Get Mystery Box with random crypto!

ОХИРАТ УЧУН НИМАМИЗ БОР Бу дунё ишқида ёндик барчамиз, Мол-у | Оналар Канали

ОХИРАТ УЧУН НИМАМИЗ БОР

Бу дунё ишқида ёндик барчамиз,
Мол-у, давлат йиғдик зарурат учун,
Яшашга етарли ҳамма нарсамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тўйларимиз бўлди қирқ жуфт саватли,
Мансабимиз улуғ,сирли,ҳайбатли,
Уйларимиз бўлди қават-қаватли,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Тирикчилик дея елдик, дил- бедор,
Гоҳида имонни унутиб, такрор,
Уйда қўша, қўша машинамиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Дунёларни кездик, кездик шаҳарлар,
Бомдодга турмадик неча саҳарлар,
Ҳатто сайфимизда бор дур,гавҳарлар,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ғанимларга отар, ўқ-ёйимиз бор,
Шаҳсий фавворамиз, шўҳ сойимиз бор,
Чақалоқ учун ҳам уй-жойимиз бор,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

,, Қалбим тоза'' дея айтдик бозма боз,
Исботин қилмадик,юрдик беномоз,
Фақирлар олдидан ўтдик қадди ғоз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Ҳамма нарсамиз бор,ҳамма нарсамиз,
Дунёда барг тўкмас, яшил арчамиз,
Аллоҳнинг олдида ночор,бандамиз,
Айтинг нимамиз бор охират учун.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx