Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-04-26 07:37:10 #Ҳадис_549

ҚАБР УСТИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ، فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ»، ثُمَّ قَالَ: «بَلَى، كَانَ أَحَدُهُمَا لَا يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ، وَكَانَ الْآخَرُ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ». ثُمَّ دَعَا بِجَرِيدَةٍ فَكَسَرَهَا كِسْرَتَيْنِ، فَوَضَعَ عَلَى كُلِّ قَبْرٍ مِنْهُمَا كِسْرَةً. فَقِيلَ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: لَعَلَّهُ أَنْ يُخَفَّفَ عَنْهُمَا مَا لَمْ تَيْبَسَا أَوْ إِلَى أَنْ يَيْبَسَا

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина [ёки Макка] чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ», дедилар. Кейин: «Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейилди. «Шояд, булар қуримагунча [ёки то булар қуригунича] улардан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар».

“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий.


Изоҳ: Қабр устидаги ўсимликларга қуригунича тегилмайди. Аммо атайлаб бирор нарса экмайди.

Ушбу ҳадисга уламолар “кимдир шу ишни қилса уни қайтарилмайди. Лекин бундай қилишга тарғиб ҳам қилинмайди” деганлар. Бутун ҳадис заҳирасини текшириб чиқилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биргина саҳобий вафотидан кейин қабрига хўл новда суқишлигини васият қилганлиги маълум бўлган. Бошқа саҳобалар бундай қилмаган эканлар.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
1.3K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-25 08:46:21 #Эълон #Обуна_бўлинг

«Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналларидаги обуначилар статистикаси
:

1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol) - 3.4 k
2. Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis) - 10.3 k
3. Фиқҳ (t.me/nurli_yol_fiqh) - 5.1 k
4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron) - 5.5 k
5. Масжид (t.me/oqtepamasjid) - 1 k
6. Фейсбук (Facebook) - 2.4 k
7. Инстаграм ( Insta ) - 1 k
8. Ютуб ( You tube Nurli yo'l ) - 27.5 k

Умумий обуначилар сони - 56 k.

Қадрли обуначиларимизга биз билан бирга эканлигингиз учун ташаккур айтамиз. Иншааллоҳ, яхши янгиликлар ҳали олдинда. Обуна бўлишга улгурмаган қадрдонларимизни эса юқоридаги расмий каналларимизга таклиф этиб қоламиз. Барчангизга Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати, барокоти ва мағфиратини тилаб қоламиз!

Ҳурмат билан,
НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
1.5K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:00:44 #Ҳадис_548

ДАНГАСАЛИКДАН, ҚЎРҚОҚЛИКДАН, БАХИЛЛИКДАН ДУО


عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».


Шарҳ: Биз «ғам» деб таржима қилган сўзимиз араб тилида «ҳамм» дейилади ва кутилаётган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Маҳзунлик эса бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
Ожизлик сўзининг луғавий маъноси бир нарсадан кеч қолиш ва заифликни лозим тутишдир. Яна бир нарсани қилишда камчиликка йўл қўйишни ҳам билдиради. Умумий маънода қудратсизликни англатади.

Дангасалик луғатда бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб, баданининг роҳатини кўзлаб, ўша ишни тарк этишини билдиради.

Кўрқоқлик ҳам энг ёмон сифатлардан биридир. Қўрқоқ одам ҳар қандай пасткашликка боради. Ҳатто шариатга, динга хилоф иш қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таолодан қўрқоқликдан ҳам паноҳ сўраш керак.

Бахиллик ҳам жуда ёмон хислат. У кўп одамнинг бошига бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифатдир. Бахил кишини қариндош-уруғи ҳам, аҳли аёли ҳам ёмон кўради, ўзининг охиратдаги аҳволи ҳам ёмон бўлади. Аллоҳ булардан Ўзи сақласин.

Қарздорликнинг кучайиб кетишидан мурод унинг оғирлашиши ва шиддатлашиши бўлиб, қарздорнинг ноилож қолишидир.
Ўтган азизларимиздан бирлари: «Агар қалбга қарзнинг ғами кирса, албатта, ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқаради», деганлар.

«Одамларнинг ғолиб келиши» иборасида эси паст ва таги пастларнинг устун бўлиши кўзда тутилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади. Зотан, разолат уч турли бўлади: нафсоний, жисмоний ва хорижий.
Нафсоний разолат инсондаги нафсоний қувватларга боғлиқ бўлади. Ғам ва маҳзунлик ақлий қувватга, қўрқоқлик ғазаб қувватига, бахиллик шаҳвоний қувватга боғлиқ бўлади.
Жисмоний разолат бадандаги қувватга боғлиқ бўлади.
Ожизлик разолати кўпроқ бадандаги аъзоларда нуқсон борлигида юзага келади.
Дангасалик разолати эса кўпроқ бадандаги аъзолар соғ-саломат ва қувват баркамол бўлган пайтда бўлади.
Хорижий разолат ноўрин шиддат ва бошқаларга устунлик қилишдан иборат бўлиб, бири молга, иккинчиси мансабга боғлиқ бўлади.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
2.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-24 18:02:11 НАФЛ РЎЗАНИ САХАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади.

Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” ( Ибн Можа ривояти).

Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.

Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар.

Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

KУНЛИК ҲАДИС
3.0K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2023-04-24 09:06:44 #Ҳадис_547

ТОПИЛАЁТГАН ДАРОМАД

عن أبي هريرة -رضي الله عنه- قال: سَمِعْتُ رسولَ اللهِ -صلَّى اللهُ عليه وسلَّم- يقولُ « لحلِفُ مُنفِقَةٌ للسلعةِ، مُمحِقَةٌ للبركةِ». أخرجه: الشيخان

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қасам матони ўтказади(осон сотилиши, яхши пул келишига сабаб бўлади) баракани ўчиради" деганлар.

Бухорий ва Муслимлар ривояти.


KУНЛИК ҲАДИС
2.8K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:55:01 ОЛТИ КАЛИМАНИНГ ФАЗЛИ
#намоз

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Бомдод намозидан кейин тасбеҳни тугатгач “Шаш калима” яъни олти дин калималарини айтишнинг фазли қандай?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларининг одатларидан бўлган.

Бухорий ривоят қилган ҳадисда, Муъоз розияллоҳу анҳу: «Биз билан ўтир, бирпас иймонлашайлик», деган.

Ибни Собит роҳимаҳуллоҳ айтадии: Абдуллоҳ ибн Равоҳа: “Шерикларидан бир нечасини қўлини ушлаб “Келинглар бир оз иймонлашамиз, келинглар Аллоҳни зикр қиламиз, иймонимизни зиёда қиламиз, келинглар Аллоҳнинг тоатида Уни зикрини қиламиз. Шояд мағфирати билан бизларни ҳам зикр қилса” дер эди”.

Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ўзининг шеригига “Кел бир оз иймонлашамиз” деди. Шунда у “Биз мўмин эмасмизми” деди. У “Биз мўминмиз, лекин Аллоҳни зикр қилиб иймонимизни зиёда қиламиз” деди.

Зир ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шерикларига: “Келинглар иймонлашамиз” дер ва биргалашиб Аллоҳни зикр қилар эдилар.

Сиз сўраган амал ҳам шунга киради. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25397)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

KУНЛИК ҲАДИС
1.1K viewsedited  13:55
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:01:55 #Ҳадис_546

ЖОНЛИ НАРСАЛАРНИНГ СУВРАТЛАРИ

وَقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ، وَقَالَ: يَا عَائِشَةُ، أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقَطَعْنَاهُ فَجَعَلْنَا مِنْهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Токчамга юпқа парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан йиртиб ташладилар ва ранглари ўзгариб:
«Эй Оиша! Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни кесиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик».

Шарҳ: Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг сувратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас.
Аммо кесилган, йиртилган ҳолда, болиш ёки шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз. Суратни чизиш эса мутлақо мумкин эмас.

***

وَعَنْهاَ قَالَتْ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مِنْ سَفَرٍ وَقَدْ سَتَرْتُ عَلَى بَابِي دُرْنُوكًا فِيهِ الْخَيْلُ ذَوَاتُ الْأَجْنِحَةِ، فَأَمَرَنِي فَنَزَعْتُهُ. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ

Яна ўша киши айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан келдилар. Эшигимга гилам парда тўсиб қўйган эдим. Унда қанотли отларнинг сурати бор эди. Бас, у зот менга амр қилдилар. Мени уни юлиб олдим».

Иккисини икки шайх ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоят ҳам олдингисини тасдиқлаш учун келтирилмоқда.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://fiqh.uz/maqola/759
2.1K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 16:50:29 ТАҲОРАТДА МУСТАҲАБ АМАЛИ МУҲИММИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратда мустаҳаб амали муҳумми? Чунки биз тамонларда шароит йўқлиги сабаб бу ишда қийналяпман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз саволда “мустаҳаб амали”, деб юритган нарса фиқҳий китобларимизда “сув билан истинжо қилиш” яъни, сув билан нажосатни кетказиш”, дейилади. Сув билан истинжо қилиш фақатгина олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. Бу масаласида кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳорат олиш пайтида сув билан аврат аъзоларини ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодат қилишни ўзларига қийин қилиб оладилар.

Аслида, бавл ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Муҳими баданни нажосатдан покланса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
1.3K views13:50
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:35:21
Ҳайит намози шукуҳи

Кетяпсанми РАМАЗОН

Юнусобод оқ тепа жоме масжиди

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/nurli_yol
603 views04:35
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:30:44
Бақара сураси охирги икки ояти “Аманар расул”.
964 views03:30
Ochish/sharhlash