Get Mystery Box with random crypto!

ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚИ Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида | Оналар Канали

ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚИ

Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?" - деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади.
- Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, - дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, - тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор - шуни никоҳингга оласан.
Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади.
- Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку?
- Нега энди? - изоҳ беради қизнинг отаси. - Бу - ўша қиз. Тили йўқ деганим - фосиқ сўзни айтмайди, кўзи йўқлиги - Қуръондан ўзгага боқмаган, оёқ-қўли йўқлиги - ёмон ишга юрмаган.
Бу бахтли никоҳдан ўғил дунёга келади. Исмини Нўъмон қўядилар. У олти ёшида подшоҳ ҳаётига оид бир масалани ҳал қилиб, "Имоми Аъзам" унвонини олади. Шунда онаси дейди:
- Менинг ўғлим аслида уч ёшида Имоми Аъзам бўларди, лекин сўрамай ейилган ўша яримта олма ҳаққи у олти ёшга чўзилди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлар" китобидан.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx