Get Mystery Box with random crypto!

Бола ўйинчоқлардан чарчаганда, нима қилиш керак? 1. Сеҳрли с | Psixologik bilimlar

Бола ўйинчоқлардан чарчаганда, нима қилиш керак?

1. Сеҳрли сумка.
Бола учун қизиқарли аммо биринчи маротаба унинг эътиборини торта оладиган буюмларни эски сумеангизга солиб, ичига бўш қутилар, катта тугмачалар, ручка қопқоқлари, ёзмайдиган қаламлар, эски телефонлар, телевизор пулти, дафтарча солинг. Ҳамма нарсани жойлаштиргач, сумкани яхшилаб ёпасиз. Ўйинчоқларини бошқа жойга йиғиштириб қуйинг. Болалар сумкадаги нарсага қизиқиши баланд бўлгани боис анча вақтгача у сизнинг ушбу нарсаларингиз билан овора бўлиб, ўзининг уйинчоқларини яна соғиниб қолади. Вақт ўтиши билан ўйинчоқларини қайтариб беришни сўрайди. Бу сиз учун ҳам ҳам моддий ва маънавий ёрдам ҳисобланади.

2. Изқувар болалар
Бола ўйинчоқларни синдираётганига кўзингиз тушдими, дарҳол уларни йиғиштириб яшириб қуйинг, кейин эса ўша ўйинчоқлар ундан хафа бўлиб, топишни унга топшириқ қилиб беринг. У албатта уларни қидиради. Иложи борича унинг ҳаёлига келмайдиган жойга қуйинг, бола икки уч кун уни излаб ўзи топсин.

Юқоридаги тавсиялар болаларни ўйинчоқлардан зерикиб қолган пайтида ишлатилади. Бу эса уларнинг яна узоқ муддат уша ўйинчоқлари билан овора бўлишларига сабабчи бўлади.

Каналга уланиш
@psixologikbilimlar