Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.95K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-01-17 07:52:38
Тошкент шаҳрида ҳам таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади

Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
9.8K views04:52
Ochish/sharhlash
2023-01-16 23:04:03
Эшшакни ўлдирадиган қиш бўлмоқда.

Лекин шундай эшшаклар борки улар ўлмайди. Ўзини ўлганга солиб олиши мумкин холос.

@muxbirdaliev
7.4K viewsedited  20:04
Ochish/sharhlash
2023-01-16 22:45:37 Нима дейишарди? Шу поччамга шу аммаммиди?

Таълим таътили яна узайтирилмоқда. Вилоят ҳокимлари бирин-кетин таълим ва тарбия жараёнлари 23 январгача кечиктирилишини билдиришмоқда. Яхшими-ёмонми ҳарқалай ҳокимликлар тутуруқсиз бўлсаям ахборотларни сиздиришмоқда.

Омалекин нимагадир таълимга масъул вазирликлар жим. Улар ўзларининг комфорт кабинетларига ўтириб олишиб таълим сифати тўғрисида бош қотиришаётган бўлсалар керак. Бунгаям жааа ишониш қийин. Жонини койитмаган одамдан бинарса чиқишига ишониш қийин. Ўҳшаб қолса ўзидан қахрамон ясаб олишади, ўҳшамаса жазоси битта "узр"да!

Нимаям дердик вазирларимиз <-> ҳокимликларимизга мос!

@muxbirdaliev
7.4K viewsedited  19:45
Ochish/sharhlash
2023-01-16 20:09:24 Кушербаев, кучайиб кетибсизми?! "Мустанг"лар ярашибди ома! Ўзи бунданам зиёдасига арзийсиз! Автомонополиядан қутулсак, ҳаммамиз минамиз ашнақа тойчоқлардан! Нима демадинглар?!



4.4K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-01-16 15:56:49

Муаммо ва ечим

Танқид қилиш бошқа, муаммоларга ечим бериш бошқа масала. Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳақида гап кетганда, кўпчилик салбий муносабат билдиради.
Бу ташкилот билан ҳамкорликда ишлаган киши сифатида эса жуда кўп ижобий ишлар қилинаётганига бевосита гувоҳ бўляпман.
Аввалроқ саҳифаларимизда Тошкентда 13 мингдан зиёдроқ ёшларга 60 млрд сўмлик моддий ёрдам ва субсидиялар ажратилгани, кўплаб ёшлар шу кичкина туртки билан ўз бизнесини йўлга қўйиб олгани ҳақида видеоҳисоботни эълон қилгандик.
Бу ишлардан четда қолиб кетмаслик мақсадида Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассисларни бепул СММ бўйича ўқитиш таклифи билан чиқдик. Соғ бўлишсин, бизнинг бу эзгу таклифимизга ижобий жавоб беришди.

Натижада пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир туманларида 300 нафарга яқин етакчиларга бир кунлик СMM га кириш ва мобилография асослари семинар тренинглари ўтказилди.

Машғулотлар қизғин-баҳс мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтди. Уларга СММ соҳасида бугунги кун тенденциялари, олиб борилаётган фаолиятни кенгроқ оммага етказиш сирлари ўргатилди, асосий йўл-йўриқ, тушунчалар берилди.

Бу соҳада чуқурроқ билим олишни истаган етакчиларга тўлиқ СММ курси бепул ўтилиши маълум қилинди.
Агентлигимиз бу масалада доимо ёрдамга тайёр.
Гўзал Назарқосимова, “Darkor22” рекрутерлик агентлиги асосчиси ва раҳбари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Телеграм | Инстаграм | Фейсбук | Вебсайт
8.4K views12:56
Ochish/sharhlash
2023-01-16 14:25:35 ​​Светнинг сўнгги "қурбони". Учтепа тумани ҳокими Ф.Абдуллаевга!

"Ассалому алейкум, Мухбир ака! Эгнига қалин пўстинларни илиб, кеча соат тунги 1 дан - ҳозиргача Учтепа туман РЭСида (худони қудрати билан музламай) ўтирган оломон — 24- мавзе, 31 уй фақирлари!

Ака, уларнинг ҳам худди амалдорлар каби икки кўзи, икки қулоғи, чиройли қошлари бор. Фарзандли. Гапира олади. Яъни, одам — мавжудот эмас. Аммо, 2 кундан бери газ, свет, иссиқ сув ва "отопление"сиз қолган. Бу худди кўча жониворларига муносабатдай гап-да, ака.

Энг қизиғи, ён атрофдаги домларда газ катта холасиникига кетган бўлса-да, чироғлари ёниб турибди. Ҳарна, жунубдан кейин ғусл учун шароит бор. Лекин, 31 уй фақирлари ҳаммасидан маҳрум.

Мен ўзимга тўқман. Лаънати икки кундан бери кўчадан овқат-повқат "доставка" қилдириб турибман. Аммо, бу уй яшовчиларининг аксари ёлғиз қариялар, кексалар, камхарж одамлар. Ичим эзилади уларга, ака.

"Дамком" барака топсин. Елиб-югиряпти. Аммо фойдаси йўқ. "Похоже силовой кабель полетел" дейди. Аммо, РЭСдан ҳеч қандай ҳаракат, дейлик узр, тушунча бериш, ҳолатни ўрганиш, хуллас тасаддуқни қимирлатишдан дарак йўқ.

Етим қўзига ўхшаб қолдик. Ёрдам беринг. Ҳозиргина Президент: "Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарур" дедику.

Шу гапларни ҳурмати бордир!"

@muxbirdaliev
10.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2023-01-16 13:38:01
Маши фикр ёқди! Шунга амал қилелик.

@muxbirdaliev
11.0K viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2023-01-16 12:17:23 Жўҳа ака улгурмай қолибди. Учолмабди. Дхх га респект!

@muxbirdaliev
12.6K viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2023-01-16 11:15:16 Ш.Мирзиёев "Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётганига қатъий эътироз билдирилди".

@muxbirdaliev
11.3K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:06:49 Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилибди.

Қибрай ҳокими, сектор раҳбарлари, чироқчиларнинг котаконини бизнинг уйга юборинглар! Кўрсин аҳволни!

@RakursUz
2.6K views07:06
Ochish/sharhlash