Get Mystery Box with random crypto!

Psixologik bilimlar

Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar P
Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar
Kanal manzili: @psixologikbilimlar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.94K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар
👨🏻‍💻 Админ: @Psixolog_Sarvar
Реклама бўйича мурожаат:👇
@reklama_psixologik_bilimlar

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2021-02-01 19:49:09 ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

@psixologikbilimlar
9.8K viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:57:24
Тарбиянинг вазифаси яхши ишларни қилишга эмас, яхши ишларни қилишдан роҳатланишга ўргатиш.

@psixologikbilimlar
7.3K viewsedited  15:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:59:37 Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:

1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

@psixologikbilimlar
11.6K viewsedited  06:59
Ochish/sharhlash
2021-01-31 22:21:11
Статистик маълумотларга кўра, юқори ақлга эга одамларнинг ўртача одамга қараганда камроқ дўстлари бўлади.

@psixologikbilimlar
9.1K viewsedited  19:21
Ochish/sharhlash
2021-01-29 18:02:52
Агар бирон нарсага ишонсангиз, сўзсиз охиригача курашинг ва ишонинг.

@psixologikbilimlar
13.8K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:23:32
Ажойиб ўйин экан

Каналга уланиш
@psixologikbilimlar
25.3K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash
2021-01-29 12:42:15
Кўпинча мендан ''Инсон ўз-ўзига ишончни ошириш учун нима қилиш керак?''деб сўрашади.
Ота-онангизга бор йўғи бир соат вақт ажратиб улар билан шунчаки суҳбатлашинг. Ўзингизга нисбатан ишонч ҳисси пайдо бўлади.
Сиз ҳам синаб кўринг

@psixologikbilimlar
13.4K viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2021-01-29 11:15:01
Дунё сизни табассумингизни ўзгартиришига йўл қўйманг. Сизнинг табассумингиз дунёни ўзгартирсин...

@psixologikbilimlar
12.2K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2021-01-29 11:13:00
Бегуноҳ болалар ўзларининг ауралари билан катталарнинг ғамгин нигоҳларига табассум улаша оладилар

@psixologikbilimlar
12.7K viewsedited  08:13
Ochish/sharhlash
2021-01-28 21:08:35
Кўзларимиз ёпиқ ҳолда биз маълумотни осонроқ эслаймиз.

@psixologikbilimlar
12.2K viewsedited  18:08
Ochish/sharhlash