Get Mystery Box with random crypto!

Зангиота туман ҳокимидан Назарбек аҳолиси норози!!! 'Ассалому | Muxbir Daliev

Зангиота туман ҳокимидан Назарбек аҳолиси норози!!!

"Ассалому алайкум, Мухбир Далиев, сизга шуни хабарини бермокчиман, Зангиота тумани хокимияти, мутасадди ходимлари, «Назарбек» МФЙ "Тутзор" кучасида 4 кундан бери Газ таминоти йуклигидан хеч кандай хабарлиги йук, расмий телеграм каналида Зангиота туманини, гуёки бориб козонларни текшириб масалалар хал килинмокда деб айтишяпти аммо, зангиота туман хокми ва хокимияти учун инсон кадри бир чакачалик киймати йук, сабаби Назарбек МФЙда.

Бу кахратон совук - 22 даража совук кунларда ахоли газ таминотидан узиб куйилган, совукдан, хонадонларда кишки кийимларни кийиб, куну туни утказишмокда, ахир чакалоклар, кекса ёшдаги отахонлар,ёш болалар нима килсин? жудаям аянчли ахволда колиб Хокмиятга мурожат килиб борилса, Райгазга боринг демокда, Райгазга борилса рахбарлар ишдан бушаб кетишган, хокмиятга боринг деб сарсон килишмокда, яна хокмиятдагиларни гапини каранг валомат "Уйларингизга учокда ишлайдиган печ куринглар" деб аёларни хайдаб чикаришмокда, аммо "Тутзор махаласидаги" «парник» ларда газ таъминоти кераклигидан ташкари босим куп келяпти, ишлатишяпти, инсон кадри парникдаги усимликдан улуг булдими?

махалла бир неча маротаба Хокмият комуналга телефон оркали мурожат килишмокда исм, фамиляни ёзволиб хечкимни юборишмияпти, нахотки Хокмиятни бундан хабари йук? хозирги кахратон кишда шахар хокмияти барча корхоналарни ким булишидан катий назар узилишини айтиб турганда, бу валомат «парник»чилар хокмият билан кандай сулух тузишган?

Назарбек ахолиси бир неча маротаба мухбирларга Зангиота туман хокмидан норози булиб келишаётганини "youtube" тармогида куришингиз мумкин, илтимос халк дардини олиб чиксангиз, зора бу махалага хам газ таминоти берилса!"

@muxbirdaliev