Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-02 16:01:10
БУ СЕНИНГ СЎНГГИ КУНИНГ

Ҳотами Асом ҳазратлари намозга тураётганларида рўпарасида Каъбаи Мушаррафа, оёқларининг остида Сирот кўприги, орқаларида Азроил алайҳиссалом тургандай ҳис қилар эканлар. Ўқиётган намозларини энг сўнгги намозим, деб ўйларканлар. Қўрқув билан охиратга рағбат этиб, ихлос ила «Аллоҳу акбар», дея намозга турар эканлар.

Биз ҳам шу рамазонимизни энг охирги рамазонимиз деган идрок билан уни жонлантирайлик.

Робийа Адавиййа ҳар саҳар айтар эканки: «Бугун сенинг энг сўнгги кунинг, ибодатингни қилиб қол!..»

Ҳар кеча айтарканки:
«Бу кеча сенинг энг сўнгги кечангдир, энг сўнгги кечасини инсон қандай ўтқазса, ана шундай ибодат қил!..»

"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.

Улашинг: @nurli_yol
2.5K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-02 08:28:14 #Ҳадис_180 #Такрор

БИРОРТАНГИЗ ИФТОР ҚИЛСА...

عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ فَإِنَّهُ بَرَكَةٌ، فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُفْطِرْ عَلَى مَاءٍ فَإِنَّهُ طَهُورٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ: «Қачонки бирортангиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Кун бўйи рўза тутиб юрган инсоннинг жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг организмга таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан.
Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Бу борада илмий тажрибалар ўтказган олимларнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаганлари, хурмо дарахти ўсадиган минтақадан эмасликлари учун асосан сув билан оғиз очиш яхши эканлигини таъкидламоқдалар.
Биз Пайғамбаримиз ﷺнинг суннатларига амал қилган ҳолда оғизни хурмо ёки сув билан очишга одатланмоғимиз лозим.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан
2.5K views05:28
Ochish/sharhlash
2023-04-01 18:40:36 Агар рўзага оид саволларингиз бўлса, аҳли илмдан телеграм бот орқали сўранг. Ин шаа Аллоҳ қисқа фурсатда жавоб оласиз:

@ImomgaSavol_Onqorgon_Bot

«Ўнқўрғон» жомеъ масжиди имомлари
2.3K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-04-01 12:10:37
#Ҳадис_534

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар.

Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кимсага ҳеч бир зарар йўғу, бироқ, бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», дедилар».

Муттафақун алайҳ.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: "Олтин силсила" китобидан.
920 views09:10
Ochish/sharhlash
2023-03-31 18:00:00 ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА МУМКИН ВА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#таҳорат

CАВОЛ: Аёл киши ҳайз кўрган вақтда суралар ёдласа бўладими, бундай вақтда нима мумкин, нима мумкин эмас?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўрган аёл Қуръони каримни ушлаши ва оятларни ёддан ўқиши жоиз эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَليهِ وَسَلَّمَ قَالَ "لَا تَقْرَأُ الحْاَئِضُ وَلَا الْجُنُبُ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ" (رَوَاهُ التِّرْمِذِي)

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳайз кўрган аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан бирор нарса ўқимайди”, деганлар
( Имом Термизий ривояти).

Ҳайз ёки нифосдаги аёл қироатни эшитиши эса мумкин. Зикр, тасбеҳ, истиғфор, саловатларни айтиб юриши, дуоларни ўқиши ва азонга жавоб бериши ҳам мумкиндир.

Шу билан бирга ҳайз ёки нифосда бўлган аёлга таалуқли қуйидаги ҳукмлар мавжуд:
намоз соқит бўлади, қазосини ўқимайди;
рамазон рўзасини тутмайди аммо кейинчалик қазосини тутиб беради;
масжидга кира олмайди;
Байтуллоҳни тавоф қила олмайди;
Қуръон қироати унга ҳаром бўлади. Агар муаллима бўлса, калима-калима қилиб Қуръонни таълим бериши мумкин. Бунда икки калима ўртасини бўлади;
Қуръонни ушлай олмайди;
жинсий алоқа қилиш ҳаром бўлади. Тизза билан киндик орасидан бошқа аъзоларидан фойдаланиш мумкин;
ҳайз тугагач ғусл қилиш вожиб бўлади (“Ал-Мухтор”, “Фатовои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
1.4K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-03-31 13:36:49 #Ҳадис_533

РАСУЛУЛЛОҲ (ﷺ) ШУНДАЙ ҚИЛАР ЭДИЛАР

Тобеъинлардан Абу Атийя ва Масруқлар Оишанинг ҳузурига кириб, «Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши яхшиликда мусобақалашишади. Бири ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дейишди. Оиша: «Қай бири ифторни ва намозни тезлатади?», деб сўради. «Абдуллоҳ ибн Масъуд», дейишди. Оиша: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар», дедилар. Ифтор ва намозни ортга сурган Абу Мусо эди».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/view/saxarlik-va-iftorlik
1.7K views10:36
Ochish/sharhlash
2023-03-30 18:24:00 САЖДАДА ОЁҚ БАРМОҚЛАРИ ҲОЛАТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар хам сажда холатида оёқ бармоқларини қиблага қаратишлари керакми? Барча манбаларда турлича фикр келтирилган шунинг учун ўзингиз аниқлик киритсангизлар.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Саждада ҳам қаратишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/75752)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
1.6K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-03-30 05:59:58 #Ҳадис_532

МАЙЙИТГА ҲАДДАН ОШИБ, УВВОС СОЛИБ, АЙТИБ ЙИҒЛАШ


عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نِيحَ عَلَيْهِ يُعَذَّبُ بِمَا نِيحَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий (ﷺ): «Ҳаққига йиғланган киши ҳаққига йиғланган нарса билан азобланади», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳадиснинг зоҳиридан кўриниб турибдики, ўлган одамнинг орқасидан айтиб йиғлаш ўликка фойда бермас, аксинча, унинг азобланишига сабаб бўлар экан.

***

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا أُصِيبَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ جَعَلَ صُهَيْبٌ يَقُولُ: وَا أَخَاهُ، فَقَالَ عُمَرُ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمَيِّتَ لَيُعَذَّبُ بِبُكَاءِ الْحَيِّ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِنَّ الْمَيِّتَ يُعَذَّبُ بِبَعْضِ بُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганида Суҳайб:
«Вой биродарим!» деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
«Набий (ﷺ)нинг «Албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади», деганларини билмайсанми?» деди».

Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади», деганлар.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳазрати Умарни Абдурраҳмон ибн Мулжам пичоқлаб ташлаганида, ўлим олдида ётганларида бўлиб ўтган бу ҳодисадан ҳам ўликнинг ўз аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланиши тушунилади. Лекин кейинги ривоятда бу тушунчага қарши фикр олға сурилади.

***

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ مَيِّتٍ يَمُوتُ فَيَقُومُ بَاكِيهِ فَيَقُولُ: وَا جَبَلَاهْ، وَا سَنَدَاهْ أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ إِلَّا وُكِّلَ بِهِ مَلَكَانِ يَلْهَزَانِهِ أَهَكَذَا كُنْتَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий (ﷺ): «Қайси бир маййит ўлганидан кейин унинг йиғловчиси туриб, «Вой тоғим, вой суянчиғим», деса ёки шунга ўхшашларни айтса, албатта, унга икки фаришта вакил қилиниб, қулоғининг тагига уриб, «Шундай бўлган эдингми?!» дейдилар», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Агар маййит ўзи васият қилган бўлса, шундай бўлади», дейдилар баъзи уламолар.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
1.5K views02:59
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:09:58 #Ҳадис_192 #Такрор

ИФТОР ПАЙТИДАГИ ДУО

ع
َنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят:

«Набий ﷺ қачон ифтор қилсалар: «Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ», яъни «гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Ифтор пайтида дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса, оғиз очиш дуоларидир. Шулардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса жуда ҳам яхши бўлади.

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

Пайғамбар ﷺ қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афтарту»–яъни «Эй, бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дер эдилар».

Абу Довуд ва Табароний ривоят қилганлар.

Табаронийнинг лафзида
: «Бисмиллоҳи. Аллоҳумма лака сумту ва ила ризқика афторту, яъни, «Бисмиллаҳи. Эй, бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дейилган.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/view/iftor-paitidagi-duo
817 views11:09
Ochish/sharhlash
2023-03-29 07:29:58 #Ҳадис_187 #Такрор

АЛЛОҲГА ЭНГ МАҲБУБИ ИФТОРНИ ТЕЗРОҚ ҚИЛАДИГАНЛАРДИР

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ t، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: لَا يَزَالُ الدِّينُ ظَاهِرًا مَا عَجَّلَ النَّاسُ الْفِطْرَ، لِأَنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى يُؤَخِّرُونَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَأَحْمَدَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَحَبُّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.

Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.


Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | «Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
2.0K views04:29
Ochish/sharhlash