@psixologikbilimlar
11.5K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:37:26
Ҳар доим ҳам «қисмат шу экан» - дея кўниб кетаверманг, ҳаётингизни ўзгартириш ўз қўлингизда.

@psixologikbilimlar
13.8K viewsedited  16:37
Ochish/sharhlash
2021-02-15 18:30:28
Хаётда муҳими - бахт. Бахт ҳаммада ҳар хил бўлади. Бу ички категория. Сиз эккан гул гуллади - бахт. Бир стол атрофига яқинларингиз билан жамландингиз - бахт. Сиз севган инсон бор - бахт. Сизни севганлар бор. Севимли ишингиз бор. Бахтни кутиш керак эмас. Уни ҳис қилиш керак!
Бахтлиман деб айтинг...
Алҳамдулиллоҳ бахтлиман!!!!

@psixologikbilimlar
16.1K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 21:15:05
Агар таслим бўлмасангиз, сизда яна имкониятлар мавжуд бўлади.

Умидсизлик — энг катта муваффақиятсизлик.

@psixologikbilimlar
14.1K viewsedited  18:15
Ochish/sharhlash