Get Mystery Box with random crypto!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: 'Учта нажот берув | MuslimShosh.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"Учта нажот берувчи амаллар, учта ҳалок этувчи амаллар, учта даража бўлувчи амаллар ва учта каффорат бўлувчи амаллар бордир.

Қутқарувчи амаллар: Аллоҳ таолодан яширинча ва ошкора қўрқиш, бойлик ва камбағалликда мўътадил бўлиш, розилик (ғазаб келмаган) ва ғазаб келганида ҳам адолатли бўлиш.

Ҳалок этувчи амаллар: ўта бахиллик, ҳавои нафсга эргашиш, кишининг ўзидан ажабланиши (яъни, ғурурланиш).

Даража бўлувчи амаллар: саломни ошкора қилиш, (очларни) таомлантириш, одамлар ухлаётган кечаларда намоз ўқиш.

Каффорат бўлувчи амаллар: қийин ҳолатларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, жамоат намозларига пиёда юриб бориш ва намоздан кейин намозни кутиш".

"Охират кунига таёргарлик" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh