Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-05-08 16:01:12
ДУШАНБА ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
Имом Термизий ривояти

KУНЛИК ҲАДИС
2.4K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-05-08 06:01:18 #Ҳадис_92 #Такрор

ЎНГ ТОМОНДАН БОШЛАШНИНГ МАҲБУБЛИГИ

51 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُعْجِبُهُ التَّيمُّنُ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ: فِي طُهُوِرِهِ، وَتَرجُّلِهِ، وَتَنَعُّلِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларида ҳам, таранишларида ҳам, пойабзал кийишларида ҳам ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Ҳақиқий мусулмон киши ибодати, иймони ва ахлоқида Пайғамбарга эргашади. Барча гўзал ишлари ва одатларида ҳам эргашади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўриб қиладиган амалларидан бири- овқатланиш, таҳорат олганда ёки бошқа ишларида ўнг қўлда бажариш эди. Гарчи оддий кўринсада, биз ҳам шундай қилишга бурчлимиз. Чунки биз мўъминлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш орқали у зотга бўлган муҳаббатимизни исботлаймиз.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Барча ишларни ўнг томондан бошлаш суннатдир.
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида ишларни ўнг томондан бошлаб бажарганларига мисоллар кўпдир. Масалан, ғусл қилиш, пойафзал кийиш каби.
3. Мусулмон киши ушбу суннатни ҳаётига татбиқ қилади. У ўнг қўли билан таом ейди, ўнг қўли билан сув ичади.
4. Истинжо (мустаҳаб) ва эснашдан бошқа барча амалларда ўнг қўлни ишлатишга ҳаракат қилади.


Kунлик Ҳадис | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан
3.1K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-05-07 16:01:47
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
Имом Термизий ривояти

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

KУНЛИК ҲАДИС
2.9K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-05-07 07:30:49 #Ҳадис_558

АГАР БУ ИШНИ АЛБАТТА ҚИЛИШИНГ КЕРАК БЎЛСА...

وَجَاءَ رَجُلٌ إِلَى ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ فَقَالَ: إِنِّي أُصَوِّرُ هَذِهِ الصُّوَرَ فَأَفْتِنِي فِيهَا، فَقَالَ: لَهُ ادْنُ مِنِّي، فَدَنَا مِنْهُ، ثُمَّ أَعَادَهَا، فَدَنَا مِنْهُ، فَوَضَعَ يَدَهُ عَلَى رَأْسِهِ، فَقَالَ: أُنَبِّئُكَ بِمَا سَمِعْتُ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: كُلُّ مُصَوِّرٍ فِي النَّارِ، يَجْعَلُ لَهُ بِكُلِّ صُورَةٍ صَوَّرَهَا نَفْسٌ فَتُعَذِّبُهُ فِي جَهَنَّمَ، وَقَالَ: إِنْ كُنْتَ لَا بُدَّ فَاعِلًا، فَاصْنَعِ الشَّجَرَ وَمَا لَا نَفْسَ لَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Бир одам Ибн Аббоснинг ҳузурига келиб:

«Мен мана бу суратларни соламан, менга булар ҳақида фатво бер», деди. Бас, у киши ҳалиги одамга:
«Менга яқинроқ кел», деди. У яқин келди. Сўнгра яна такрорлади. У яна ҳам яқинроқ келди. Шунда унинг бошига қўлини қўйиб туриб:
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзим эшитган нарсанинг хабарини бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ҳар бир суратчи дўзахдадир. Унинг учун ўзи солган ҳар бир сурат ўрнига бир жон қилинур. (Ўша жон) уни жаҳаннамда азоблар», деганларини эшитганман. Агар бу ишни албатта қилишинг керак бўлса, дарахтни ва жонсиз нарсаларни қил», деди».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоятдан Исломда фақат жонли нарсаларнинг суратини солиш ман қилинганини, жонсиз нарсаларнинг суратини солиш жоизлигини англаб оламиз. Айни пайтда суврат солиш деганда ҳам расм, ҳам ҳайкал кўзда тутилишини яна бир бор эслаб қўямиз.

Демак, Исломда суврат солишга мутлақо қаршилик йўқ экан. Жонли нарсаларнинг суратини солишгина ҳаром қилинган экан. Чунки суратлар туфайли бузилиш айнан жонли нарсаларнинг суратига боғлиқдир. Сурати солинган ҳар қандай сохта худолар жонли нарсаларнинг сурати ёки ҳайкалидир.

Исломда жонсиз нарсаларнинг суратини солиш ман қилинмаган. Табиат манзаралари, турли дарахтлар, гуллар ва бошқа жонсиз нарсаларнинг суратини солишга қаршилик йўқ.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://fiqh.uz/maqola/759
2.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-05-06 20:15:01 НАМОЗҲОН ИНСОН ЎЗИНИНГ ҲАР БИР НАМОЗИ СЎНГИДА ҚИЛАДИГАН ДУО
#намоз

"Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".

Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
3.1K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-05-06 06:34:00 #Ҳадис_557

ҚАЗО НАМОЗИ ВА АЗОН


عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم كَانَ فِي مَسِيرٍ لَهُ فَنَامُوا عَنْ صَلَاةِ الْفَجْرِ، فَاسْتَيْقَظُوا بِحَرِّ الشَّمْسِ، فَقَالَ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ: «تَنَحَّوْا عَنْ هَذَا الْمَكَانِ»، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ، ثُمَّ تَوَضَّئُوا وَصَلَّوْا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَقَامَ الصَّلَاةَ فَصَلَّى بِهِمْ صَلَاةَ الصُّبْحِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Ул зот алайҳиссолату вассалом: «Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар. Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар».

Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилишган.

Азон
эркак кишилар учун суннати муаккададир.
Икки ийд, витр, жаноза, таровеҳ, кусуф, хусуф ва суннат намозларга азон айтилмайди. Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади.

Шунингдек, кўп қазо намозларнинг аввалгисига ва қолганларидан ҳар бирига иккисини айтади ёки ёлғиз иқоманинг ўзини айтади. Бир неча қазо намозлар бирин-кетин ўқилаётган бўлса, ҳар бирига алоҳида азон ва иқома айтса ҳам ёки биринчисига азон ва иқома, қолганларига фақат иқома айтса ҳам бўлади.


عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: إِنَّ الْمُشْرِكِينَ شَغَلُوا رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنْ أَرْبَعِ صَلَوَاتٍ يَوْمَ الْخَنْدَقِ حَتَّى ذَهَبَ مِنْ اللَّيْلِ مَا شَاءَ اللهُ، فَأَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْمَغْرِبَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعِشَاءَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Хандақ куни мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт намоздан машғул қилдилар. Ҳаттоки кечадан ҳам Аллоҳ хоҳлаганича ўтиб кетди. Ул зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди, кейин иқома айтди, пешинни ўқидилар. Кейин иқома айтди, асрни ўқидилар. Кейин иқома айтди, шомни ўқидилар. Кейин иқома айтди, хуфтонни ўқидилар».

Имом Термизий ривоят қилган.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Кифоя" китобидан.
3.1K views03:34
Ochish/sharhlash
2023-05-05 18:22:14 ОТАМ НАРОЗИ БЎЛСА НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз ҳозир Рассиядамиз бир ҳонада дўстимиз иккимиз турамиз, биргаликда намоз ўқиймиз. Бугун бизда қизиқ ҳолат бўлди, дўстим уйидагилар билан видео орқали гаплашишганиди сақолини кўриб сен нималар қилиб юрипсан уёқларда, йиғиштир ундай намозингни қандай ўқиётган бўлсанг ҳам, бўлмасам билетингни олиб келавер керакмас уёқда намоз ўқиб юрганинг дейишти.
Энди нима қилишга боши қотти дўстимни. Дадамни айтганини қилиб намозни тўхтатайми ёки ҳўп деб қўйиб ўқийверайми деб сизлардан маслаҳат сўрашимни ҳоҳлади.


ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Маъсият ишда бандага итоат қилинмайди. Уларга айтиб ҳам кўрсатиб ҳам сўраб ҳам ўтирмасдан намозларни ўқинглар.

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ).

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
2.8K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-05-05 10:05:45 #Эълон

Намоз, рўза ва бошқа ибодатларимиздаги хато ва камчиликларни тўғирлаб боринг!

Уланиб олинг, манфаатли расмий каналларимиздан бири...

Ибодат Масалалари
2.7K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-05-05 06:01:19 #Ҳадис_556

БАНДА ҚИЁМАТ КУНИ...

ثنا الضحاك بن عَرْزَم، قال: سمعت أبا هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ يقول: قال: رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إنَّ أولَ ما يُسْأَلُ عَنْهُ العَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنَ النَّعِيمِ أنْ يُقَالَ لَهُ: ألَم نُصِحَّ لَك جِسْمَكَ، وَتُروَ مِنَ الماءِ البارِدِ" ؟

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Банда қиёмат куни неъматлардан энг биринчи сўараладигани унга қарата: “Жасадингни саломат қилмадикми ва совуқ сувдан қониб ичмадингми” дейилишидир” деяётганларини эшитганман дедилар.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
3.0K viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash
2023-05-04 16:01:26
ПАЙШАНБА ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
Имом Термизий ривояти

KУНЛИК ҲАДИС
2.9K views13:01
Ochish/sharhlash