Get Mystery Box with random crypto!

ЙЎЛБАРС ЙИЛИДА Алпомиш, Жалолиддин белбоғлари белида, Матона | Оналар Канали

ЙЎЛБАРС ЙИЛИДА

Алпомиш, Жалолиддин белбоғлари белида,
Матонатли, келбатли ор номуси дилида,
Ҳалқ учун жони фидо, Юрт учун кўкси қалқон,
Шер йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Садоқатли, соддадил дўстини сотмайдиган,
Тиғ келса ҳам душманга сирин айтмайдиган,
Кўкси метин, саботли, сўзидан қайтмайдиган,
Эр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбар йилида.

Мўмин, муслим, мусулмон иймонига қўнмас гард,
Ночорлар қўлин тутган, халқига содиқ ҳамдард,
Бир кун келиб уйланса ёрга солиқ солмас мард,
Зўр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Отасига елкадош, онасига соябон,
Оқибатли,ҳуш сурат, жигарларга меҳрибон,
Юрса товонидан ўт чақнаб тургувчи ҳар он,
Шер йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Оғир босиқ, ҳуш вазмин,кепакдай учмайдиган,
Тили ҳам бир дили ҳам, қасамлар ичмайдиган,
Хотин гапига кириб онадан кечмайдиган,
Эр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Замонга боқадиган,замонлар боқмаса ҳам,
Муҳаббатга ёр бўлсин,Тоҳирдек оқмаса ҳам,
Дуо қилиб қўйинг бир,бу шеърим ёқмаса ҳам,
Зўр йигитлар туғилсин дўстлар йўлбарс йилида.

Шер йигитлар туғилсин ўзбегимнинг элида.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx