Get Mystery Box with random crypto!

'Tashkent Index' талабалар ётоқхонасидаги асл ҳолат. Талабалар | Muxbir Daliev

"Tashkent Index" талабалар ётоқхонасидаги асл ҳолат. Талабалар нима дейди?

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, сектор раҳбарлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида йиғилиш ўтказилган эди.

Унда бугунги кунда долзарб масала бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш, улар учун ётоқ ўринларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Шундан сўнг, Ж.Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида бунёд этилган "Tashkent Index" савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берган эди. Айни кунларда эса Ушбу бино ётоқхонага айлантирилган ҳамда фойдаланишга топширилган.

Хўш, ётоқхонага айлантирилган ишлаб чиқариш мажмуасида яратилган шарт-шароитлар талабаларни қониқтиряптими? Human.uz мухбирлари ушбу масала юзасида ҳолатни жойига борган ҳолда ўрганишди.

Тўлиқ видео:



Каналга уланинг:
@humanuzofficial