Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 86

2022-05-03 10:06:42
Кеча Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги ичимлик суви масаласида пост қолдиргандик.

Шу куннинг ўзида туман ҳокимлигидан одам маҳаллага келиб, вазиятни ўрганиб, келаси ой якунига қадар 1 тармоқ тортишларини айтиб ўтишибди.

Қизиқ, нега келаси ой охиригача? 60 кун. 1 км тармоқ тортиш шунчалик мушкул ишми?

Кузатамиз, қани бу ваъда амалга ошармикан, ёки қолиб кетармикан.

@OlimjonHaydarov
19.1K views07:06
Ochish/sharhlash
2022-05-02 21:12:49 Доимгидек қишлоқликлар билан бировни иши йўқ.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Бизда ичимлик сув йўқ. Туман масъуллари ҳудуд давлат дастурига киритилмаган дейишяпти. Илтимос, ҳудудимизда тоза ичимлик сув тортиб беришсин

Тармоқда тарқалган мана шундай хабарларни кўриб, юрагим эзилади.

Ҳайрон қолганим, шунча потенциал бўла туриб, нега аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича кескин чоралар кўрилмас экан?

Аввалги Президент давридаги 25 йиллик, янги Президент давридаги 6 йиллик даврда ҳам аҳоли, жумладан қуйи тизимда жойлашган аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича айтарли, катта иш қилинмаяпти. Умуман қилинмаяпти дейиш нотўғри, лекин қилинаётгани асосан ё сифатсиз, ёки хўжакўрсинга, ё Президент ташрифига қилинади.

Нима халақит қилади?
Пулми? 30 млрд доллар қарз олди янги ҳукумат, 6 йилда. Қани шу пуллар?
50 60 таси келишиб, бу пулларни ўзлаштириб ётибди
.

Қаёқдаги Sityлар, массивлардан қишлоқдагиларга манфаат кўп эмас, кўчиб борса, 5-10 фоизи кўчиб боради холос.

Янги инфраструктурага сарфламай, аввал борларини капитал таъмирлаш учун нима тўсқинлик қилар экан, ҳайронман.

31 йил...

Биздек потенциали бор давлат фуқаролари, мустақил 31 йил яшаганидан кейин ҳам газ, сув, электр ва бошқа ҳаётий зарур муаммоларни актуал бўлиши бу жуда ачинарли ҳолат ва бошқарувдаги ҳукуматга катта ишончсизлик дегани.

Қачон яхши бўлиб кетаркан, кўрармиканмиз у вақтларни, ҳайронман.

@OlimjonHaydarov
8.3K views18:12
Ochish/sharhlash
2022-05-02 21:10:24
Доимгидек қишлоқликлар билан бировни иши йўқ.

“Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Бизда ичимлик сув йўқ. Туман масъуллари ҳудуд давлат дастурига киритилмаган дейишяпти. Илтимос, ҳудудимизда тоза ичимлик сув тортиб беришсин”

Тармоқда тарқалган мана шундай хабарларни кўриб, юрагим эзилади...

@OlimjonHaydarov
8.6K viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash
2022-05-02 04:01:40
«Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум»
«Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин»

Eid muborak!

@OlimjonHaydarov
1.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:50:01
Наманганлик собиқ ИИБ ходими Сардорбек Отабаевнинг суд иши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, у 2021-йилнинг 12-ноябрь куни вазирга тизимдаги ноқонуний юкламалар ҳақида видеомурожаат қилганидан кейин бир неча моддалар билан айбдор деб гумонланиб, қамоққа олинганди.

Орадан 7 ой ўтди, унинг устидан суд жараёнлари давом этмоқда.

Суд жараёнлари тўлиқ видеотасвирга туширилмоқда.

Суд жараёнини батафсил биз билан кузатиб боринг.

Видеони YouTubeда мана бу ерда

кўриш мумкин.

@OlimjonHaydarov
11.2K viewsedited  16:50
Ochish/sharhlash
2022-05-01 12:40:01
Рамазон ҳайити намозини вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13.Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон
Республикаси
06:20

@OlimjonHaydarov
18.3K viewsedited  09:40
Ochish/sharhlash
2022-04-30 08:27:10 Фарғона(Учкўприк тумани)даги боғча ҳудудида туман бўлими мудирасининг ўғли 11-МТМнинг собиқ мудираси ва синглисини чопиб ташламоқчи бўлди.

Воқеа 3 кун аввал, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Милтиқчи МФЙ ҳудудида жойлашган 11-МТМда содир бўлган. 11-МТМнинг собиқ мудираси Моҳигул Астанақулова 2020-йилда матбуотда чиққан МТМ ҳудудида кесилган чинорлар ҳақидаги хабар сабаб ишдан бўшатилган. Бу ҳаракатлардан норози бўлган Моҳигул Астанақулова Учкўприк туман МТБ мудираси Гулчеҳра Ҳамидова билан бир неча учрашмоқчи бўлган, ишга кириш учун унга аввалроқ пул бергани, агар ишга тикланмаса бу ҳақда юқорига, шунингдек матбуотга хабар беришини айтган, ишга қайта тиклашларини сўраган. Икки ўртада низо келиб чиққан.

Воқеа бўлган куни туман МТБ мудираси Г.Ҳамидова 11-МТМда эканлигини эшитиб, у билан ишдан бўшатилиши масаласида гаплашиш учун собиқ мудира M.Астанақулова(онаси ва синглиси ҳам бирга бўлган)боғчага келган. Улар ўртасида даҳанаки жанжал бўлган, Г.Ҳамидова M.Астанақуловани фоҳишаликда, ўғирликда айблаб ҳақорат қилган(бу кузатув камераларига тушган, видео бор). Г.Ҳамидова ўғли Акбарга телефон қилиб, уни чақирган. Ўғли онасига қилинган талабдан ғазабланиб, M.Астанақуловани(ва унинг ёнини олмоқчи бўлган синглисини ҳам) болалар кўз ўнгида ўзи билан олиб келган чопқи билан қасддан чопиб ташламоқчи бўлган. Атрофда бўлганлар уни тўхтатиб қолишган(видеода бор ҳолат).

Ундан кейин улар бироз тинчланиб, ўзаро гаплашиб олмоқчи бўлишган. Суҳбат жараёнида Г.Ҳамидованинг ўғли Акбар M.Астанақулова ва унинг яқинларига онасини тинч қўйишни, акс холда уларни шу ерда чопиб ташлаш билан таҳдид қилган, таҳдидларда ортидан икки аёлни(M.Астанақулова ва унинг синглисини) юз-кўз соҳасига бир неча марта урган(буни аудиоси бор).

Натижада M.Астанақулованинг синглиси кўз-қовоқ соҳасида кўкариш-қон қуйилиш, бурун синиши жароҳатлари билан шифохонага тушиб қолган.

Экспертиза тайинланган, лекин негадир ИИБ ходимлари қасддан одам ўлдиришга ҳаракатга нисбатан чора кўришмаяпти экан(мурожаатчининг айтиши бўйича). Негадир шундайларга нисбатан на қамоққа олиш, на уй қамоғи чораси кўрилмаётгани ғалати(мана шу ерда диний мотивлар билан айбланаётган, экспресс тест ўтказиб, 15 суткага қамалаётган мусулмонлар билан солиштирилса, икки хил давлатда яшаяпмизми деб ўйлаб қоласан киши).

ИИБдан ҳам, МТБдан ҳам бу вазиятга муносабат кутиб қоламиз.

Бундай, ўзига қарши гапирганларни ўғлини олиб бориб пичоқлаб, чоптироб юборадиган раҳбарларни ҳалигача тизимда ушлаб турилганини қандай изоҳлаш мумкин?
Қандай манфаат бор бундан?
Яна бу мудиралар ёш болалар тарбиясига масъуллигини ўйласанг, ёқангни тишлайсан.


@OlimjonHaydarov
15.0K viewsedited  05:27
Ochish/sharhlash
2022-04-30 08:24:27
Фарғона(Учкўприк тумани)даги боғча ҳудудида туман бўлими мудирасининг ўғли 11-МТМнинг собиқ мудираси ва синглисини чопиб ташламоқчи бўлди.

Воқеа 3 кун аввал, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Милтиқчи МФЙ ҳудудида жойлашган 11-МТМда содир бўлган (давоми).

@OlimjonHaydarov
14.3K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2022-04-30 07:01:01
Маълумотларга кўра туман МТБлар фаолияти тугатилади!

Юқоридаги ҳужжатга кўра мактабгача таълим тизимидаги туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари фаолияти тугатилар экан.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳозир шу масалада тегишли қарор лойиҳаси тайёрлашни бошлабди, қарор тахминан 1 ойларда чиқар экан.

200 дан ортиқ туман МТБ бўлимлари тугатилса, бу бўлимлардаги барча ходимлар ишдан бўшатилади, демак, тахминан 5000 дан ортиқ (бу сонга янада аниқлик киритамиз) ходим ишсиз қолади.

Кутилмаган қарор.
Бошқарув жиҳатдан ҳудудий бошқармалар керак эди, катта тизим, вилоятдан туриб бошқариш қийин жуда. Балки МТБни ХТБ қўшиб юборишар кейинроқ, шунга тайёргарликдир балки.

Ундан кўра маҳаллани тугатиб қўявериш керак эди)

@OlimjonHaydarov
15.5K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 22:55:09
Келажакка қайтиб)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Чеченистон Президенти Рамзан Қодировни Рамазон ҳайити билан табриклаган табрикномасини 1-май санасида имзолаб, 7 кун аввалроқ етказиб беришибди))

@OlimjonHaydarov
9.5K viewsedited  19:55
Ochish/sharhlash