2022-08-04 21:29:40
Севгининг кўзи.
Натали 16 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли кўзи ожиз бўлиб қолди.
20 ёшида Эмилни учратади.
Улар севишганлар, айни пайтда яқин сирдош эди.
Суҳбатларнинг бирида Эмил айтди : "ҳаётингни мен билан давом эттирасанми ?!"
Натали : "Сен яхшиси соғлом қиз билан турмуш қур. Мен сенга яхши ёр бўлолмайман. Сени бахтли қила олмайман" - деди.
Шунда Эмил : йўқ, мен сенсиз яшай олмайман. Сени даволаттираман. Ҳаммаси яхши бўлади...
Наталининг кўзларидан бинт олинганидан сўнг у яна Гўзал ҳаётга қайтди. Энди ундан бахтлироқ инсон йўқ эди.
Эмил унга гул тутиб : менга турмушга чиқишга розимисан ?!" деди. Натали не кўзлар билан кўрсинки, севгилиси Эмилни кўзлари ожизлигини кўрди.
Натали : " қанақасига ?! "
Менга айтмаган эдинг - ку,
Йўқ, мен сен билан турмуш қурмайман, бу ердан кет...
Эмил бировга ёздириб кетган ҳатида шундай ёзилган эди : " Натали, мен сендан узоқда бўлсамда вужудим сен билан. Кў зларимни эҳтиёт қил... Сени севиб қоламан... "
@psixologikbilimlar
8.4K viewsedited 18:29