Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 99.86K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 133

2022-01-28 17:42:42
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
112.0K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:50:00
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу ислоҳотлар замирида мамлакатимизнинг тақдири ва фарзандларимизнинг келажаги ётибди. Бу муҳим масалада хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Давлатимиз раҳбари мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар, бугун муҳокама қилинган вазифалар катта масъулият талаб этадиган мураккаб жараён эканини таъкидлади.

Бу борада стратегик йўналишларни тўғри белгилаб олиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу боис мутасаддиларга Жаҳон банки, ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли ташкилотлар ва молия институтлари билан бирга ишлаб, аниқ ҳисоб-китобларни қилган ҳолда йил якунига қадар Мактаб таълимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди. Шу асосда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади.

Берилган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш учун алоҳида штаб тузилиши, унга барча вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, тажрибали ва нуфузли педагоглар, фан ва жамоат арбоблари киритилиши белгиланди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда
54.6K views13:50
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:41:36
"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур" - Президент.

Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилди.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади.

Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди.

Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
107.8K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:30:21
"Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак.

Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.
95.3K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:21:01
Йиғилишда олий маълумотли педагог кадрларни олийгоҳларда тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилиши таъкидланди.

Бунинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

Мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни назарий билимлар билан бирга фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бир нарсани яхши тушуниш керак. Ҳозирги шароит, муҳит ва имконият 30-40 йил олдинги даврдан умуман бошқача. Шунинг учун ўқитиш методикаси ҳам, дарслик ҳам, педагогларнинг ёндашуви ҳам замонга мос равишда тубдан ўзгариши керак", деди Президент.
50.3K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:11:24
Юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади.

"
Бундай фидойи, ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар ҳар бир туманда бор.

Улар ичида Учтепа тумани 81-мактаб математика ўқитувчиси Рахматилла Каримов, Каттақўрғон тумани 11-мактаб физика ўқитувчиси Сайёра Имомова, Хатирчи тумани 22-мактаб биология ўқитувчиси Шохида Йўлдошева каби “халқ ўқитувчилари”ни барчамиз яхши биламиз", деди Президент ва ушбу педагогларнинг бой тажрибасидан самарали фойдаланиб, ўқитиш методикасини кенг оммалаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади
ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
89.8K views13:11
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:01:34
Видеоселектор йиғилишида халқ таълимини ўзгартириш учун, аввало, тумандаги мактабларда бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди.

Туман халқ таълими бўлимларига мудирлик ва мактаб директорлигига танлов асосида малакали менежерларни олиб келиш, хориждан ҳам мутахассислар жалб қилиш, уларга муносиб ойлик иш ҳақи тайинлаш кераклиги таъкидланди.

Энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланадилар.

Энг муҳими, мактабдан “зиё нури” доимо таралиб туриши, улар маҳалла учун маънавият маскани бўлиши шарт.

"Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши - бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак", деди давлатимиз раҳбари.
60.9K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:48:49
Президент мактаб таълими ислоҳотининг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Энг аввало, келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори албатта бўлиши шарт.

Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади. Бугундан бошлаб Халқ таълим вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди.

"Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади", деди давлатимиз раҳбари.
101.6K views12:48
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:38:00
"Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаймиз" - Президент.

Давлатимиз раҳбари ўқитиш методикаси, дарсликлар, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Муаллимларга муносиб шароитлар яратилади, уларнинг билим ва малакаси, дарс ўтишига талаб ҳам тубдан кучайтирилади.

"Барча даражадаги ҳокимлар бир нарсани чуқур англаб етиши керак - бугундан “ҳокимларнинг мактабга эътибор қилиш беш йиллиги” бошланади", деди Президент.

Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.

"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади.

Нима учун, кенгашлар қиляпмиз? Чунки бу ишларни, албатта халқимиз билан, кенг жамоатчилик билан кенгашиб, уларнинг фикрлари асосида амалга оширамиз. Ҳар бир янгиликни ўқитувчилар, мутахассислар, ота-оналар билан бамаслаҳат киритамиз", деди Президент.
76.6K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:28:00
Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”.
136.5K views12:28
Ochish/sharhlash