Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-20 12:10:32 РЎЗАНИ ОЧИБ ЮБОРСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
1.8K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-04-20 10:10:35 #Ҳадис_212 #Такрор

ҲАЙИТ ОДОБЛАРИДАН... (давоми)

Хонадон аҳлига кенгчилик, серобчиликка шароит яратиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " تَهَادَوْا تَحَابُّوا " رواه البيهقي وغيره.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Ўзаро ҳадя беришинглар, бир-бирингизга муҳаббатингиз бўлади», – деганлар».

Байҳақий ва бошқлар ривоят қилган.


Қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни зиёрат қилиш, бева-бечораларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга хурсандчилик улашиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t عَنِ النَّبِىِّ r قَالَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. رَوَاهُ الثَّلاَثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи рақм қилсин», – дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.


Болажонларга ҳайитлик бериш, уларга ушбу байрамнинг шукуҳини кўрсата билиш.

Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳар бир қавмнинг ўз байрами бор, бу (Ийд куни) бизнинг байрамимиздир», деганлар.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/13929
2.2K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:10:21 #Ҳадис_210 #Такрор

ҲАЙИТ ОДОБЛАРИДАН...

Ийд намозига эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда бориш.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ийдга пиёда чиқиш суннатдир», деганлар.

Имом Термизий ривоят қилган


Ҳайит намозга бир йўл билан бориб, бошқасидан қайтиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ r إِذَا خَرَجَ يَوْمَ الْعِيدِ فِي طَرِيقٍ رَجَعَ فِي غَيْرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».

Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилган.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/13929
4.2K views23:10
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:31:41
#Эслатма #Рамазон

ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 19 апрел шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (29-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар
( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Улашинг: @nurli_yol
2.7K views16:31
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:54:55 #Ҳадис_544

У ТАВБА ҚИЛИБ, ҚАЛБИ ИЛА АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИНТИЛИБ КЕЛДИ

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сиздан олдин ўтганларнинг ичида тўқсон тўққизта жонни ўлдирган киши бор эди. У ер аҳолиси ичидаги энг илмли киши ҳақида сўради. Уни роҳибга йўллаб қўйишди. Шунда унинг ҳузурига бориб, тўқсон тўққизта жонни ўлдирганини, унга тавбага йўл бор-йўқлигини сўради. У: «Йўқ», деди. Шунда уни ҳам ўлдириб, юзтани тўлдирди. Сўнгра ер аҳолиси ичидаги энг илмли киши ҳақида сўради. Уни олимга йўллаб қўйишди. Унинг ҳузурига бориб, юзта жонни ўлдирганини, унга тавбага йўл бор-йўқлигини сўради. У: «Ҳа, у билан тавбанинг орасини ким ҳам тўса олар эди? Фалон, фалон ерга бор. Чунки у ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган кишилар бор. Улар билан бирга Аллоҳ таолога ибодат қил. Ўз ерингга қайтма. У ёмонлик еридир», деди.
У жўнаб кетди. Ярим йўлга етганида, унга ўлим келди. У ҳақида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишиб қолдилар. Раҳмат фаришталари: «У тавба қилиб, қалби ила Аллоҳ таолога интилиб келди», дейишди. Азоб фаришталари: «У ҳеч бир яхшилик қилгани йўқ», дейишди. Шунда бир фаришта одам суратида уларнинг ҳузурига келди ва уни ораларида ҳакам қилишди. У эса: «Бу икки жойнинг орасини ўлчаб кўринглар. У қай бирига яқин бўлса, ўшаникидир», деди. Ўлчаб кўриб, у ўзи ирода қилган жойга яқинроқ эканини билишди. Шунда уни раҳмат фаришталари қабз қилдилар»
.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Албатта, тавба бобидаги ушбу ҳадиси шарифдагига ўхшаш гаплар ушбу ҳадиси шарифдагига ўхшаш билмасдан гуноҳ қилганларга оиддир. Билиб туриб, ўзига Аллоҳ таолога исён қилишни раво кўрганларга эмас. «Ёшлигимизда ўйнаб олайлик, қариганда тавба қилармиз», деганларга эмас. «Ҳозир ишлашим, пул-мол топишим керак, бўлмаса қариганда ҳолим не кечади, қариганда тавба қилиб, ибодатга ўтиб ҳам қолармиз», дейдиганларга эмас.

Бу борада машойихлар: «Тавба билан катта гуноҳ қолмас, билиб туриб гуноҳга қўл уриш ила кичик гуноҳ қолмас», деганлар. Бу ҳикматнинг маъноси «Вақтида ва билиб тавба қилинса, катта гуноҳ ҳам кечирилади. Аммо билиб туриб яна гуноҳга қўл урилаверса, кичик гуноҳ ҳам катта гуноҳга айланади», деганидир.

Гуноҳ қилиб қўйиб, ортидан ноумид ҳам бўлиш, тавба қилишга ўтмаслик эса катта гуноҳдир.

Машойихлар дейдилар: «Гуноҳ борасида беш нарса гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир: гуноҳни улуғлаш гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир, гуноҳни писанд қилмаслик гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир, гуноҳни ошкора қилиш гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир, гуноҳга журъат қилиш гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир, гуноҳга тавба қилмаслик гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир».

Шунингдек, гуноҳни қилгандан кейин Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонни йўққа чиқариш ҳам гуноҳнинг ўзидан кўра улканроқ гуноҳдир. Ҳа, Аллоҳ таоло гуноҳимни кечирмайди, дея У Зот ҳақида ёмон гумонда бўлиш кабира гуноҳларнинг ҳам энг каттасидир.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
3.4K views03:54
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:19:43 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ
#рўза #шаввол

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми?

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61441)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
1.3K views15:19
Ochish/sharhlash
2023-04-18 06:20:13 #Ҳадис_213 #Такрор

ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШНИНГ МАҲБУБЛИГИ

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتَبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Аюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ (ﷺ): «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.


Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом биз мусулмонларга дунё ва охиратда манфаат берадиган нарсаларни насиҳат қилардилар. Ана шулардан бири, Рамазондан кейинги Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишдир. Бу билан бир йил рўза тутганлик савобига эришиш имкони насиб бўлади. Чунки, бир яхшиликка Аллоҳ ҳузурида ўн баробар қилиб ажр-савоб берилади. Рамазон ойидаги 30 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси- 300 кун бўлади. Шаввол ойидаги 6 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси - 60 кун бўлади. Жами: 360 кун рўза бўлади. Демак, ким бир йил тўла рўза тутишни истаса, шаввол ойидаги 6 кунлик рўзани тутсин!

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Пайғамбар алайҳиссалом Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани тарғиб қилганлар.
2. Ушбу кунларни Шавволнинг олти куни деб номлаш шарт, бошқача номлаш жоиз эмас.
3. Рамазон ойидаги 30 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси - 300 кун бўлади. Шаввол ойидаги 6 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси - 60 кун бўлади. Жами 360 кун бўлади. Демак, кимки йил бўйи рўза тутганни савобига эришмоқ истаса, Шавволнинг олти кунлик нафл рўзасини тутсин. 30х10=300+6x10=60=360.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан
3.2K views03:20
Ochish/sharhlash
2023-04-17 18:28:00 Аудио Қуръон:

1. Тўлиқ 114 та сура
2. Пораларга бўлинган ҳолда 30 пора Қуръон

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов
1.4K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-04-17 17:53:37
#Эслатма #Рамазон

ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 17 апрел шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (27-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар
( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Улашинг: @nurli_yol
1.7K views14:53
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:31:32 ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ: “Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган:

﴿إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ (سورة القدر/1-5)
яъни: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар ( “Тафсири Бағавий”).

Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар.

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”.

Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом:

"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ)

яъни: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар
( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак.

Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:

"اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا"

яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
2.6K views11:31
Ochish/sharhlash