Get Mystery Box with random crypto!

Совуқда кўчада бекатсиз қолаётган йўловчилар... Бугун пойтахт | Muxbir Daliev

Совуқда кўчада бекатсиз қолаётган йўловчилар...

Бугун пойтахтадаги қайси бекатларни кўздан кечирманг, бекатлар бекат вазифасини ўтамаётганига амин бўласиз. Юртимизда аномал совуқ ҳукмрон бир пайтда йўловчилар бекат ичида эмас, кўчада қишнинг шундай қаҳратон совуғида автобус кутиб, жабр кўришаётганлиги ачинарлидир.

Бекатдаги шароит яхши эмаслигига сабаб эса, жамоат транспорти бекатларида савдо қилиб келаётган тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олишлари натижасида (ўриндиқлар ташқарига чиқариб юборилиши, бекат ичи савдо маҳсулоти билан тўлдирилиши, ваҳоказо...) муаммо юзага келиб, бу эса аҳолининг норозичилигини уйғотмоқда. Афсуски, масъуллар тарафидан бу масала ҳали-хануз жиддий назоратга олинганича йўқ.

Human.uz навбатдаги манзилда бўлиб, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги бир қатор бекатлар аҳволи билан танишди.

YouTube'да томоша қилинг:



Каналга уланинг: @humanuzofficial