Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 85

2022-05-04 22:15:20
Венецияга айланаётган Тошкент.

Агар эрталабгача ёмғир ёғса, Тошкент сув остида қолса керак.

@OlimjonHaydarov
8.9K views19:15
Ochish/sharhlash
2022-05-04 22:10:11
Айни вақтда Тошкент кўчалари кучли ёмғир сабаб сувга тўлган.

@OlimjonHaydarov
8.7K views19:10
Ochish/sharhlash
2022-05-04 22:01:01
Бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан Тошкентдаги оммавий овқатланиш жойлари, АГҚШ(метан заправка)лардаги намозхоналар номаълум сабабларга кўра ёпиб қўйилаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Шундай мурожаатлардан бири Тошкент шаҳридан келди.

Ростдан ҳам нега бундай қиляпсизлар, бўлдими "диний эркинлик" берилгани???


"Ассалому алайкум! Тошкент. Яшнобод тумани собиқ Лисунова кўчасидаги метан заправка намозхонасини ёпиб қўйишди. Заправкага келган одамлар намоз ўқиб туришган эди. Энди шуни кўп кўришди. Гўёки таъмирлаш ишлари кетаётганмиш. Ўзи янги заправка, янги намозхона. Бир ойдан ошиб қолди ёпиб қўйишди. Нега?"

@OlimjonHaydarov
8.5K views19:01
Ochish/sharhlash
2022-05-04 21:41:01
3 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида кучли жала ёғди. Айрим одамлар жала туфайли келган селда қолиб кетди. Лавҳада туман ИИБ ходимлари селни кечиб, бир-бирини занжир қилиб, одамларни йўлнинг нариги томони яъни хавфсиз ҳудудга олиб ўтишлари тасвирланган.

@OlimjonHaydarov
8.7K viewsedited  18:41
Ochish/sharhlash
2022-05-04 21:04:53
Сўх туманида мактабда жиянининг рўмолига қаршилик бўлгани учун унинг тарафини олган эркакни 10 суткага қамаб қўйилган.

Фарғона вилояти, Сўх тумани, Чашма МФЙ, Тариқ кўчасида истиқомат қилган Эранов Хокимжон тумандаги 25-сонли мактабда ўқийдиган жиянининг рўмол ўрашига қаршиликлар сабаб вазиятни ўрганиш мақсадида мактабга борганида, у билан жанжаллашиб, ИИБ чақиртириб, 10 суткага қаматиб юборишди деган хабар келди.

Воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар аниқ эмас, ҳозирча.

Ички ишлар вазирлигидан муносабат кутиб қоламиз, балки бошқа ҳолат ҳам бўлгандир.

Лекин, яхши эмас бу ҳолат, агар шунчаки ўз аҳлини сатри авратини ҳимоя қилган эркакларни шунчаки бирор "дежурний статья" билан қамаб юбораверишса.

Кузатайликчи, нима бўлган экан.

@OlimjonHaydarov
10.1K views18:04
Ochish/sharhlash
2022-05-04 20:33:29
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Ўртабўз қишлоғидаги йўл(йўлда кўра шудгор қилинган дала майдонини эслатиб юборади).

Аввалги йили туман ҳокими Халқ олдида 10 км масофани асфальт қилиб беришга ваъда берган, лекин ваъдасини устидан чиқмаган.


Самарқандда ҳаммаси инсон қадри учунлигига ишонамиз.

@OlimjonHaydarov
10.9K viewsedited  17:33
Ochish/sharhlash
2022-05-04 18:31:05
Инсон қадри учун.

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги аҳоли электр масаласида қийналмоқда экан, мурожаатни ўзгаришсиз қуйида қолдираман

"Ассалому алайкум Олижон ака Мен сурхондарё вилоятидан кумкургон туманидан мурожат киляпман Кумкургон тумани Бешкахрамон махалласи фукорасиман ГУЛЗОР ва БАХРУЛНАЖОТ кучасига 1 та трансфарматор куйилган бу трансфарматор куйилгандан бери хар йили камида 2 ёки 3 маротаба бузулади енг ёмани бузилган трансфарматоррди шу икки куча одамлари пул йигиб созлатади елекрасет фака ишчи електрик беради холос колган хамма харажатлар хатоки електрикди абети кечки овкатиям махалла одамлари буйнида.Энди 29- апрелда транфарматор куйди ва 30-чи апрел соат 16:00 да ёнди лекин булар трансфармотирди созламади бошка кучани трансфарматорига улади лекин тук шунчалик камки хато насозлар ишламаяпти аристон халаделник умуман ишламаяпти бизди транфарматорди созлаш учун биз куча одамлари яна пул йигсак соз булади бу холат 3 йилдан бери давом етаяпти илтимос ёрдам килинг."

@OlimjonHaydarov
13.2K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-05-04 18:17:48 Бухородан мурожаат келди, ўзгаришсиз бераман.

"Пешкуда ҳокимият қуриб олган амир Олимхоннинг чеваралари. Ассалому алайкум.

Бухоро вилояти Пешку туманидан мурожаат қиляпмиз.

Ушбу мурожаатни сиз орқали Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевга, бош прокурор Н Йулдошевга, ИИвазири П. Бобожоновга, ДХХ раиси А.Азизовга етиб боришига умид қилиб қоламиз.

Бугун 03/05/2022 йил куни тунги соат 02-03 орасида Пешку туманида яшовчи Жабборов Абдувоҳид, Кенжаев Санжар, Имомов Камоллар бошчилигидаги ўттизга яқин шахслар қўлларида пичоқ, бита, арматура бўлаклари билан қуролланиб, туманнинг Ўғлон МФЙдаги таниқли фермер Акрамов. Днинг яшаш хонадонига камида беш-олтита автомашинада бостириб боришган.

Улар уй эгасининг икки нафар ўғлини уриб ташлашган.
Ўртада катта муштлашув бўлган.

Ёши 40-45 лардаги бу уч шахс бундан беш йил олдин Жабборов Абдувоҳидга тегишли ошхонада бир кишини уриб ўлдириб, қамалиб чиқишган эди.

Туманда бу уч шахсдан кўп киши жабр кўрмоқда.

Улар орқасидаги прократура ҳамда ИИВда ишлайдиган қариндошларига ишониб, хоҳлаган ишларини қилишмоқда.

Масалан, Жабборов Абдувоҳиднинг тоғаси Ҳамроев А. ИИБ полковниги, яна бир тоғаси, Ҳамроев Ҳикмат ва бир амакиси, Жабборов Рустам Навоий вилоят прократурасида ишлашади. Яна яқин тоғаваччалари республика прократурасида ҳамда ИИВда ишлайдилар.

Мана шуларга ишониб, Бухорода хоҳлаган ишларини қилмоқдалар.

Жабборов Абдувоҳид ва Имомов Камоллар пулни фоизга бериш, яъни сутхўрлик билан шуғулланишади.

Буни туманда ҳамма билади. Имомов Камол Пешку тумани ҳокими биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, коррупцияга аралашиб қолгани учун бир неча бор ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан чақиртирилиб, жавобгар қилинган. Лекин йўлини қилиб қутилиб қолди. Охири вилоят ҳокими Зариповнинг буйруғи билан ишдан олинган бўлса-да, Пешку тумани ҳокими томонидан туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Чунки бу учовлон туман ҳокимининг энг яқин одамлари ҳисобланади.

Бунга яна бир мисол, Кенжаев Санжар ўзининг куёви Ш.Бозоровни Пешку тумани ҳокими қурилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлатди.

Кенжаев Санжарнинг отаси Кенжаев Найим Бухоро вилояти ер ресурслари ва кадастр бошқармаси бошлиғи ҳисобланади.

Пешку туманида ун, ёғ, яъни қанақа норматив товарлар бўлса, шулар орқали тарқатилади.

Яна бир мисол, Имомов Камол ўзининг мансабидан фойдаланиб, укаси Имомов Жамшид Равшанович номига бир нечта МЧЖлар очиб, қурилиш, арзон ун тарқатади.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида ажратиладиган банк кредитларини ўзининг МЧЖлари орқали ўзлаштирган Жабборов Абдувоҳид ўзига тегишли ошхонасида қарийб ҳар куни ўнлаб фуқаро ва ёш йигитларни атрофига тўплаб, қимор ташкил қилади.

Қанча-қанча кишилар хонавайрон бўлиб кетган буларнинг дастидан.

Буни ҳамма билади, лекин чурқ этишмайди. Қариндошларимга айтаман, деб, шантаж қилади органни ҳам. Шуннинг учун босар-тусарини билмай қолган ҳаммаси.

Буларга гапирадиган одам борми ўзи? Бугунги босқинчиликда Туман ҳокими ўринбосари Имомов Камол укаси, МЧЖлар раҳбари Имомов Жамшид Равшанович жам бўлишган.

ИИБ полковниги Ҳамроев А. сингиларининг ўғиллари Жабборов Абдувохид, Жабборов Маҳмуд ва Жамбуллар Вилоят ер ресурслари ва кадастр бошкармаси бошлиғи Кенжаев Найимнинг ўғли Кенжаев Санжарлар, қолаверса, тумандан ўттизга яқин кишини йиғиб, ярим тунда бир фуқарони яшаш уйига гаплашиш баҳонаси қуролланиб борганларини қандай тушиниш мумкин?

Ҳозирда босқинчиликда иштирок этганларнинг бир-иккитаси туман ИИБ да ушлаб турилибди, асосийлари жиноят қидирув ходимларининг айтишича, терговдан яширинган.

Бу ишлар шунчаки бости-бости бўлиб кетиши эҳтимоли катта. Ҳарҳолда шунча қариндош жим турмаса керак."


@OlimjonHaydarov
13.0K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:45:02
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани "Тоза ҳудуд" ДУК ишчилари деярли 6 ойдан бери маош олишмаяпти экан.

Шу йилнинг 15-апрелида корхона хусусийлаштирилган, лекин орадан мана 1 ой ўтган бўлсада, ишчилар олдидаги қарздорлик масаласи ҳал қилинмаган.

Ҳалиги, нимайди, ҳа эсладим, "ҳаммаси инсон қадри учун".

@OlimjonHaydarov
14.4K views12:45
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:30:13
Қўқон шахрида "яшил макон" лойихаси бўйича амалга оширилган ишлар.

Режа 958.000 та дарахт кўчатлар экилиши режалаштирилган, бундан ташқари вилоят хокимининг қарори бўйича 5 гектар
"яшил худуд" учун ер ажратилиши керак эди!


Режа 10% га хам бажарилмади!

Қўқон шахрида нафақат вилоят хокимининг хатто мамлакат президентининг фармони бажарилмайди.

Комилжон Ахмедов, блогер.
15.0K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash