Get Mystery Box with random crypto!

Psixologik bilimlar

Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar P
Telegram kanalining logotibi psixologikbilimlar — Psixologik bilimlar
Kanal manzili: @psixologikbilimlar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.94K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар
👨🏻‍💻 Админ: @Psixolog_Sarvar
Реклама бўйича мурожаат:👇
@reklama_psixologik_bilimlar

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-10-15 10:16:58
— Алло, бу тез ёрдамми? ⠀
— Ҳа, бу тез ёрдам. ⠀
— Хотиним напитка деб ўйлаб баклашкадаги бензинни ичиб юборибди, ҳозир ичи қизиб ҳовлида югуриб юрибди. ⠀
— Хавотир олманг 10 кмдан кейин бензин тугаса ўзи тўхтайди.

@psixologikbilimlar
8.6K views07:16
Ochish/sharhlash
2022-10-13 21:37:30
Aмериканинг Канзас Университетида бир тадқиқот ўтказиш учун битирувчи талабаларга оқ қоғозлар тарқатилди.

Талабалардан ўз олдиларига қўйилган мақсадларини шу қоғозга ёзишлари сўралди. Орадан 10 йил вақт ўтганидан кейин талабаларнинг университетдаги таълим савияси ва уларнинг 10 йилдан кейинги ҳаётда эришган муваффақиятлари солиштирилди.

Натижа эса жуда ҳайратланарли эди. Дарсдаги ўзлаштиришлари жуда юқори бўлган, лекин ҳеч бир мақсадларини қоғозга ёзолмаган талабалар иш фаолиятида кўп ютуққа эришишмаганди.

Дарс ўзлаштиришлари ўртамиёна бўлган, лекин мақсадларини қоғозга аниқ-тиниқ қилиб ёзган талабалар эса ҳаётда жуда катта муваффақиятга эришган эдилар.

@psixologikbilimlar
8.9K views18:37
Ochish/sharhlash
2022-10-09 12:23:57 Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлатириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!

Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дидиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат торти.

Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.

@psixologikbilimlar
2.2K views09:23
Ochish/sharhlash
2022-10-08 16:41:54
#ХАЛҚАРО_КОНФЕРЕНЦИЯ

Психолог, педагог, талаба, тарбиячи ва тадқиқотчилар диққатига!

Халқаро илмий-амалий конференциясига мақола юборинг!

Мақола муаллифларига Халқаро конференцияда маъруза қилганлиги ҳақида СЕРТИФИКАТ, ГУВОҲНОМА ва МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ (pdf) тақдим этилади.

Мақолалар илмий тўплами Ўзбекистон илмий тадқиқотлар миллий базаси scienceweb.uz га жойланади.

Мақола юбориш манзили
@Psixolog_Sarvar
1.5K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-10-08 12:04:29 Дангасаликдан қутулиш учун 7 та фойдали маслаҳат


“Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?..” Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша “кейин” ҳам қачондир келиши керак-ку! Худди аёлига уйдаги юмушларни бажаришга ваъдабозлик қилган мултфилм қаҳрамони каби уйингиздаги буюмлардан тоғ пайдо бўлиб, қулаб тушиши мумкин. Хўш, нима қилиш керак?

1. Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг. Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Овқатни кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.

2. Ўзингизга стимул топинг. Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибди-ку! Ҳасадингиз келаяптими? Унда ишланг.

3. Диққатингизни чалғитманг. Компютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, “бутун дунё ўргимчак тўри”га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.

4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.

5. Сиз ишлаётганда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг. Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.

6. Ўзингизга иш йиғманг. Масалан, баъзи ишлар (мисол учун, идиш ювиш)ни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб турган осонроқ.

7. Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг. Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни-да гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни аввал ўртоғингизга, сўнг бошқаларга тан олдириш учун каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.

Маслаҳатларни шу жойигача ўқиб тугатдингизми? Демак, дангасалик занжирини узишни бошлабсиз. Энди режа асосида ишларни тақсимланг. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar
1.8K views09:04
Ochish/sharhlash
2022-10-08 12:04:29
1.6K views09:04
Ochish/sharhlash
2022-10-08 08:46:41 #умр_саҳифаларидан

AЁЛ МAКРИ

Бир киши йўлда кетаётиб, бир қудуқ ёнида турган аёлга дуч келди. Киши унга яқинлашди. Aёл қўрқиб кетди. Шунда эркак деди:
– Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман: аёл макри нима?
Aёл бир оз ўйланиб турди-да, дод солиб йиғлай бошлади. Унинг овозини бутун қишлоқ эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Aёл:
– Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин, сени ўлдиришсин деб шундай қилдим, – деди.
Эркак:
– Сендан макр ҳақида сўрадим, холос! Ёмон ниятда бирор гап айтдимми? – деди.
Шунда аёл ўрнидан турди-да, бир челак сувни устидан қуйди. Эркак бу ишдан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Aёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳолиси келиб қолди. Эркак улардан қўрқди, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак”, деб ўйлади.
Aёл қишлоқ аҳлига:
– Сув олмоқчи бўлиб қудуққа энгашгандим, бехос унга тушиб кетдим. Бу одам мени қутқарди, – деди.
Одамлар бояги кишига ташаккур айтиб, унга кўп совға-саломлар беришди. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради.
– Aёл макри мана шунақа бўлади. Aгар унга озор берсанг, сени ҳалок этади. Aгар рози бўлса, сени бахтли қилади, – деб жавоб берди аёл .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@psixologikbilimlar
2.2K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:13:58 Ўзингизга ишонинг

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳамшу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…
”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бирпайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси ҳашаматли уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда, камин устида эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси бор эди...

@psixologikbilimlar
1.7K views11:13
Ochish/sharhlash
2022-09-29 22:14:37
Мен учун энг қадрдон, севимли Устозим! Сизни ўқитувчилар куни билан чин қалбдан табриклайман.Сизга узоқ умр, метиндек сабр-қаноат, соғлик-саломатлик тилайман.

Келинг, қаламлар билан,
Тарқатайлик зулматни
Зангори нурлар ила,
Чизайлик гўзал орзуларни.





«Устозим»
«Муншидаат» гуруҳи
Асмо & Рухсора

#муншидаат
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
2.6K views19:14
Ochish/sharhlash
2022-09-26 12:34:10 #Кайфият

Бир неча ўқитувчиларни чақириб самолётга ўтказилди. Эшиклар ёпилганидан сўнг, ушбу самолёт уларнинг шогирдлари ясаган самолёт экани маълум қилинди. Шунда барча ўқитувчилар нажот топиб қолиш учун эшик томон югуришга тушдилар. Фақат бир ўқитувчи пинагини бузмай ўтирар эди. Ундан сўрадилар:
– Нега қочмайсиз сиз? – У жавоб берди:
– Чунки самолётни менинг шогирдларим ясаган!
– Тасанно! Шунчалар уларга яхши таълим берганингизга ишончингиз комилми?
— Агар самолёт жойидан қузғалса, қулоғимни кесиб ташлайман, - деган экан.

@psixologikbilimlar
2.5K views09:34
Ochish/sharhlash