Get Mystery Box with random crypto!

Жаноб божхоначилар, пақилдоқларни сиз ҳам эшитдингизми? Ҳар й | platforma.uz

Жаноб божхоначилар, пақилдоқларни сиз ҳам эшитдингизми?

Ҳар йили божхоначиларимиз бунча пақилдоқни ушладик, бунчасини тўхтатиб қолдик, мусодара қилдик, деб ҳали у каналдан, ҳали бу каналдан чиқиб гапиришади. Аммо янги йил байрамида тонгга қадар пақилдоқнинг овози тинмайди. Одам ўзини худди жанг майдонининг қоқ ўртасига тушиб қолгандек ҳис қилади. Мана, шу кеча ҳам қулоқни қоматга келтирадиган даражада “пақа-пуқ” бўлди. Божхоначилар ҳам эшитдимикан шу овозларни?

Нега бунақа бўлди, деб сўрасангиз, жавоб ҳам тайёр: айланма йўллар орқали кириб келган...

Ҳайрон қоласан. Э, барака топгурлар, нима, бу давлатнинг чегараси шунчалик мўртми, истаган одам истаганини айланма йўллар орқали олиб кираверса. Йиллар давомида шу иборани эшитиб келдик. Наҳотки бу шунчалик назорат қилиб бўлмайдиган йўл бўлса? Қўйсанглар-чи...Шахсан мен бу чўпчакка ишонмайман.

Аслида эшикданми, тешикданми, осмонданми, ернинг тагиданми - фарқи йўқ, қаердан ноқонуний киришга уриниш бўлса, албатта, ушланиши лозим. Айланма йўл дегани ҳеч қачон баҳона бўлолмайди. Шаҳар бедарвоза эмаску ахир.

Шу боис ушбу масалани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласини яна бир карра жиддий кўриб чиқиш лозим. Жазо чораларини кескин кучайтириш зарур. Чунки бу инсон саломтлигини асраш билан боғлиқ ҳолат. Бир вақтлар пақилдоқларга қарши оммавий курашилганда у қисман камайганди. Демак, истак бўлса, албатта, тартиб ўрнатса бўлади.

@platformauzb