Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 11

2022-08-31 10:27:58 Кўз ўнгимизда юксалётган “AHMAD education” халқаро мактаби

Ёдингизда бўлса, бундан бир йил олдин Қўқон шаҳрида очилган хусусий мактаб “AHMAD education” ҳақида ёзган эдим. Жуда қисқа вақт ичида шуҳрат қозонга таълим даргоҳи халқаро мактаб мақомини олибди. “AHMAD education” муассасада амалга оширилётган ишлар ва ўзгаришлар ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида бир гуруҳ блогер ва журналистларни таклиф қилди.

Лойиҳа раҳбари, давримизнинг прогрессив ёшларидан бири Жаҳонгир Аҳмедов. У тинимсиз изланадиган, янгиликдан чўчимайдиган, “планка”ни баланд қўядиган йигит сифатида таассурот қолдирган.

Халқаро мактабининг имкониятлари, ундаги ўқитиш ва таълимни ташкил этиш жараёнлари, хорижий тажриба ва амалиёт билан боғлиқ жиҳатлар, халқаро ҳамкорлик асосида олиб борилаётган илмий, назарий-амалий ҳамда уларнинг самараси ҳақида бирма-бир таништирди.

Мактабнинг дастлабки ҳолати ҳақида хабарим бўлгани учун бу ердаги ўзгаришларни дарров пайқадим. Бу мактабга киришдан то синфхонагача сезилди. Ҳар битта хона специфик хусусиятга эга. Бир синф 20 киши учун мўлжалланган. Ортиқча расм, шиорбозлик йўқ, ранглар мутаносиб, кўзни чарчатмайди, бачканаликдан йироқ. Ўқувчини чалғитмайдиган минимализм.

Турникетдан ўтган ўқувчилар рўйхати махсус базада йиғилади. Ўқитувчилар йўқлама қилиб ўтирмайди. Мавжуд ўқувчиларнинг қанчаси дарсда бор ёки йўқлиги аниқ бўлади. Яъни ўқувчи синф хонасига кирётганда ўқитувчи столидаги махсус мосламага ID картаси орқали қайд этади. Бу маълумот махсус бот орқали ота-оналарга етиб боради. Шу тариқа ота-она айни пайтда фарзанди қайси хонада, қандай дарсда эканидан хабар топади.

Халқаро мактабда дарсларни хорижий давлатларда таълим олган ҳамда айни вақтда малака ва тажрибасини ошириб келаётган, илғор билим, салоҳиятга эга бўлган ўқитувчилар, жумладан, Туркия давлатининг етакчи педагог мутахассислари ҳам жалб этилиб, жаҳон таълим стандартлари ва янгича ёндашув услубларида ёшларга таълим бериб келинмоқда.

«AHMAD education» бренди остида Қўқон шаҳрида «AHMAD education» International School ўтган йилдан фаолиятини бошлаган. Биринчи йил даврига кўра, талаб юқори бўлганлиги учун ўқувчиларнинг мактабга жойлашиши 60% тўлди. Бу йилда эса 170 ариза билан, яъни, қўшимча ўрта миқдорда 770 нафар ўқувчи билан ўқув фаолиятни бошлаш арафасидамиз. Бу йилдаги муҳим янгиликларимиздан бири, бизнинг мактаб Халқаро мактаб унвонига эга бўлди. Шунингдек, Туркия давлатидан 20 йилдан ортиқ юқори тажрибага эга бўлган таълим мутахассисларини ҳамкорлик қилиш учун таклиф қилдик. Selma Şuekinci ҳамда Uygar Şuekinci лар педагогика ва психология йўналишида таълим бериб, академик кординаторлик вазифаларида ҳам ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Албатта, бу ҳамкорлик доирасидаги услубий ёндашувлар нафақат ўқувчилар, шу билан бирга ота-оналаримиз билан ўзаро мулоқотларни яқиндан ўтказиб, болалар таълим-тарбияси билан боғлиқ психологик маслаҳатлар, тренингларни мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда, деди Жаҳонгир.

Янги мактаб болалари учун замонавий жиҳозланган бинолар, хавфсиз ҳудуд, бассейн, 3 марталик овқат, ётоқхона ва спорт майдончалари мавжуд. Ундан ташқари, мазкур ўқув йилидан бошлаб, махсус автобуслар болаларни ҳар куни уйидан олиб келади ва олиб бориб қўяди.

Пресс-тур давомида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳамда таниқли журналист-блогерлар билан “AHMAD education International School” ўқитувчилари билан таълим тизимида учраётган муаммолар, камчиликлар юзасидан мулоқот қилдик. Ўқитувчилар жуда дадил, таклифлари ҳам ўринли. Шундай устозлар кўпайса, миллатимиз бундан фақат ютади.

Хулоса шуки, таълимга қанча инвестиция қилсак, юқори даражадаги мактабларни кўпайтирсак, кам. Мен юртимизда юзлаб “AHMAD education”лар бўлишини истайман. Бизни фақат илм юксалтиради!

@muxbir1
5.0K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:27:24
4.7K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:07:28
"Мен Андижон Автомобиль эхтиёт қисмлари бозорида Автошина Савдоси билан шуғулланаман.

Бозор ичига янги Дўконлар Хеч қандай хужжатларсиз, тендрсиз қурилябти бунга кўпчилик тадбиркорлар Автотураргох кичик лигини ва бозорга келган машиналар бу жойга сигмай магистрал йўл бўйига чиқиб кетишини хисобга олмаятганини ва бу дўконларсизхам бўш фойдаланилмаётган бозор ичида дўконлар кўплигини айтиб бу ишга қарши эканлигимизга қарамай бу ишларни Бозоркўм ўз чўнтагини ўйлаган холда тўхтатмаябти Хечқаерга Ариза қилиб чиқмелар ўзиларга яхши бўлади бу ишлар ортида Анча мунчаси аралашолмедиган ОДАМ турганлигини айтяпти бу тахдидми

Илтимос Келиб кўриб шу ишларни тўхташига амалий ёрдам бериб биз тадбиркорларни олдига қўйилаётган тўсиқни кўриб олдини олишга Авто тураргохимиз ўз холатича қолиб Ноқонуний ишлар тўхташига амалий ёрдам берсез деб бир гурух тадбиркор номидан ёзяпман.

Вазирлар махкамасини 2009-йил 31-декабр кунги 343 ва 2014-йил 6-деквбр 278-қонунларига мутлақо тўғри келмайди."

@muxbir1
5.5K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:40:19
Наманган шахри. Чорсу.

@muxbir1
6.7K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:31:14 Салқин саҳарларда, сен, руҳим менинг, Юксак-юксакларга қилавер парвоз....

Рауф Парфи.

@Rahimjon_rahmat
6.6K views03:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:19:04
МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 30 август куни мухбир Далиевнинг телеграм ижтимоий тармоғида "Асакада йўловчилар учун муаммоли йўл мурожаати" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Андижон Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси тасарруфидаги Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

Мурожаатда кўрсатилган Асака тумани Асака шаҳрига кириш 4Р-112 Е "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 4,5 км қисмида Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан транспорт воситалари ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар қатновидаги йўл белгилари ва пиёдалар йўлакчаси чизилиб, муаммоли вазият бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Андижон автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

@muxbir1
7.6K viewsedited  18:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:09:59
Кибержиноятчига нега чора кўрилмаяпти?

"Assalomu aleykum Xurshid aka. Ushbu murojaatimni kanalingizga chiqarsangiz. Odamlarni aldab kelayotgan fribgarlarni nahotki IIB aniqlab beraolmasa.

Yaqinda singlim o'zining aybi bilan fribgarlar tuzog'iga tushib plastigidam 1.100.000 so'm ishlab topgan oyligini o'g'irlatib qo'ydi. Bu ish bankmobayl ilovasi orqali Andijon shahridan ròyxatdan òtgan filialda ròy bergan.

Singlim Buxoro viloyati Jondor tumani IIB ariza bilan murojaat qilgan oradan 7 kun òtsa ham natija yòq. Shuni kanalingizda chuqarsangiz balki bank, balki IIB bu vaziyatni òrganib bunaqa frubgarlarga chora kòrar."

@muxbir1
7.2K views18:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:54:04
Президент администрациясидаги ўзгаришлар, Олий суддаги "янги қон", айрим ижтимоий тармоқларнинг "озодликка чиқиши" ва шахмат олимпиадасида фурор кўтарган ўзбеклар - "СЎЗ БЛОГЕРЛАРГА"

Лойиҳанинг бу галги сонида августнинг энг муҳим воқеалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар ҳуқуқ фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов, ҳуқуқшунос-блогерлар Саидали Мухторалиев, Баҳодир Аҳмедов, Бекзод Шукуров ва муаллиф Муслим Мирзажонов.

Тўлиқ: видео

Каналга уланинг: @humanuzofficial
6.2K views17:54
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:17:26 Ўқитувчиларнинг аттесиацияси ҳақида.

"Ассалому алайкум! Ушбу мурожаат орқали шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди.

Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май-июнь ойларида аттестацияга жалб этилмади.

Бироқ орадан 3 ой ўтиб Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425 сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди. 2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган.

Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди.

Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди. Бу ерда педагогнинг айби нимада? ахир улар ВМнинг қарори асосида аттестациядан ўтишмаганку.

Ўша пайтда Вазирлик айтиш керак эди: Биз билмай карор чиқартириб кўйдик,шунака айтамиз, қайтамиз,мақсадимиз педагогларни касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистон таълимини емиришни бош мақсад қилиб олганмиз деб мард бўлиб айтганда бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди?!

Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун Ўзтрансгаз ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир-а?

Мақсад бу ерда тоифалар орасида тўланадиган маблағда ёки аттестациядан қочишда эмас.

Шунчаки, ўқитувчини устидан калака қилиб, уларни устидан кулган ҳолда олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилганида ва ноябр ойидаги бўладиган аттестациягача айнан ўша йилда 572-сонли қарорнинг юқоридаги бандига ишониб аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида.

Унда нега ўша май-июнь ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади деган саволга на Саидов, на Тошкебоев жаноблари жавоб бера олмаяпди.

Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган. 25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлсада Республика Адлия вазиримиз жаноб Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронманда.

Бошқа соҳада шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмасада матбуот хизмати раҳбари муносабат беришга устаси фаранг бўлиб кетишгандику.

Ё юқоридаги ҳар икки таълимга алоқадор ташкилот билан келишиб олганмисизлар. Ўзбекистонда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор.

Бу Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари. Яна қайтариб айтаман: Аниқ ва бир хилда ишлашига! Ҳаётбек ака сизга ҳурматимиз баланд. Ҳар холда сиз ишлаётган тизим бу каби ўйинларга муросасиз муносабатда бўлиб келган.

Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда тизимингиздаги бошқарма орқали аниқлик киритиб ижобий ҳал қилиб берсангизлар юртимиздаги айнан шу муаммода турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига қараб эътибор олмай бундан буёғига эътиборга яраша ишлайдиган 1000 га яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилган бўлардингиз."

@muxbir1
1.6K viewsedited  03:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:23:58 Қонунни ҳурмат қилмайдиганларнинг ё зари бор, ё зўри бор. Бошқача бўлиши мумкин эмас!

Йўл харакати қоидаларига тупириб қўйиб, "наглый" қарама-қарши йўналишда машина хайдаб юрадиганларни нима қилиш керак? Улар бундай кучни қаердан олади?

Худди шу "одамлар" бизнинг қонунчилигимизнинг юзига тутилган кўзгу. Қонунларнинг бир томонлама ишлашини мана шундай "эркатойлар" кўрсатиб беришяпти.

Булар қонунлар ўзларига келганида ишламаслигини жуда яхши билишади.

Булар қонунларга тупириб қўйишган. Булар танобини тортиб қўядиганларни йўқлигини жуда яхши билишади. Керак бўлса ўзлари бошқаларни танобини тортиб қўйишади.

Зўравонлар, золимлар эъзозланиб, ожизлар камситиладиган, кучсизлар эзиладиган давлат ўзининг думини ўзи ютаётган илонга ўхшайди. Ё қонун устивор бўлган ҳуқуқий давлат қурамиз ё таназзулга учраймиз. Давлат бундайларга жойи қаердалигини кўрсатиб қўйиши керак, йўқса халқ ўзи кўрсатиб қўяди, самосудлар авж олиб кетади. Юмшоқлик буларга эмас. Қонунлар шундай ишласинки, бундай ўзбошимча "полвонлар" тавбасига таяниб қолишлари керак.

Бундайларга жим қараб туриш, бепарволик, лоқайдлик жамиятгаям, давлатгаям катта зарар келтиради.

@muxbir1
4.9K viewsedited  19:23
Ochish/sharhlash