Get Mystery Box with random crypto!

Қрим кўпригида катта портлаш содир бўлди Россия оммавий ахбор | Muxbir Daliev

Қрим кўпригида катта портлаш содир бўлди

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қрим кўпригида катта портлаш юз берган. Ҳолатнинг аниқ ва батафсил тафсилотлари ҳали номаълум. Бироқ хабарларга кўра, поезддаги ёнилғи баки портлагани тахмин қилинмоқда. Мазкур портлаш юзасидан расмий баёнот ҳам берилмаган.

ОАВнинг маҳаллий аҳолининг сўзларига таяниб ёзишича, портлаш Москва вақти билан роппа-роса эрталабки соат 6:00 да содир бўлган.

Бундан ташқари, норасмий манбалар ҳам ўзларининг мазкур ҳолат тўғрисидаги тахминларини билдиришмоқда. Уларда айтилишича, танклар ва поезд Краснодар ўлкасидан Қримга қараб йўл олган. Баъзи норасмий манбаларга кўра, поезднинг ўзига, кўприкка ёки поездга яқинроқ жойдан ўтаётган бирор машинага портловчи моддалар қўйилган бўлиши мумкин.

Каналга уланинг: @humanuzofficial