Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-13 06:00:38 #Ҳадис_541

«МУКАММИЛОТ» — «ТЎЛДИРУВЧИ НАМОЗЛАР»

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي ِللهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْر

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.
Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан ке¬йин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.


Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган маз¬ҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.

Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.

Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.

Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.

Шунинг учун ҳам шариатда бу намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
2.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:14:02 #Ҳадис_205 #Такрор

ҚАДР КЕЧАСИ — ФАЗИЛАТИ, БЕЛГИЛАРИ ВА УНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Абдуллоҳ Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Набий ﷺнинг бир қанча саҳобалари «Лайлатул қадр»ни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлишини тушларида кўришди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Сизларнинг тушларингиз «Лайлатул қадр» Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида эканига мувофиқ келади. Кимки «Лайлатул қадр»ни кутмоқчи бўлса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутсин!», дедилар»

Имом Бухорий ривояти

***

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар ﷺ: «Ким Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

***

«Расулуллоҳ ﷺ: «Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда иймон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта, Аллоҳ аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради. У тоқ кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёки бешинчи ёки учинчи ёки охирги кеча қадр кечасидир», дедилар»

Имом Аҳмад ривояти

***

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий ﷺ: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

Термизий, Ибн Можа ривояти

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://kun.uz/06507897
2.3K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-04-12 05:32:02 #Ҳадис_540

РАМАЗОНДА БИРОН КУН РЎЗА ТУТМАСА

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: “Ким рухсатсиз ва касал бўлмай туриб, Рамазонда бирон кун рўза тутмаса, гарчи бир умр рўза тутса ҳам, ўша бир куннинг қазосини ўтай олмайди”.

Имом Термизий ривоятлари.

Рамазон ойи – нафсни поклаш, тавба қилиш, катта-катта савобларга эга бўлиш мавсумидир. Бу ойда сабабсиз тутилмаган бир кунлик рўзани бошқа ойларда ҳар қанча тутилса у савобни топа олмайди.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
3.1K views02:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 18:37:27
#Эслатма #Рамазон

ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 11 апрел шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (21-кеча) бошланди.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Улашинг: @nurli_yol
1.9K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-04-11 05:19:03 #Рамазон_муборак

ҚАДР КЕЧАСИ МИНГ ОЙДАН ЯХШИДИР («Қадр» сураси, 3-оят)

Чунки бу кечада Қуръон нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзал.

Мана шу оятнинг тафсирида аллома Ибн Касийр жумладан қуйидагиларни ёзганлар:

«Бир кишининг силоҳ олиб, Аллоҳнинг йўлида минг ой жиҳод қилганлиги ривоят қилинди. Расулуллоҳ ﷺ ва мусулмонлар бундан ажабландилар.

Расулуллоҳ ﷺ умматларига ҳам шундай бўлишини орзу қилиб:
«Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!» дедилар.

«Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», деди Аллоҳ таоло».


Агар бу кеча ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/13854
1.6K views02:19
Ochish/sharhlash
2023-04-10 16:47:39 ҲАЙЗ КЎРГАНДА ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қабристон

CАВОЛ: Аёл киши ой кунлари келган вақтда қабристон зиёратига борса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. "Баҳрур роиқ" китобида қуйидагича келтирилади:

(قولہ: ودخول مسجد) أی یمنع الحیض دخول المسجد وکذا الجبانة وخرج بالمسجد غیرہ کمصلی العید والجنائز والمدرسة والرباط فلا یمنعان من دخولہا،

Ҳайз, аёл кишини масжидга киришдан ман қилади. Шунингдек жунублик ҳам. "Масжидга" дейиш билан ундан бошқа, ҳайитгоҳ, мадраса ва қабристон каби жойлар бундан мустасно бўлади. ( 1 жилд, 205 бет).

Яъни ҳайз кўрган аёл мазкур жойларга ҳайз кўрган вақтларда ҳам кириши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
2.2K views13:47
Ochish/sharhlash
2023-04-10 05:00:16 АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак, улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз (ﷺ)га салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни бемалол бажараверадилар. Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот, фитр садақаси, ҳадя, эҳсон бериш ва ифторликларни қила оладилар.

Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (ﷺ) айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилгани баробарича ажр ёзилади”” ( Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
3.2K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-04-09 13:29:41 Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк
қилиш.
2. Шом азонини эшитганда такрорлаб турмаслик.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача
ўқимаслик.
6. Рамазоннинг биринчи кечасида таровеҳ ўқимасдан,
бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Таом ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми Қуръонни тафаккур қилиб эшитишдан ғафлатда
қолиш.
10. Ифтор билан машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: «Саҳарлик
қилинглар, саҳарликда барака бор», дейилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат бўладиган пайтни зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром
нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайит учун кийиниш баҳонаси билан Рамазоннинг энг
охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Фазилатли кунларни сериал ва фильмлар томоша
қилиш билан ўтказиб юбориш.

Уламолар суҳбатидан.

Улашинг: @nurli_yol
3.6K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-09 03:20:25 #Ҳадис_106 #Такрор

УМИД ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ مَوْتِهِ بِثَلاَثَةِ أَيَّامٍ يَقُولُ: «لاَ يَمُوتَنَّ أَحَدُكُمْ إِلاَّ وَهُوَ يُحْسِنُ الظَّنَّ بِاللهِ عَزَّ وَجَلَّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан уч кун олдин: «Сизлардан бирингиз Аллоҳ азза ва жаллага гумонини яхши қилиб вафот этсин», деб айтганларини эшитдим», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


Шарҳ: Яхши гумонда бўлиш кишини ноумид бўлмасликка ва камчилик билан бўлса ҳам солиҳ амалларни бажаришга ундайди. Мусулмон киши Роббиси ҳақида яхши гумонда бўлади. Чунки Аллоҳ: "Мен бандамнинг гумонидадирман", деб айтган. Аммо Роббиси ҳақида яхши гумон қилган киши танбаллик қилиб, амални тарк этмайди. Шулар ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом: "Агар яхши гумонда бўлганларида амалларни гўзал тарзда рўёбга чиқаришарди", деб айтганлар.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Аллоҳнинг раҳмати кенг экани.
2. Мусулмон одам ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди.
3. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш шаръан вожибдир.
4. Яхши гумонда бўлган киши амални ҳам гўзал суратда адо қилади.
5. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлсаю, амал қилмаган киши беҳуда орзуга берилган шахсдир.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан
2.8K views00:20
Ochish/sharhlash
2023-04-08 06:51:07 #Ҳадис_539

ҚУРЪОН ВА СУННАТГА ХИЛОФ РАВИШДА ПАЙДО БЎЛГАН ҲАР БИР НАРСА БИДЪАТДИР

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَصْدَقَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَأَحْسَنَ الْهَدْيِ هَدْيُ مَحَمَّدٍ، وَشَرُّ الْأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلُّ مَحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ، وَكُلُّ ضَلَالَةٍ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий (ﷺ): «Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги чиққан иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Барча залолат дўзахдадир», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган. Лафз Насаийники.


Шарҳ: Пайғамбаримиз (ﷺ) бу ҳадисларида бир неча ҳақиқатни баён қилмоқдалар:

1. «Энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир».
Шундай бўлганидан кейин Аллоҳнинг Китобини ўқиш-ўрганиш ва унга амал қилиш керак. Ким Қуръондан бошқани ундан устун қўйса, катта хато қилган бўлади. Ҳадисдаги бу жумла Китобни маҳкам тутиш зарурлигини кўрсатади.

2. «Энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир».
«Ҳидоят» сўзи луғатда бир нарсага лутф билан йўллаб қўйишни ифода этади. Дунёда одамларни ҳидоят қилишни даъво қиладиганлар кўп. Лекин энг яхши ҳидоят – охирги ва энг афзал Пайғамбар – Муҳаммад (ﷺ)нинг ҳидоятларидир. У зот (ﷺ)нинг ҳидоятлари ўзларининг Суннатларида баён қилинган. Ким ҳақиқий ҳидоятни топаман, деса Муҳаммад (ﷺ)нинг ҳидоятларини маҳкам тутсин! Ким ҳақиқий тўғри йўлда юраман, деса Муҳаммад (ﷺ)нинг йўлларида юрсин!

3. «Ишларнинг энг ёмони янги пайдо бўлганларидир».
Аввал айтганимиздек, бу гап Ислом янгиликка қарши деган маънони билдирмайди. Бу ерда Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган нарсалар тўғрисида гап кетмоқда. Дарҳақиқат, Китоб ва Суннатга хилоф равишда янги пайдо бўлган ҳар бир иш энг ёмон ишдир.

Ана шундай шароитда пайдо бўлган «Ҳар бир янги чиққан иш бидъатдир».

«Бидъат» сўзи луғатда янгидан ўйлаб чиқарилган нарсани англатади. Шариатда эса бидъат деб Қуръон ва Суннатда зикри келмаган нарсаларнинг янгидан пайдо бўлишига айтилади. Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган ҳар бир нарса бидъатдир.

«Ҳар бир бидъат залолатдир».
Қуръон ва Суннатга хилоф нарса залолат бўлмай, нима ҳам залолат бўлар эди.

«Барча залолат дўзахдадир».
Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган иш ҳам, унинг қилувчиси ҳам дўзахга тушади. Шунинг учун ҳам Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиш лозим. Бунинг учун эса аввало уларни яхшилаб ўрганиш керак. Ҳақиқий исломий иш нима, ҳақиқий бидъат нима эканлигини яхши ажрата билиш керак.
Ушбу ҳадиси шарифни суистеъмол қилиб, ҳамма нарсани бидъатга чиқариб, ҳаммани дўзахга маҳкум қилиб юбормаслик ҳам зурур.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан
3.3K views03:51
Ochish/sharhlash