2022-09-02 12:00:52
Битта нарсага тушунмайман.
Ўзбекистон умумий ўрта таълим мажбурий. Яъни, мактаб ёшидаги болалар (7-17 ёш) мактабда ўқишлари мажбурий. Уларни мактабда ўқишига монъелик, тўсқинлик қилувчилар ҳоҳ ота-она ёки бошқалар бўлмасин жавобгарлик белгиланган.
Шундай экан, нима учун мажбурий таълим бўлган тизимда, давлат мактабларида ўқув дарсликлари пуллик? Нима учун болалар, аниқроғи уларнинг ота-оналари пул тўлаб ижарага дарсликлар олиши керак. Дарсликлар бепул таъминланиши керакмасми?
Ахир давлат мактабида, мажбурий таълимда ўқиш бепул бўлиши керакмасми?
Амалдаги конституцияда шундай дейилганку:
41-модда.
Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
@muxbir1
11.4K viewsedited 09:00