Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 164

2022-01-05 18:30:47 Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Манба
5.8K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-01-05 17:40:50
Нурсултон Назарбоев ҳайкали ағдарилмоқда. Ҳайкал Толдиқўрғон шаҳрида жойлашган бўлиб, у 2016 йилда ўрнатилган.

t.me/platformauzb
7.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-01-05 16:20:22 ​​Қозоғистондаги воқеалар: сабаблар ва ечимлар қаерда?

1 январдан суюлтирилган газ нархининг кескин кўтарилишига қарши Мангистуада бошланган норозилик намойишлари сўнгги тўрт кун мобайнида бутун Қозоғистон бўйлаб кенг ёйилди. Аввалига бошланган тинч намойишлар оммавий тартибсизлик ва зўровонликларга айланиб кетди. Олмаотада шаҳар маъмурияти биноси, бошқа ҳудудлардаги маъмурий биноларга эгаллаб олиш ҳаракатлари кузатилди, айримларига ўт қўйилди.

Хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши, интернетнинг блокланиши, бир қатор шаҳарларда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши, ҳукумат истеъфоси ҳамда
Президентнинг қозоқ халқига қилган мурожаати ҳам ҳозирча вазиятни яхши томонга ўзгартиргани йўқ.

Қўшниларимизда бўлаётган вазиятни кузата туриб, ҳозирча бир қанча прогнозларни илгари суриш мумкин. Аввало, Қозоғистонда аҳоли ва ижтимоий адолат масалаларига узоқ вақт парда ортидан, юзаки қаралганидадир. Бу, ўз навбатида, минтақадаги гегемон кучларнинг аралашувига шароит яратиб берди. Россия матбуотининг Қозоғистонда бўлаётган воқеаларни “ўзгача иштиёқ” билан ёритаётгани тахминларни асослаётгандек кўринади. Агар ёдингизда бўлса, Украина ва Беларусь воқеаларида ҳам рус оғаларимизнинг “қўли” борлигига шаъма қилинганди. Сиёсатда ҳар қандай восита мақсадни оқлайди, деган жирканч тушунча бор.

Асосий нефть-газ конлари, энг даромадли бинеслар бевосита ёки билвосита Қозоғистон сиёсий элитасига тегишли. Шу боис ҳам намойишлар Назарбоев ва унинг яқин қариндошлари ҳамда дўстларига қаратилган. Ёки намойишлар ортида амалдаги президент тарафдорлари турган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳукумат истеъфога чиқарилганда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, элбошининг жияни Самат Абиш ҳам лавозимидан четлатилди.

Ҳозиргина Нурсултон Назарбоев Қозоғистон хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали мурожаатида мамлакат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаганини маълум қилди. Ушбу лавозимда элбоши Нурсултон Назарбоев фаолият юритиб келаётган эди.

Албатта, воқеалар ривожининг бу йўсинда давом этиши минтақадаги барқарорликка қандай таъсир кўрсатади деган саволларни туғдиради. Энг аввало, Қозоғистонда давлат ва халқ бирдамлиги тикланиши керак. Биз кейинги мақолаларда шулар хусусида тўхталамиз.
@t.me/platformauzb
6.8K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2022-01-05 09:18:29 ​​Маданият вазирлиги диққатига!

Алдагани бола яхшими?!


Янги йил арафасида болажонлар учун турли байрамона томошалар ташкиллаштирилади: концерт, театр, цирк дегандек. Улар ичида циркнинг алоҳида ўрни бор.

Концерт ёки театрга бораётган томошабин саҳнада нима кўришини аниқ тусмоллай олмаслиги мумкин, аммо циркка отланган каттаю кичикни жониворлар шоусига бўлган қизиқиш ундайди.

Тошкент давлат циркидаги томошалар ҳамон давом этмоқда. Кеча унда шахсан иштирок этиб гувоҳ бўлдимки, цирк санъатимиз сифати сезиларли даражада пасайибди. Томошада на сценарий бор, на воқеа. Дабдурустдан дорбозлар ўйини бошланиб, пала-партиш давом этаверди. Жудаям пала-партиш. Ҳайвонлар карантинга чиқариб юборилганми – ҳайронсиз, от, буқа ва кичкина қафасчадаги жажжи йўлбарсча зумда кўриниш беришда тўйга келадиган «бирровчилар»ни ҳам ортда қолдирди.

Томошанинг 90 фоизи шовқинли мусиқа ва рақсдан иборат. Адашиб балетга тушмадиммикин, деб чиптангизга қараб қўясиз, ўзингиздан шубҳаланиб. Дарвоқе, чипта томоша сифати билан солиштирганда анча қиммат: 30 мингдан 50 минггача.

Ундан ташқари, онлайн чипта ҳам ташкил қилинган экан, онлайн ва оффлайн чипта рақамлари айни чиқиб, томошабинлар жой талашиб ҳам қолишди.

Назаримда, Тошкент давлат цирки фақат халқаро шоулар ижарасига суяниб қолган, фақат улардагина сифат юқори ва чипта нархи ҳам шунга яраша бўлади. Лекин ўзимизнинг цирк ижодкорларимиз ва ўргатилган ҳайвонларчи? Қачон улар ривожланади?
@t.me/platformauzb
7.2K views06:18
Ochish/sharhlash
2022-01-03 17:57:50
​​Нодирбекнинг истеъдодини увол қилмайлик, уни шунчаки тинч қўяйлик... Яқин тарих гувоҳ: у спорт бўладими ёки бирор фан олимпиадаси бўладими бизда қанчадан қанча жаҳон чемпионлари чиққан. Лекин эскича қолиб кетган қараш туфайли уларнинг истеъдодига, ўз устида…
5.5K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-01-03 11:09:08
Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга “Мард ўғлон” давлат мукофотини Президент маслаҳатчиси А.Абдувохитов, 2 хонали уй калитини Президент матбуот котиби Ш.Асадов, 250 миллион сўмни бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов топширган. Чемпионнинг устозлари — Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдоровга 50 миллион сўм ва Жаҳонгир Ваҳидов, Шамсиддин Воҳидовга ҳам пул мукофотлари топширилди.

Айтишларича, тақдирланган мураббийлар орасида Нодирбекнинг биринчи мураббийи Равшан Шукуров тилга олинмаган.
@platformauzb
6.1K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-01-02 09:48:09 ​​Биз ҳам барча спорт турлари ғолибларини шундай оддий кутиб олишни одат қилайлик энди...

Бугун тун ярмидан ўтганда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусаттаров юртимизга қайтиб келди. Уни кутиб олиш маросими жуда ихчам ва қулай шаклда ўтди. Аэропортда спорт журналистлари, шахмат ишқибозлари ва чемпионнинг яқинлари жамулжам бўлди. Шу жойида ортиқча дабдабабозлик, "ура-ура"чиликдан воз кечилганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Шу ҳафта ўрталарида ёзган "Нодирбекнинг истеъдодини увол қилмайлик, уни шунчаки тинч қўяйлик" сарлавҳали материалда ҳам айнан шу ҳақда тўхталиб ўтган эдим.

Лекин ҳозир катта-катта ахборот агентликлари сайтлари, айрим спорт журналистлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Нодирбекнинг кутиб олиниши дабдабали бўлмаганидан эътироз қилишаётганини айтиб қолишди.

Эй, барака топгурлар, яна такрорлайман: қачонгача эскича фикрлашда давом этасизлар?! Сизларга аэропортда карнай-сурнайлар билан бирга икки қаватли автобуслар турса, ҳукумат аъзолари саф тортган, ҳамма қизил гаплар айтган, юзлаб йигит-қизлар йўл бўйлаб "Нодирбек чемпион, Нодирбек чемпион" дея бақириб туриши керакмиди?! Уялинглар-е!

Мана, масалан, АҚШ ҳар қишки ва ёзги Олимпиада ўйинларида юқори ўринларни қўлга киритади. Лекин шуларни дабдаба билан кутиб олганини ҳеч қачон кўрмаганман. Шунга қарамай булар доимо биринчиликни эгаллаб келади.

Биз ҳам барча спорт турлари ғолибларини шундай оддий кутиб олишни одат қилайлик энди. Бу биринчи навбатда чемпионларнинг ўзига фойда-ку. Уларнинг ҳаволаниб кетмаслиги, ўз устида ишлашига ёрдам беради.
@platformauzb
6.0K viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash
2022-01-02 08:20:10
Сабрингиз етса кўринг...

@platformauzb
6.5K views05:20
Ochish/sharhlash
2022-01-01 14:52:21 Жаноб божхоначилар, пақилдоқларни сиз ҳам эшитдингизми?

Ҳар йили божхоначиларимиз бунча пақилдоқни ушладик, бунчасини тўхтатиб қолдик, мусодара қилдик, деб ҳали у каналдан, ҳали бу каналдан чиқиб гапиришади. Аммо янги йил байрамида тонгга қадар пақилдоқнинг овози тинмайди. Одам ўзини худди жанг майдонининг қоқ ўртасига тушиб қолгандек ҳис қилади. Мана, шу кеча ҳам қулоқни қоматга келтирадиган даражада “пақа-пуқ” бўлди. Божхоначилар ҳам эшитдимикан шу овозларни?

Нега бунақа бўлди, деб сўрасангиз, жавоб ҳам тайёр: айланма йўллар орқали кириб келган...

Ҳайрон қоласан. Э, барака топгурлар, нима, бу давлатнинг чегараси шунчалик мўртми, истаган одам истаганини айланма йўллар орқали олиб кираверса. Йиллар давомида шу иборани эшитиб келдик. Наҳотки бу шунчалик назорат қилиб бўлмайдиган йўл бўлса? Қўйсанглар-чи...Шахсан мен бу чўпчакка ишонмайман.

Аслида эшикданми, тешикданми, осмонданми, ернинг тагиданми - фарқи йўқ, қаердан ноқонуний киришга уриниш бўлса, албатта, ушланиши лозим. Айланма йўл дегани ҳеч қачон баҳона бўлолмайди. Шаҳар бедарвоза эмаску ахир.

Шу боис ушбу масалани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласини яна бир карра жиддий кўриб чиқиш лозим. Жазо чораларини кескин кучайтириш зарур. Чунки бу инсон саломтлигини асраш билан боғлиқ ҳолат. Бир вақтлар пақилдоқларга қарши оммавий курашилганда у қисман камайганди. Демак, истак бўлса, албатта, тартиб ўрнатса бўлади.

@platformauzb
5.4K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-01-01 13:20:26 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бугундан эътиборан видеоўйинларга муккасидан кетишни касалликлар рўйхатига киритди.
@platformauzb
6.6K views10:20
Ochish/sharhlash