Get Mystery Box with random crypto!

​​Светнинг сўнгги 'қурбони'. Учтепа тумани ҳокими Ф.Абдуллаевг | Muxbir Daliev

​​Светнинг сўнгги "қурбони". Учтепа тумани ҳокими Ф.Абдуллаевга!

"Ассалому алейкум, Мухбир ака! Эгнига қалин пўстинларни илиб, кеча соат тунги 1 дан - ҳозиргача Учтепа туман РЭСида (худони қудрати билан музламай) ўтирган оломон — 24- мавзе, 31 уй фақирлари!

Ака, уларнинг ҳам худди амалдорлар каби икки кўзи, икки қулоғи, чиройли қошлари бор. Фарзандли. Гапира олади. Яъни, одам — мавжудот эмас. Аммо, 2 кундан бери газ, свет, иссиқ сув ва "отопление"сиз қолган. Бу худди кўча жониворларига муносабатдай гап-да, ака.

Энг қизиғи, ён атрофдаги домларда газ катта холасиникига кетган бўлса-да, чироғлари ёниб турибди. Ҳарна, жунубдан кейин ғусл учун шароит бор. Лекин, 31 уй фақирлари ҳаммасидан маҳрум.

Мен ўзимга тўқман. Лаънати икки кундан бери кўчадан овқат-повқат "доставка" қилдириб турибман. Аммо, бу уй яшовчиларининг аксари ёлғиз қариялар, кексалар, камхарж одамлар. Ичим эзилади уларга, ака.

"Дамком" барака топсин. Елиб-югиряпти. Аммо фойдаси йўқ. "Похоже силовой кабель полетел" дейди. Аммо, РЭСдан ҳеч қандай ҳаракат, дейлик узр, тушунча бериш, ҳолатни ўрганиш, хуллас тасаддуқни қимирлатишдан дарак йўқ.

Етим қўзига ўхшаб қолдик. Ёрдам беринг. Ҳозиргина Президент: "Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарур" дедику.

Шу гапларни ҳурмати бордир!"

@muxbirdaliev