Get Mystery Box with random crypto!

Psixologik bilimlar

Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar P
Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar
Kanal manzili: @psixologikbilimlar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.94K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар
👨🏻‍💻 Админ: @Psixolog_Sarvar
Реклама бўйича мурожаат:👇
@reklama_psixologik_bilimlar

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2021-01-28 18:03:32 Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

@psixologikbilimlar
15.6K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2021-01-27 23:09:01
​​Одамлар сўз ва феълларига қараб 4 тоифага бўлинади.

1- тоифадагилар:
гапиради аммо ўзи қилмайди, булар мунофиқ ва хасис одамлар.

2-тоифадагилар:
гапиради ва ўзи бажаради, булар виждонли одамлар.

3-тоифадагилар:
гапирмайди лекин бажаради, булар мард одамлар.

4-тоифадагилар:
гапирмайди хам бажармайди хам, булар пасткаш одамлардир.

@psixologikbilimlar
16.8K viewsedited  20:09
Ochish/sharhlash
2021-01-27 22:08:52
Ўз ҳис-туйғуларингизни намойиш этишдан асло қўрқманг. Сиз севадиган ва қадрлайдиган одамлар, сиз учун қанчалик муҳимлигини албатта билишлари, ҳис қилишлари керак ...

@psixologikbilimlar
12.0K viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2021-01-27 19:43:59
Кайфиятни кўтариш учун ажойиб машғулот.

Психологларга мактабда бу машғулотдан фойдаланишни тавсия қилмайман.

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
20.9K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash
2021-01-26 22:05:39
Аёллар кўзларини эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ юмиб-очишар экан.

@psixologikbilimlar
13.2K viewsedited  19:05
Ochish/sharhlash
2021-01-26 16:36:30 Бола ўйинчоқлардан чарчаганда, нима қилиш керак?

1. Сеҳрли сумка.
Бола учун қизиқарли аммо биринчи маротаба унинг эътиборини торта оладиган буюмларни эски сумеангизга солиб, ичига бўш қутилар, катта тугмачалар, ручка қопқоқлари, ёзмайдиган қаламлар, эски телефонлар, телевизор пулти, дафтарча солинг. Ҳамма нарсани жойлаштиргач, сумкани яхшилаб ёпасиз. Ўйинчоқларини бошқа жойга йиғиштириб қуйинг. Болалар сумкадаги нарсага қизиқиши баланд бўлгани боис анча вақтгача у сизнинг ушбу нарсаларингиз билан овора бўлиб, ўзининг уйинчоқларини яна соғиниб қолади. Вақт ўтиши билан ўйинчоқларини қайтариб беришни сўрайди. Бу сиз учун ҳам ҳам моддий ва маънавий ёрдам ҳисобланади.

2. Изқувар болалар
Бола ўйинчоқларни синдираётганига кўзингиз тушдими, дарҳол уларни йиғиштириб яшириб қуйинг, кейин эса ўша ўйинчоқлар ундан хафа бўлиб, топишни унга топшириқ қилиб беринг. У албатта уларни қидиради. Иложи борича унинг ҳаёлига келмайдиган жойга қуйинг, бола икки уч кун уни излаб ўзи топсин.

Юқоридаги тавсиялар болаларни ўйинчоқлардан зерикиб қолган пайтида ишлатилади. Бу эса уларнинг яна узоқ муддат уша ўйинчоқлари билан овора бўлишларига сабабчи бўлади.

Каналга уланиш
@psixologikbilimlar
20.5K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2021-01-25 17:55:01
Агар сиз, ўзингиз қилаётган ишингиз натижасини ҳар доим олдиндан билсангиз, сизнинг ишингиз узоқ давом этмайди.

@psixologikbilimlar
13.8K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2021-01-24 21:23:45
#Қизиқ_факт
Икки қўлингизни ёнга чўзинг. Улар орасидаги масофа сизнинг бўйингизга тенг.

Сиз ҳам синаб кўринг

@psixologikbilimlar
16.8K viewsedited  18:23
Ochish/sharhlash
2021-01-24 20:57:14 #tavsiya...

Ишонарли гапиришнинг 5 усули

1. Нутқингизни секинлаштиринг

Айтаётган гапимизни қанчалик муҳим деб ҳисобласак, уни шунчалик тезроқ етказишга ҳаракат қиламиз. Аммо афсуски, биз қанча тез гапирсак, айтаётган гапимизнинг таъсири шунчалик кам бўлади. Яхшиси, секинроқ гапиринг. Оддий вазиятларда одатдагидан кўра секинроқ, муҳим пайтларда эса янада секинроқ сўзланг. Биринчидан, нутқнинг секинлиги ишончлироқ чиқади, иккинчидан сўзлаётган одамнинг ўзи ҳам хотиржамроқ бўлади.

2. “Э-э-э-э” дейиш ўрнига сукут сақланг

Нотиқ тинмай “паразит сўзлар”ни такрорлайвериши ёки “э-э-э” деявериши ҳеч кимга ёқмайди. Одатда буни маълум бир нарсани таъкидлашга уриниш деб изоҳланади. “Э-э-э” дейиш ўрнига шунчаки сукут сақлашга ҳаракат қилинг.

3. Урғу беринг

Бир хил оҳангдаги нутқ тингловчини ухлатиб қўядиган воситадир. Шунинг учун нутқингизга хилма-хиллик киритинг:

Пастроқ/баландроқ: баъзи сўзларни пастроқ овозда айтинг.

Тезроқ/секинроқ: нутқ тезлиги бир хил бўлмаслиги керак. Айрим гапларни тезроқ гапиринг. Секин сўзлаб туриб бирданига тезроқ гапирсангиз, тингловчининг диққати жамланади.

Урғу беринг: нутқингиздаги айрим сўзларга урғу беринг. Бу бир хилликдан қутулишга ва тингловчилар эътиборида бўлишга ёрдам беради.

4. Ҳаракатланинг

Нутқ жараёнида ҳаракат қилишга, нутқингизга мос ишоралар қилишга эътибор беринг. Бу нутқингизга янада жозиба ва ишонч бағишлайди.

5. Сукутларни ўз фойдангизга ишлатинг

Одатда узоқ сукут сақлаш ноқулайлик келтириб чиқаради. Ҳаттоки “ноқулай сукут” деган атама ҳам бор.
Аммо суҳбат пайтида атайлаб сукут сақлаш ва суҳбатдошнинг эътибори жамланганидан сўнг муҳим ҳисобланган гапни айтиш мумкин.

@psixologikbilimlar
20.3K viewsedited  17:57
Ochish/sharhlash
2021-01-24 19:19:21
Гўзал ҳаёт ўзи келмайди. Ибодат, матонат, фидойилик ва муҳаббат билан қурилади. Шу ҳаёт сизга ҳам насиб қилишини хоҳлайман.

@psixologikbilimlar
14.3K viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash