Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 90

2022-04-26 18:23:05
Қашқадарё(Чироқчи)да бир гуруҳ одамлар ИИБ ходимларини хизмат машинасидан мажбурлаб чиқармоқчи бўлган видео тарқалди.

Тармоқда бир гуруҳ одамлар ИИБ(катта эҳтимол билан ЙҲХБ ходимлари)ни мажбурлаб, қўполлик билан машинадан чиқариб олмоқчи бўлаётгани, уларни пагони, бодй камераси, нишони юлиб, тортиб олингани видеоси тарқалди. Видеодан бунга нима сабаб бўлганини аниқлашни имкони йўқ.

Расмий хабар кутамиз

@OlimjonHaydarov
15.2K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:25:03
Ўртоқ ҳокимлар, шифокор ўйнаши эмас, даволаши керак, ҳамма ўз ишини қилсин, ҳаммани бирдек аҳмоқ қилишдан зерикмадингларми?

Андижонда бюджет ташкилотлари ёппасига Анжан полькасига ўйнамоқда, Анжанни Арқадағи Шуҳрат брат анжан полькасини яхши кўради, у яхши кўрдими, тамом, ҳамма рақсга тушсин)


@OlimjonHaydarov
18.6K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:13:14
Анжан ҳокимини аҳмоқона буйруқларидан бири.

Таълим олиши керак бўлган ўқувчиларни тоққа олиб чиқиб, Анжан полькасига ўйнатишмоқда.

Таълим сифати ҳақида ҳам қайғурадиган одам борми?

Ҳолат Андижон вилояти Хўжаобод тумани Имом ота мфйда Андижон вилояти ҳокимининг ҳамма Анжан полькасига ўйнаб, видео, фото фактини вилоят ҳокимлигига ташласин деган буйруғидан кейин бўлган.

@OlimjonHaydarov
17.8K viewsedited  13:13
Ochish/sharhlash
2022-04-26 15:19:26
Анжанни ўз Арқадағи бор, Туркманистонга кулиш йўқ, ўртоқлар).

Андижон вилояти ҳокими "таклифи"(де юре таклиф, де факто буйруқ) билан барча Андижонликлар "Андижон полькаси" ойлигида иштирок этиши, давлат ташкилотлари ходимлари шу рақсга тушаётганликларини расм, видео қилиб, вилоят ҳокимлигига топширишлари шарт экан.
Андижонда бошқа муаммо қолмади, ҳаммаси жойида. Энди шу битта полька кам эди, энди ривожланиб кетади.

Чегарасиз нарсалардан бири бу аҳмоқлик бўлса керак.

Ўртоқлар, ҳоким тоғалар, қачон бу таълим, соғлиқ каби ижтимоий муаммоларга ҳам эътибор қаратасизлар а?

@OlimjonHaydarov
18.0K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2022-04-26 10:58:09
Тиббиётда бундай ҳаромдан ҳазар қилмайдиганлар, беморларга мижоз, пул манбайи деб қарайдиганлар бор экан, ҳали бери тиббиёт ривожланмайди.

Бир бемор фарзандли бўлиш учун атайлаб Тошкентга келади, қийналгани учун махсус ордер олади(ордер билан келса ҳамма хизматлар бепул бўлиши керак) шифохонага келса фарзандларига ҳаром егизиб ўрганиб қолган бир махлуқ(касал бўлиб, туғруққа келган онадан пул сўраганни қандай ифодалашни билмадим) келишиб олайлик, бўлмаса қарамаймиз деса, ўлдириб қўйгинг келади.

Президент мақтаб мақтаб қўйган вазир бирор ўзгариш қилганини кўрмадим. Агар қўлидан келса, туғруқ тизимини, ундаги мана шундай ифлосликларни йўқотсин.

Аввалроқ ҳам шу марказдаги айни ҳолат бўйича муаммо ҳақида ёзгандик, лекин матбуот хизмати бирор реакция билдирмади, кўринишидан ё Перинатал марказни раҳбарлар вазирлик тиши ўтмайдиган даражада кучли, ёки вазирлик ҳам шу ишлардан манфаатдор, шундай хулосага келиш мумкин муносабат бермасликларидан.

@OlimjonHaydarov
17.9K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:04:03 Фарғонадаги Кореа ҳалқаро университетида ўқийдиган йигит ва қиз осилган ҳолда топилган.

2021-йил 29-декабр куни Фарғонадаги Кореа ҳалқаро университети(KIUF)да ўқийдиган Андижонлик С. исмли йигит ва фарғоналик Д. исмли қизнинг биргаликда осилган жасадлари университет яқинидаги дала майдонидан топилган.

Фарғона шаҳри прокуратураси ўтказган тергов хулосасига кўра ишда жиноят аломатлари топилмаганлиги сабабли яъни марҳумлар ўзини ўзи осган деб топилиб, иш ўлда-жўлда кўрилиб, воқеа жойи, воқеа жойидаги деталлар батафсил кўздан кечирилмасдан , воқеага алоқадор шахслар билан тўлиқ тергов олиб борилмасдан жиноят иши ёпилган.

Бу ишда жуда кўп ноаниқликлар бор. Шахсан ўзим марҳумларнинг яқинлари, гуруҳдошлари билан суҳбатлашганимда, телеграмдаги ёзишмаларини ўқиганимда уларнинг ўзини осишларига бирор сабаб тополмадим. Икки ёш бир-бири билан илиқ муносабатда бўлган. Воқеа куни ҳам биргаликда яхши кайфиятда университет ҳудудини тарк этишган.

Марҳумларнинг ота-оналари фарзандлари ўзларини осган бўлишига мутлақо ишонишмаяпти. Уларнинг фикрича фарзандларини бу ҳолатга кимдир мажбурлаган (Эҳтимол кимдир аввал ўлдириб, кейин осиб қўйган. Бу фикрга сабаб, марҳум С.(йигит)нинг бошида оғир, тўмтоқ жисм зарбасидан қолган жароҳат изи, шунингдек қўл ва оёқларида арқон билан боғлангандан қолган қийноқ излари мавжуд бўлган. Яқинларининг айтишларича, Д.(қиз)нинг ижтимоий келиб чиқиши сабаб камситилгани учун С. уни ҳимоя қилиб гуруҳидаги бир қиз билан урушган. У қиз ўзини "оила"га алоқадор эканлигини таъкидлаб, керак бўлса С. ва Д.ни жисмонан йўқ қилдириб юбориш (ўлдиртириб юбориш) билан таҳдид қилган. С. ва Д.нинг ўлимидан кейин бу талаба қиз бошқа ОТМ га ўқишини кўчириб кетган.)

Шу сабаблар билан ёпилган жиноий ишни қайта очиш учун ҳар икки томоннинг ота-онаси бош прокуратурага ариза ёзган, иш қайта очилган. Лекин мана орадан икки ой ўтган бўлса-да, ишда олдинга силжиш кузатилмаяпти.

Менимча ҳам бу шунчаки суисид эмас. Бу ерда нимадир бор.

Аввало, арзимаган жиноятларни ҳам эълон қиладиган бош прокуратура матбуот хизмати икки инсон ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича бирор расмий маълумот бермаган.
Воқеа бирор оммавий ахборот воситасида ёритилмаган.
Университетда икки талабанинг ўлими юзасидан на ички текширув ўтказилган, на талабалар, на ота-оналар, на ўқитувчилар учун йиғилиш ўтказилган.

Марҳумларнинг яқинлари фарзандлари қандай сабаб билан вафот этганликларини ҳохлашяпти. Улар воқеа юзасидан ҳар қандай интервю беришга, ОАВ билан ҳамкорликда журналистик суриштируви ўтказишга розилар.

Шу вазиятни ёритмоқчи бўлган ОАВ ҳодимлари, мустақил журналист/блогерларни биргаликда ёритиш учун ҳамкорликка таклиф қиламан.

Шунингдек, умид қиламанки, прокуратура томонидан иш батафсил кўриб чиқилиб аввало марҳумларнинг яқинларига, жамоатчиликка аниқ ва ҳолис ахборот берилади.

@OlimjonHaydarov
13.6K viewsedited  16:04
Ochish/sharhlash
2022-04-24 21:35:07
Венгрия ЕвроИттифоқ санкцияларига қарамасдан Россия билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Flightradar24 сайти маълумотларига кўра бугун "Волга-Днепр" авиакомпаниясига қарашли Ил-76 самолёти ҳеч қандай қаршиликларсиз Полша ва Словакия ҳудудидан учун ўтиб, Будапешт(Венгрия) га ядро ёқилғиси етказиб берган.

@OlimjonHaydarov
10.5K viewsedited  18:35
Ochish/sharhlash
2022-04-24 21:27:06
Полшанинг Жешув(Украина билан чегара)даги ҳарбий аэродромига охирги сутка давомида АҚШдан 2 та С-17А ҳарбий транспорт самолёти, 4 та Боэинг 747 транспорт самолёти ва Буюк Британиядан битта С-17А ҳарбий транспорт самолёти Украина учун қуроллар олиб келишган. Шунингдек Украинага тегишли Ан-124-100 ҳарбий транспорт самолёти ҳам қурол олиб келган.

@OlimjonHaydarov
10.9K viewsedited  18:27
Ochish/sharhlash
2022-04-24 21:18:20
Россия Украина шаҳарларига қанотли "Калибр" ракеталари ёрдамида зарбалар беришда давом этмоқда.

@OlimjonHaydarov
11.1K viewsedited  18:18
Ochish/sharhlash
2022-04-24 21:15:00
Францияда Президентлик сайловларининг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги ҳисоб китобларга кўра унда амалдаги Президент Эммануэл Макрон мухолифатдаги Марин Ле Пендан устун келмоқда.

@OlimjonHaydarov
11.2K viewsedited  18:15
Ochish/sharhlash