Get Mystery Box with random crypto!

Муаммо ва ечим Танқид қилиш бошқа, муаммоларга ечим бериш бош | Muxbir Daliev


Муаммо ва ечим

Танқид қилиш бошқа, муаммоларга ечим бериш бошқа масала. Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳақида гап кетганда, кўпчилик салбий муносабат билдиради.
Бу ташкилот билан ҳамкорликда ишлаган киши сифатида эса жуда кўп ижобий ишлар қилинаётганига бевосита гувоҳ бўляпман.
Аввалроқ саҳифаларимизда Тошкентда 13 мингдан зиёдроқ ёшларга 60 млрд сўмлик моддий ёрдам ва субсидиялар ажратилгани, кўплаб ёшлар шу кичкина туртки билан ўз бизнесини йўлга қўйиб олгани ҳақида видеоҳисоботни эълон қилгандик.
Бу ишлардан четда қолиб кетмаслик мақсадида Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассисларни бепул СММ бўйича ўқитиш таклифи билан чиқдик. Соғ бўлишсин, бизнинг бу эзгу таклифимизга ижобий жавоб беришди.

Натижада пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир туманларида 300 нафарга яқин етакчиларга бир кунлик СMM га кириш ва мобилография асослари семинар тренинглари ўтказилди.

Машғулотлар қизғин-баҳс мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтди. Уларга СММ соҳасида бугунги кун тенденциялари, олиб борилаётган фаолиятни кенгроқ оммага етказиш сирлари ўргатилди, асосий йўл-йўриқ, тушунчалар берилди.

Бу соҳада чуқурроқ билим олишни истаган етакчиларга тўлиқ СММ курси бепул ўтилиши маълум қилинди.
Агентлигимиз бу масалада доимо ёрдамга тайёр.
Гўзал Назарқосимова, “Darkor22” рекрутерлик агентлиги асосчиси ва раҳбари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Телеграм | Инстаграм | Фейсбук | Вебсайт