2022-04-26 19:49:36
"Олмос" нинг эгаллаган ери ҳақида
"Ака, билсангиз керак, Учтепа туманида "Олмос" деган ҳашаматли тўйхона, "плюс" ёнида ўртачадан йирикроқ савдо дўкони бор. 24-кварталда.
Даромади яхши. Тўй-маъарака тинмайди ҳар ҳолда. Маркет ҳам талабгир. Яъни, "олмосчилар"нинг соққадан муаммоси бўлмаслиги керак, камида.
Аммо, биз атрофдаги "домлар" аҳлини куйдириб келаётгани — "олмос"нинг "биқинида" жойлашган муштдек ерни "кадастрсиз" (
тиниб-тинчимас уйбошимизнинг ўрганиш натижалари бу) эгаллаб олишганида.
Эгаллаб, аҳоли учун стоянка-птоянка қилиб қўйса (
уйлар тагида жой учун бўладиган кунора пичоқбозликлар тўхтармиди) ҳам майли эди.
Йўқ, бу жой фақат тўй-маърака бўладиган кун очилади, меҳмонлар соққаси шилинади ва кейин бекитилади. Ана!
Кўча қонунлари, хуллас. Ака мухбир, ўзингиз қарамасангиз бўлмайди. Орқа домдагиларнинг ҳокимиятга боравериб мадори ҳам, умиди ҳам қолмади."
Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
5.1K views16:49