Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.95K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-01-16 08:39:41 Жоҳа ака кетишини билиб ош берганга ўхшайди. Текин Ош бўляптими ҳалиям Тошконда?

@muxbirdaliev
7.3K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:09:18 Хабар тасдиқланди! Президент бир неча раҳбарларни ишдан олди!

Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
6.9K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:03:37 Муждалар тасдиғини топди. Тошкон озод бўлди.

@muxbirdaliev
8.8K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2023-01-16 07:45:19
Айтишларича айни дамдаги йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан олинган. Хабар расман тасдиқланмаган. Расмий хабар кутамиз.

@muxbirdaliev
13.6K viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2023-01-16 07:34:58 Президент ўтказаётган йиғилиш қаттиқ бўладиганга ўхшаяпти. Барча амалдорлар йиғилган деган муждалар келяпти.

Инсайдлардан қайноқ хабарлар кутиб қоламиз.

@muxbirdaliev
8.9K viewsedited  04:34
Ochish/sharhlash
2023-01-16 07:27:38 Зангиота туман ҳокимидан Назарбек аҳолиси норози!!!

"Ассалому алайкум, Мухбир Далиев, сизга шуни хабарини бермокчиман, Зангиота тумани хокимияти, мутасадди ходимлари, «Назарбек» МФЙ "Тутзор" кучасида 4 кундан бери Газ таминоти йуклигидан хеч кандай хабарлиги йук, расмий телеграм каналида Зангиота туманини, гуёки бориб козонларни текшириб масалалар хал килинмокда деб айтишяпти аммо, зангиота туман хокми ва хокимияти учун инсон кадри бир чакачалик киймати йук, сабаби Назарбек МФЙда.

Бу кахратон совук - 22 даража совук кунларда ахоли газ таминотидан узиб куйилган, совукдан, хонадонларда кишки кийимларни кийиб, куну туни утказишмокда, ахир чакалоклар, кекса ёшдаги отахонлар,ёш болалар нима килсин? жудаям аянчли ахволда колиб Хокмиятга мурожат килиб борилса, Райгазга боринг демокда, Райгазга борилса рахбарлар ишдан бушаб кетишган, хокмиятга боринг деб сарсон килишмокда, яна хокмиятдагиларни гапини каранг валомат "Уйларингизга учокда ишлайдиган печ куринглар" деб аёларни хайдаб чикаришмокда, аммо "Тутзор махаласидаги" «парник» ларда газ таъминоти кераклигидан ташкари босим куп келяпти, ишлатишяпти, инсон кадри парникдаги усимликдан улуг булдими?

махалла бир неча маротаба Хокмият комуналга телефон оркали мурожат килишмокда исм, фамиляни ёзволиб хечкимни юборишмияпти, нахотки Хокмиятни бундан хабари йук? хозирги кахратон кишда шахар хокмияти барча корхоналарни ким булишидан катий назар узилишини айтиб турганда, бу валомат «парник»чилар хокмият билан кандай сулух тузишган?

Назарбек ахолиси бир неча маротаба мухбирларга Зангиота туман хокмидан норози булиб келишаётганини "youtube" тармогида куришингиз мумкин, илтимос халк дардини олиб чиксангиз, зора бу махалага хам газ таминоти берилса!"

@muxbirdaliev
8.4K viewsedited  04:27
Ochish/sharhlash
2023-01-16 06:27:57 Талабалар учун: поезд ва самолётга доимий муддатга 50% ли чегирма берайлик!

Янги Ўзбекистонда гарчи қисқа муддатли бўлса ҳам байрам кунлари талабаларга поезд ҳамда самолёт билетларини 50 фоиз чегирма билан сотиш одат тусига кирди. Бу албатта қувонарли. Лекини шундаки бу билетларни топиб бўлмайди.

Жуда яхши эсимда, 97 йилларда талабаларга поездга 50%, самолётга 30% ли доимий чегирмалар амал қилар эди. Ўшанда студент бўлсам ҳам вилоятга самолётда бориб келардим. Қизиқ жойи доим кассада бўш жой йўқ дейилардию, самолёт деярли бўш кетарди. Ёш бола эканман, кассадаги найрангларни тушунмасдим. Билганим шуки, билетни камида 1 хафта олдин олиб қўярдим.

Назаримда ҳозирам бундай найранглар йўқ эмас. Электрон билет оламан десез бўш жой йўқ бўладию, диққат билан қараб турсангиз бироздан сўнг бир нечта жойлар пайдо бўп қолади. Инсон (ўзбек) омили 1%ли лазейкадан ҳам ўзи учун 99%ли самара яратволади.

Таклиф шуки, талабаларга поезд ҳамда самолёт билетларини 50 фоиз чегирма билан сотишни доимий муддат билан жорий қилиш керак.

Инсонга бундай эътибор берилиши, таълим сифатини ошишига замин тайёрлайди.

@muxbirdaliev
8.4K viewsedited  03:27
Ochish/sharhlash
2023-01-15 21:45:36
Совуқда кўчада бекатсиз қолаётган йўловчилар...

Бугун пойтахтадаги қайси бекатларни кўздан кечирманг, бекатлар бекат вазифасини ўтамаётганига амин бўласиз. Юртимизда аномал совуқ ҳукмрон бир пайтда йўловчилар бекат ичида эмас, кўчада қишнинг шундай қаҳратон совуғида автобус кутиб, жабр кўришаётганлиги ачинарлидир.

Бекатдаги шароит яхши эмаслигига сабаб эса, жамоат транспорти бекатларида савдо қилиб келаётган тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олишлари натижасида (ўриндиқлар ташқарига чиқариб юборилиши, бекат ичи савдо маҳсулоти билан тўлдирилиши, ваҳоказо...) муаммо юзага келиб, бу эса аҳолининг норозичилигини уйғотмоқда. Афсуски, масъуллар тарафидан бу масала ҳали-хануз жиддий назоратга олинганича йўқ.

Human.uz навбатдаги манзилда бўлиб, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги бир қатор бекатлар аҳволи билан танишди.

YouTube'да томоша қилинг:



Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.7K views18:45
Ochish/sharhlash
2023-01-15 18:16:42
Учтепа тумани...

"Ассалом алайкум биз учтепа туманидан мурожаат киляпмиз.хаво совук хонадонлар совук учтепа туман 22 квартал 32 домда 3 4 кундан буён Ер туласидан кувурлар ёрилиб шунака ахволга келган Хурматли ЖЭК дагилар ни вазифасига кирмас экан буни бартараф этиш."

@muxbirdaliev
6.8K viewsedited  15:16
Ochish/sharhlash
2023-01-15 17:59:25
Минде ўйлаб қаралса йўқ нарсани ҳадеб сўрайвериш ҳам одамни зада қиларкан.

Уйга кирсанг уй совуқ. Ишга борсанг совуқдан клавиятурани босгани безиллайсан.

Мурожаат ботга қарасанг дод вой! Иниернетда одамлар вадаванг тўғри келган амалдорни бўралаб сўкиб ётибди.

Шунақа пайт шарт ўғлини шапкасини кийиб ухлаворсангда. Миянг жим бўпқолса.

Иссиқ кунларга етволсак бу кунлар ҳам унут бўпкетади.

@muxbirdaliev
7.4K viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash