Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 87

2022-04-29 21:07:47 Ўзбекистон фахрийлари бошқа мамлакатлар билан солиштирганда нисбатан кўпроқ тўловлар олади.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқаролар 15 миллион сўмдан (тахминан $1340) олади.

Бу, Озарбайжон ($882), Беларусь ($535), Қирғизистон ($1209), Молдова ($540), Россия ($140-350), Тожикистонга ($240-480) нисбатан юқори.

Ўзбекистонда тўловлар миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда: 2017 й. – 2 млн, 2018 й. – 5 млн, 2019 й. – 7,5 млн, 2020 й. – 10 млн, 2021 й. – 12 млн.

@OlimjonHaydarov
11.5K viewsedited  18:07
Ochish/sharhlash
2022-04-29 18:34:44
Расман эртага банклар, молия бўлимлари, солиқ бошқармаси ходимлари учун - 30-апрель, шанба куни иш куни.

Бу ҳақда ҳукумат фармойиши қабул қилинган.


@OlimjonHaydarov
15.2K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2022-04-29 18:01:19
Буюк Британия ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайсизми?

Ертага, 30-апрел куни Тошкент вақти билан 21:00да, Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридан уюштириладиган телаграм овозли чатимизда иштирок этинг.

Буюк Британия ҳақида керакли маълумотлар беришга ва қўшимча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Хусусан, билим ва тажрибамиз асосида, Ўзбекистондан, Буюк Британияга келиш, виза турлари, ўқиш ва ишлаш имкониятлари ҳақида сўз юритамиз.

Иштирок этинг ва Буюк Британияни ўзингиз учун кашф қилинг.

Иштирок учун:
шу йерни босинг ва каналга азъо бўлинг.

Илтимос, фойдали бўлиши мумкин деб ҳисоблаган дўстларингиз билан улашинг.
15.0K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 17:16:52
Ҳайдовчилар диққатига!

Рамазон Ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 1 май куни соат 00:00 дан 2 май 8:00 га қадар Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида Ҳайит намозлари адо этиладиган масжидлар яқинидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатига вақтинча чеклов ўрнатилади.

Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, масжидлар яқинида ҳушёрликни янада оширишларини сўраймиз!

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

@OlimjonHaydarov
15.0K viewsedited  14:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 16:02:11
Исроил пойтахти Тел-Авивдаги Бен-Гурион номидаги халқаро аэропортда бомбага қарши тревога сигнали ишлаб кетган ва бутун аэропорт эвакуация қилинган.

Бунга сабаб Исроилга пасха байрамини нишонлаш учун келган Америкалик яҳудийлар оиласи эсдалик учун Голан тепаликлари(аввал Сурия ҳудуди бўлган, ҳозирда Исроил эгаллаб олган)дан топилган, портламай қолиб кетган эски снарядни эсдалик учун ўзлари билан олиб кетаётганликлари сабаб бўлган.

@OlimjonHaydarov
15.3K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:26:19
Қозоғистон ЕОИИ божхона иттифоқидан чиқиб, иттифоқнинг бошқа тузилмалари, жумладан КХШТдан хам чиқмоқчи.

Бу Ўзбекистон юқори элитасидаги айрим Путинпараст, Россия бошчилигидаги иттифоққа киришга бор кучи билан ҳаракат қилаётган амалдорларга яхши сигнал бўлиши керак. Бутун иқтисоди Россия боғлиқ бўлган, Россиянинг Беларусдан кейинги энг яқин ҳамкори Қозоғистон бу ҳамкорликдан фақат зиён кўрди.
Кўзларингизни очинг.

@OlimjonHaydarov
16.5K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash
2022-04-29 14:01:41
Шу кунларда телеграмда турли каналлар, блоглар бор. Охирги пайтларда мени энг эътиборимни тортаётган блог бу – ҚЎРҚМА бўлмоқда.

Бадиийлиги, юқори савиядаги қочиримлари ўз ўрнида чиқмоқда. Ҳам танқид, ҳам кайфият.

Канал линки @Qorqma_uz
16.4K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 02:50:12
Қорақалпоғистонлик жамоатчилик фаоли, блогер Қадирбергенов Бахтиярни телефони ИИБ ходимларида томонидан олиб қўйилган, ҳозирда унинг Telegram каналидаги хабарлар ўчирилмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи Faceboom ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

У ёзган хабарини кўпроқ тарқатилишига ёрдам сўраган.

Унинг айтишича яқин орада бошқа тармоқлар(Facebook ва You Tube)даги саҳифалари ҳам ўчириб ташланиши мумкин.

Пс. Айни вақтда даги постлари ҳам ўчириб чиқилмоқда.

@OlimjonHaydarov
3.2K views23:50
Ochish/sharhlash
2022-04-28 23:37:47 Қизиқ ишлар бўлмоқда.

Қуйидаги ҳужжат Олий таълим муассасаларининг ректорларига Давлат хавфсизлик хизмати(DXX)дан маслаҳатчи(куратор, асосан диний масалаларни назорат қилади, аввалдан ОТМларда кураторлар бор, одатда 1 та вилоятдаги ОТМларга 1 тадан куратор бўларди, эндиликда ҳар бир ОТМда ДХХдан куратор бор, улар проректорлар билан тенглаштирилади ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги - талабалар тўлаган контракт пулидан ойлик маош олади) тайинлаш бўйича Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов томонидан 2022-йилнинг имзоланган, "ХДФУ"(Хизмат доирасида фойдаланиш учун)деб аталадиган, жамоатчиликка эълон қилинмайдиган ҳужжат, буйруқ.

Демак бу буйруқ ростдан ҳам бор. Ваҳоланки бир неча кун аввал бу ҳақда вазирлик матбуот хизматидан сўраганимда, улар расмий равишда рад этишганди, ОТМларга ДХХдан маслаҳатчи(куратор) тайинлангани ҳақиқатдан йироқ деб муносабат олгандим. Демак улар бундай буйруқ чиқиб кетмайди барибир деб, ёлғон гапиришган.

Буйруқни яна бир қизиқ томони бор.
Буйруққа асос қилиб Президентни 2022-йилнинг 19-январдаги қарори асос қилиб олинган, лекин қарор рақами йўқ. Қизиқиб www.lex.uz сайтига кириб кўрдим, не кўз билан кўрайки, бу санада юқоридаги мавзуга алоқадор Президент қарори йўқ! 19-январда фақат "МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" Президент қарори бор, унда Ректорларга маслаҳатчи тайинланиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

Демак кимдир бизни алдаяпти.
Биринчи вариант, DXX ва вазирлик ўзаро келишиб, аслида йўқ бўлган Президент қарорини рўкач қилиб, ОТМларга куратор тайинлаб олишмоқда, ёки бу ишлардан хабари йўқ деб тахмин қилганимиз Президентни ҳаммасидан хабари бор.

Балки Президент айнан шу мазмунда қарор қабул қилгандир, у қарор ҳам "ХДФУ"(Хизмат доирасида фойдаланиш учун) белгиси остида чиқиб, жамоатчиликка эълон қилинмаётгандир.

Нима бўлсаям, кимдир бизни алдаяпти.

Эҳҳе, биз очиқлик, эркинлик, адолат деб бонг ураверамиз, у ёқда, ёпиқ эшиклар ортида қанча "ХДФУ" (Хизмат доирасида фойдаланиш учун) белгиси билан қарор ва қонунлар қабул қилиниб, қанча масалаларни ва пулларни уёқ буёқ қилиб ташлашмоқда экан а...

@OlimjonHaydarov
9.0K viewsedited  20:37
Ochish/sharhlash
2022-04-28 23:33:55
Қизиқ ишлар бўлмоқда.

Қуйидаги ҳужжат Олий таълим муассасаларининг ректорларига Давлат хавфсизлик хизмати(DXX)дан маслаҳатчи(куратор, асосан диний масалаларни назорат қилади, аввалдан ОТМларда кураторлар бор, одатда 1 та вилоятдаги ОТМларга 1 тадан куратор бўларди, эндиликда ҳар бир ОТМда ДХХдан куратор бор, улар проректорлар билан тенглаштирилади ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги - талабалар тўлаган контракт пулидан ойлик маош олади) тайинлаш бўйича Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов томонидан 2022-йилнинг имзоланган, "ХДФУ"- (Хизмат доирасида фойдаланиш учун) жамоатчиликка эълон қилинмайдиган ҳужжат, буйруқ.

Демак бу буйруқ ростдан ҳам бор. Ваҳоланки бир неча кун аввал бу ҳақда вазирлик матбуот хизматидан сўраганимда, улар расмий равишда рад этишганди, ОТМларга ДХХдан маслаҳатчи(куратор) тайинлангани ҳақиқатдан йироқ деб муносабат олгандим. Демак улар бундай буйруқ чиқиб кетмайди барибир деб, ёлғон гапиришган.

@OlimjonHaydarov
8.8K viewsedited  20:33
Ochish/sharhlash