2022-08-28 13:24:18
Магистратурага хорижий тил билиш сертификати талабини ёқлайдиганлар ҳам бор."Ассалому алайкум. Шу сертификат талаби жорий этилгани сабаб ҳам анчагина адолат қарор топди. Магистратура босқичи пайдо бўлган кундан бошлаб бирор йил, бирор таълим муассасасида адолатли имтиҳон тизими бўлмаган.
Ҳатто, ўтган ўқув йиллларда ҳам ўз билимига ишонган номзоднинг мутахассисликдан билимини сунъий пастлатишни имконини топа олмаган масъуллар ўзларининг қора кўзларига хорижий тилдан тест вариантларини (хорижий тилни ОТМ ларни ўзи олган) аввалдан бериш орқали максимал балл олишларига эришишди.
Натижада эса мисол учун адолатга ишонган талаба 85 балл (спец) + 65 балл (хорижий тил)= жами 150 балл. Эркатойлар эса 65 спец ва 95 балл хорижий тилдан жами 160 балл билан ўқишган қабул қилинган. Ажратилган квота 3-4 балл фарқи билан эркатойларга насиб қилаверди.
Диплом ўртача бали юқори бўлган тақдирда ҳам адолатга ишонганларга йўл берилмади. Хуллас 3 тармоқли (диплом бали, мутахассислик, хорижий тил) жами балл кимнинг кимлигига қараб мутахассислик ва хорижий тилда сунъий белгиланди. Магистратурага имтиҳонни инглиз тилидан топширган ва 95 фоиз атрофида натижа кўрсатган айрим номзодларнинг магистратурага қабул қилингач "мен мактабда ҳам, бакалаврда ҳам немис тили ўқиганман" деб немис тили дарсига киришини қандай тушуниш мумкин.
Яқин ўтган йилларда магистратурага қўшимча квота ажратилишигина аламдан кўзида ёш билан ҳаммасини тушуниб турган лекин дардини ҳеч ким тингламаган номзодларни тинчлантира олди. Қинғир йўллар билан қабул қилинган айрим "доно талабалар" кира олмаганлар орасида бир нечта ўзиданда ҳар томонлама билимлилар бор эканлигини қалбан яхши ҳис қилишади. Лекин виждон...
Хулоса: Сертификат талаби жуда ҳам тўғри қарор бўлди. Мақсади таълим олиш, ўз устида ишлаш, етук мутахассис бўлиб етишиш бўлган талабалар учун бу ҳеч қандай мушкуллик туғдирмайди. Ўрта мактабларнинг 9 синф ўқувчилари қўлга киритаётган В2, С1 сертификатларни тўрт йил бакалаврда ўқиган талаба нега қўлга кирита олмайди.
Сертификат талаби бўйича жириллаётганларнинг аксарияти юқорида айтганимиз ўтган йилларда қинғир йўллар билан ўқишга кирганларнинг ука ва сингиллари. Ака-опалари изидан чиқиб тўғри йўлга бурилишга бардошлари етмаябди."
@muxbir1
7.6K viewsedited 10:24