Get Mystery Box with random crypto!

Нима дейишарди? Шу поччамга шу аммаммиди? Таълим таътили яна | Muxbir Daliev

Нима дейишарди? Шу поччамга шу аммаммиди?

Таълим таътили яна узайтирилмоқда. Вилоят ҳокимлари бирин-кетин таълим ва тарбия жараёнлари 23 январгача кечиктирилишини билдиришмоқда. Яхшими-ёмонми ҳарқалай ҳокимликлар тутуруқсиз бўлсаям ахборотларни сиздиришмоқда.

Омалекин нимагадир таълимга масъул вазирликлар жим. Улар ўзларининг комфорт кабинетларига ўтириб олишиб таълим сифати тўғрисида бош қотиришаётган бўлсалар керак. Бунгаям жааа ишониш қийин. Жонини койитмаган одамдан бинарса чиқишига ишониш қийин. Ўҳшаб қолса ўзидан қахрамон ясаб олишади, ўҳшамаса жазоси битта "узр"да!

Нимаям дердик вазирларимиз <-> ҳокимликларимизга мос!

@muxbirdaliev