Get Mystery Box with random crypto!

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида чарм-пойабзал | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Йиғилишда тармоқда мавжуд имкониятларни ишга солиш, жумладан, чорва терисини чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва тармоқ экспортини ошириш, тайёр чарм ва пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва чарм-пойабзал кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш ва тармоқ учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалалари кўриб чиқилади.