2022-08-29 05:37:34
Шахсий фикр!Бизда жуда кўп иллатлар турли панд - насиҳат, мақол ва эртаклар билан беркитилади.
Мисоллар билан тушунтирай. Масалан "Қиз бола - палаҳмон тоши". Бу ғирт сафсата. Қиз фарзанд палахмон тоши эмас. Бу катта эҳтимол билан қиз келин бўлиб тушган хонадонидаги зулм ва азобларга, қийинчиликларга бардош бериши кераклиги учун ўйлаб топилган деб ҳисоблайман.
Қиз эрга тегди. Куёв нобоп чиқди. Қиз ажрашиб кетса биринчи хулоса қиз бузуқ ҳисобланади ва бу қиз хонадон учун ор-номус масаласи. Ҳеч ким куёв номард ёки жоҳил бўлиши мумкин деб ўйламайди. Во ҳакозо.
Қиз бола палаҳмон тоши эмас. У шахс. Унинг ҳуқуқлари исломда ҳам қонунда ҳам конкрет белгилаб қўйилган.
Қизи борларга айтарим. Қизингиз аввало бахтли бўлсин. Аммо ҳаётида шундай жоҳилга учраб қолса шу заҳотиёқ ундан қутулишига ёрдам беринг.
Балки бу иборани бошқа маьнода қўллашган ҳам бўлиши мумкиндир. Аммо менинг фикрим шундай.
П/С: Мана шундай мантиқсиз мақол ва панд насиҳат фразалар бўйича фикрлар улашиб турамиз.
@muxbir1
8.7K viewsedited 02:37