Get Mystery Box with random crypto!

​​Маданият вазирлиги диққатига! Алдагани бола яхшими?! Янги | platforma.uz

​​Маданият вазирлиги диққатига!

Алдагани бола яхшими?!


Янги йил арафасида болажонлар учун турли байрамона томошалар ташкиллаштирилади: концерт, театр, цирк дегандек. Улар ичида циркнинг алоҳида ўрни бор.

Концерт ёки театрга бораётган томошабин саҳнада нима кўришини аниқ тусмоллай олмаслиги мумкин, аммо циркка отланган каттаю кичикни жониворлар шоусига бўлган қизиқиш ундайди.

Тошкент давлат циркидаги томошалар ҳамон давом этмоқда. Кеча унда шахсан иштирок этиб гувоҳ бўлдимки, цирк санъатимиз сифати сезиларли даражада пасайибди. Томошада на сценарий бор, на воқеа. Дабдурустдан дорбозлар ўйини бошланиб, пала-партиш давом этаверди. Жудаям пала-партиш. Ҳайвонлар карантинга чиқариб юборилганми – ҳайронсиз, от, буқа ва кичкина қафасчадаги жажжи йўлбарсча зумда кўриниш беришда тўйга келадиган «бирровчилар»ни ҳам ортда қолдирди.

Томошанинг 90 фоизи шовқинли мусиқа ва рақсдан иборат. Адашиб балетга тушмадиммикин, деб чиптангизга қараб қўясиз, ўзингиздан шубҳаланиб. Дарвоқе, чипта томоша сифати билан солиштирганда анча қиммат: 30 мингдан 50 минггача.

Ундан ташқари, онлайн чипта ҳам ташкил қилинган экан, онлайн ва оффлайн чипта рақамлари айни чиқиб, томошабинлар жой талашиб ҳам қолишди.

Назаримда, Тошкент давлат цирки фақат халқаро шоулар ижарасига суяниб қолган, фақат улардагина сифат юқори ва чипта нархи ҳам шунга яраша бўлади. Лекин ўзимизнинг цирк ижодкорларимиз ва ўргатилган ҳайвонларчи? Қачон улар ривожланади?
@t.me/platformauzb