Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиётда бундай ҳаромдан ҳазар қилмайдиганлар, беморларга миж | Olimjon Haydarov

Тиббиётда бундай ҳаромдан ҳазар қилмайдиганлар, беморларга мижоз, пул манбайи деб қарайдиганлар бор экан, ҳали бери тиббиёт ривожланмайди.

Бир бемор фарзандли бўлиш учун атайлаб Тошкентга келади, қийналгани учун махсус ордер олади(ордер билан келса ҳамма хизматлар бепул бўлиши керак) шифохонага келса фарзандларига ҳаром егизиб ўрганиб қолган бир махлуқ(касал бўлиб, туғруққа келган онадан пул сўраганни қандай ифодалашни билмадим) келишиб олайлик, бўлмаса қарамаймиз деса, ўлдириб қўйгинг келади.

Президент мақтаб мақтаб қўйган вазир бирор ўзгариш қилганини кўрмадим. Агар қўлидан келса, туғруқ тизимини, ундаги мана шундай ифлосликларни йўқотсин.

Аввалроқ ҳам шу марказдаги айни ҳолат бўйича муаммо ҳақида ёзгандик, лекин матбуот хизмати бирор реакция билдирмади, кўринишидан ё Перинатал марказни раҳбарлар вазирлик тиши ўтмайдиган даражада кучли, ёки вазирлик ҳам шу ишлардан манфаатдор, шундай хулосага келиш мумкин муносабат бермасликларидан.

@OlimjonHaydarov