Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар учун: поезд ва самолётга доимий муддатга 50% ли чеги | Muxbir Daliev

Талабалар учун: поезд ва самолётга доимий муддатга 50% ли чегирма берайлик!

Янги Ўзбекистонда гарчи қисқа муддатли бўлса ҳам байрам кунлари талабаларга поезд ҳамда самолёт билетларини 50 фоиз чегирма билан сотиш одат тусига кирди. Бу албатта қувонарли. Лекини шундаки бу билетларни топиб бўлмайди.

Жуда яхши эсимда, 97 йилларда талабаларга поездга 50%, самолётга 30% ли доимий чегирмалар амал қилар эди. Ўшанда студент бўлсам ҳам вилоятга самолётда бориб келардим. Қизиқ жойи доим кассада бўш жой йўқ дейилардию, самолёт деярли бўш кетарди. Ёш бола эканман, кассадаги найрангларни тушунмасдим. Билганим шуки, билетни камида 1 хафта олдин олиб қўярдим.

Назаримда ҳозирам бундай найранглар йўқ эмас. Электрон билет оламан десез бўш жой йўқ бўладию, диққат билан қараб турсангиз бироздан сўнг бир нечта жойлар пайдо бўп қолади. Инсон (ўзбек) омили 1%ли лазейкадан ҳам ўзи учун 99%ли самара яратволади.

Таклиф шуки, талабаларга поезд ҳамда самолёт билетларини 50 фоиз чегирма билан сотишни доимий муддат билан жорий қилиш керак.

Инсонга бундай эътибор берилиши, таълим сифатини ошишига замин тайёрлайди.

@muxbirdaliev