Get Mystery Box with random crypto!

Нозим акадан туз... Нозим аканинг ошпазликдан хабари борми-йў | platforma.uz

Нозим акадан туз...

Нозим аканинг ошпазликдан хабари борми-йўқми билмадиму, лекин ярага туз сепишда мана бу Нусретниям ортда қолдирар эканлар.

Ҳуқуқий жиҳатдан айтганлари жуда тўғри: иш вақти тугаса, ишхонани тарк этиш керак. Буни ҳамма билади. Аммо деярли ҳеч ким амал қилмайди. Энг қизиғи, ҳеч ким амал қилмаслигини Нозим акаям билади. Шунинг учун деганларини ярага туз сепишдан бошқа нарсага ўхшатолмадим.

Сиз бу борада реал ҳаётдаги манзарани вазирлик ва идоралар, банклар ходимларидан сўраб кўринг. Ҳаммасининг дарди бир. Жаноб вазир ёки бошлиқ ярим тунга йиғилиш белгиласалар, топшириқ берсалар, қайси ходим юрак ютиб уйига кета оларкан? Айтинг-чи?!

Шундай пайтларда нима қилсин, Меҳнат кодексини кўрсатсинми? “Пишириб е кодексингни, ҳайфсан, бўшадинг”, демаслигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким. Ходимнинг ҳам рўзғори бор, рискка боролмайди.

Нозим ака, эзилган юракларни яна эзаверманг-да, яхшиси инспекциянгизни жиддийроқ ишга солинг. Бир ора салгина яхшиланганди, балки яна...ҳарна-да.

@platformauzb