Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali — Оналар Канали
Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 312

2022-01-06 14:01:18 ЙЎЛБАРС ЙИЛИДА

Алпомиш, Жалолиддин белбоғлари белида,
Матонатли, келбатли ор номуси дилида,
Ҳалқ учун жони фидо, Юрт учун кўкси қалқон,
Шер йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Садоқатли, соддадил дўстини сотмайдиган,
Тиғ келса ҳам душманга сирин айтмайдиган,
Кўкси метин, саботли, сўзидан қайтмайдиган,
Эр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбар йилида.

Мўмин, муслим, мусулмон иймонига қўнмас гард,
Ночорлар қўлин тутган, халқига содиқ ҳамдард,
Бир кун келиб уйланса ёрга солиқ солмас мард,
Зўр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Отасига елкадош, онасига соябон,
Оқибатли,ҳуш сурат, жигарларга меҳрибон,
Юрса товонидан ўт чақнаб тургувчи ҳар он,
Шер йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Оғир босиқ, ҳуш вазмин,кепакдай учмайдиган,
Тили ҳам бир дили ҳам, қасамлар ичмайдиган,
Хотин гапига кириб онадан кечмайдиган,
Эр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Замонга боқадиган,замонлар боқмаса ҳам,
Муҳаббатга ёр бўлсин,Тоҳирдек оқмаса ҳам,
Дуо қилиб қўйинг бир,бу шеърим ёқмаса ҳам,
Зўр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Шер йигитлар туғилсин ўзбегимнинг элида.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.0K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:30:45
Янгилик! Мисрда қадоқланган Кундур ёғи келди.

Миядаги, бадандаги ва ўпкадаги ортиқча балғам ва намликни қуритади.

Миянинг энг чуқур ерларидаги тиқилмалар(тромб)ни очиш хусусиятига эга. Шу хоссаси билан у хотира ва зеҳнни кучайтиради ҳамда ақлни ўткирлаштиради.

Марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, мушакларни бўшаштиради.

Баъзи кўринишдаги тутқаноқни енгишда самарали.

Милкларни мустаҳкамлайди, оғизни хушбўй қилади

Томоқ ва нафас йўлларидаги ортиқча балғам ва ҳўлликларни қуритиб, ангина ва бўқоқ безлари фаолиятини тиклайди, томоқ оғриқларини қолдиради.

Теридаги тошмаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади

Батафсил:
sotuvchi.com/s/MvMAB
Буюртма:
sotuvchi.com/s/MvMAB
12.3K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-01-06 11:00:07
Вақт ўтиб ўрнига тушиб кетади дейилган нарсалар борган сари совуб, узилади киши. Вақт ҳар доим малҳам бўлавермайди. Баъзан у улкан ярага айланади...

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 07:01:14 Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

- Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг рахматига ношукурлик бўлади.

- Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

- Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

- Махзун бўлма! Махзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофот етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

- Атрофдаги воқиаларга бепарво бўлма, бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш инсоний ҳусусиятлардандир. Ҳаргиз ҳудбин бўла кўрма.

 Бошқаларга яхшиликни раво кўриш инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.0K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-01-06 04:00:58
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!


Кунингиз хайрли ва мазмунга бой бўлсин! Роббимиз, қалбларга хотиржамлик, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага омадли кун ато этсин. Аллоҳ ҳаммамизни ўзи паноҳида асрасин Амин.

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
396 views01:00
Ochish/sharhlash
2022-01-05 19:30:36 ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚИ

Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?" - деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади.
- Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, - дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, - тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор - шуни никоҳингга оласан.
Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади.
- Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку?
- Нега энди? - изоҳ беради қизнинг отаси. - Бу - ўша қиз. Тили йўқ деганим - фосиқ сўзни айтмайди, кўзи йўқлиги - Қуръондан ўзгага боқмаган, оёқ-қўли йўқлиги - ёмон ишга юрмаган.
Бу бахтли никоҳдан ўғил дунёга келади. Исмини Нўъмон қўядилар. У олти ёшида подшоҳ ҳаётига оид бир масалани ҳал қилиб, "Имоми Аъзам" унвонини олади. Шунда онаси дейди:
- Менинг ўғлим аслида уч ёшида Имоми Аъзам бўларди, лекин сўрамай ейилган ўша яримта олма ҳаққи у олти ёшга чўзилди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлар" китобидан.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
8.6K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-01-05 19:00:29
Dunyodagi 3 ta yirik dindan qaysi biri birinchi paydo bo‘lgan?
8.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-01-05 17:40:09 Нуриддин ҳожи домла - Дўзаҳдан тўсадиган парда

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:01:21 ОХИРАТ УЧУН НИМАМИЗ БОР

Бу дунё ишқида ёндик барчамиз,
Мол-у, давлат йиғдик зарурат учун,
Яшашга етарли ҳамма нарсамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тўйларимиз бўлди қирқ жуфт саватли,
Мансабимиз улуғ,сирли,ҳайбатли,
Уйларимиз бўлди қават-қаватли,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тирикчилик дея елдик, дил- бедор,
Гоҳида имонни унутиб, такрор,
Уйда қўша, қўша машинамиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Дунёларни кездик, кездик шаҳарлар,
Бомдодга турмадик неча саҳарлар,
Ҳатто сайфимизда бор дур,гавҳарлар,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ғанимларга отар, ўқ-ёйимиз бор,
Шаҳсий фавворамиз, шўҳ сойимиз бор,
Чақалоқ учун ҳам уй-жойимиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

,, Қалбим тоза'' дея айтдик бозма боз,
Исботин қилмадик,юрдик беномоз,
Фақирлар олдидан ўтдик қадди ғоз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ҳамма нарсамиз бор,ҳамма нарсамиз,
Дунёда барг тўкмас, яшил арчамиз,
Аллоҳнинг олдида ночор,бандамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.3K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-01-05 11:01:42
Икки тур инсон бор:

Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган...

Меҳмет Акиф Эрсой

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.1K views08:01
Ochish/sharhlash