Get Mystery Box with random crypto!

​​Олий Мажлис Сенати, Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимли | platforma.uz

​​Олий Мажлис Сенати, Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги диққатига!

Тўхтанг! Тошкентга Марказий парк керак

Бу Нью-Йоркдаги Марказий парк. Ташкил этилганига 160 йилдан ошган. Бу парк дунёдаги энг қудратли мамлакатнинг энг машҳур қисмида – Манхэттенда жойлашган.

Мазкур шаҳарда бир қарич ер олтиндан ҳам қиммат. Унга манаман деган бойлар инвестиция киритишга, қурилиш қилишга тайёр. Лекин шунча йилки, ушбу парк ўз ҳолича сақлаб қолинган. Қанча мэрлар, қанча қурилиш вазирлари келиб кетган, парк эса барҳаёт.

Бу эса Тошкентдаги Миллий боғ. Унинг ташкил этилганига жуда кўп бўлгани йўқ. Лекин бориям йўқ бўлиб кетаяпти. Аввал бирови келиб City Makon қурди, бошқаси Discovery Invest қилди. Таэквондо федерацияси, меҳмонхона шу ерга тиқилди. Кўл қуритилиб, дарахтлар кесилиб, Magic City қурилди.

Энди нима эмиш: боғ ҳудудида халқаро илмий-тадқиқот маркази, кутубхона, театр ва санъат музейи қурилармиш.

Э, ўл бу кунингдан-е! Шу биноларни бошқа жойда қурса бўлмайдими? Албатта шу ерга тиқиштириш шартми?

Бошқа жойда қуриш учун бош қотириш, ишлаш керак-да а?! Президент таклиф бер деса, шартта боғнинг бир чеккасини кўрсатасизлар.

Илтимос сизлардан, шу паркларга тегмайлик. Америкаликлар бундан 200 йил олдин тушуниб етган нарсани биз ҳеч бўлмаса энди қилайлик. Калламиз ишламаса, ҳеч бўлмаса, шундоқ андоза олайлик.

Миллий боғними ё бошқасиними танлаб олиб, бетонлардан, аттракционлардан ҳоли боққа айлантирайлик. Майли, “бир миллион туп кўчат” экманглар, борини асраб қолинглар, барака топгурлар.

PS: кейинги йил Конституцияга ўзгартириш киритилади, дейишяпти. Шу аснода боғларни асрашни, унда қурилиш қилиб бўлмаслигини ҳам конституциявий белгилаб қўйиш керак, деб ўйлаймиз.

@platformauzb