Get Mystery Box with random crypto!

​​Қозоғистондаги воқеалар: сабаблар ва ечимлар қаерда? 1 янва | platforma.uz

​​Қозоғистондаги воқеалар: сабаблар ва ечимлар қаерда?

1 январдан суюлтирилган газ нархининг кескин кўтарилишига қарши Мангистуада бошланган норозилик намойишлари сўнгги тўрт кун мобайнида бутун Қозоғистон бўйлаб кенг ёйилди. Аввалига бошланган тинч намойишлар оммавий тартибсизлик ва зўровонликларга айланиб кетди. Олмаотада шаҳар маъмурияти биноси, бошқа ҳудудлардаги маъмурий биноларга эгаллаб олиш ҳаракатлари кузатилди, айримларига ўт қўйилди.

Хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши, интернетнинг блокланиши, бир қатор шаҳарларда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши, ҳукумат истеъфоси ҳамда
Президентнинг қозоқ халқига қилган мурожаати ҳам ҳозирча вазиятни яхши томонга ўзгартиргани йўқ.

Қўшниларимизда бўлаётган вазиятни кузата туриб, ҳозирча бир қанча прогнозларни илгари суриш мумкин. Аввало, Қозоғистонда аҳоли ва ижтимоий адолат масалаларига узоқ вақт парда ортидан, юзаки қаралганидадир. Бу, ўз навбатида, минтақадаги гегемон кучларнинг аралашувига шароит яратиб берди. Россия матбуотининг Қозоғистонда бўлаётган воқеаларни “ўзгача иштиёқ” билан ёритаётгани тахминларни асослаётгандек кўринади. Агар ёдингизда бўлса, Украина ва Беларусь воқеаларида ҳам рус оғаларимизнинг “қўли” борлигига шаъма қилинганди. Сиёсатда ҳар қандай восита мақсадни оқлайди, деган жирканч тушунча бор.

Асосий нефть-газ конлари, энг даромадли бинеслар бевосита ёки билвосита Қозоғистон сиёсий элитасига тегишли. Шу боис ҳам намойишлар Назарбоев ва унинг яқин қариндошлари ҳамда дўстларига қаратилган. Ёки намойишлар ортида амалдаги президент тарафдорлари турган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳукумат истеъфога чиқарилганда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, элбошининг жияни Самат Абиш ҳам лавозимидан четлатилди.

Ҳозиргина Нурсултон Назарбоев Қозоғистон хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали мурожаатида мамлакат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаганини маълум қилди. Ушбу лавозимда элбоши Нурсултон Назарбоев фаолият юритиб келаётган эди.

Албатта, воқеалар ривожининг бу йўсинда давом этиши минтақадаги барқарорликка қандай таъсир кўрсатади деган саволларни туғдиради. Энг аввало, Қозоғистонда давлат ва халқ бирдамлиги тикланиши керак. Биз кейинги мақолаларда шулар хусусида тўхталамиз.
@t.me/platformauzb