Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 58

2023-02-16 16:03:04БУГУН СОАТ 20:00 ДА ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 16 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум жонли эфирларнинг навбатдаги сонида "Исро ва Меърож кечаси фазилатлари ҳақида" онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ражаб, Шаъбон ва Рамазон ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар қиладилар.

Мўътабар манбаларда
Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойидир.

Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Ражаб_Рамазонга_ҳозирликдир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.6K views13:03
Ochish/sharhlash
2023-02-16 14:46:02
Тошкент шаҳрида диний соҳа вакиллари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди

Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва БМТ ЮНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур семинарда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги тасарруфидаги имом-хатиблар ва отинойилар иштирок этдилар. Ўқув-семинарда нотиқлар исломда саломатликни мустаҳкамлашга эътибор, бу борада диний соҳа вакиллари амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар кенг муҳокама этилади. Шунингдек, тадбирнинг асосий мақсади аҳоли орасида турли касалликлар, ҳусусан COVID-19 га қарши эмлаш дастурлари ҳамда мамлакатда эмлаш хизматларига бўлган ишончни қўллаб-қувватлаш мавзусига қаратилди.

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.7K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2023-02-16 13:56:31 ИНСОН ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ МУМКИНМИ?

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".

#Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.7K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2023-02-16 12:22:50 ЖОНЛИ: “Қуръон мусобақаси - 2023” Олий маъҳад талабалари ўртасида 16.02.23

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.5K views09:22
Ochish/sharhlash
2023-02-16 12:21:57 Айтиладики:

Ким турмуш қийинчилигидан шикоят қилган ҳолда тонг оттирса, гўёки Роббисига шикоят қилибди. Ким дунё ишлари учун хафа бўлган ҳолда тонг оттирса, батаҳқиқ Аллохга ғазаб қилган ҳолда тонг оттириб- ди. Ким бойнинг бойлиги учун унга тавозе қилса, батаҳқиқ динининг учдан иккиси кетибди.

"Охират кунига таёргарлик"
китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.8K views09:21
Ochish/sharhlash
2023-02-16 10:20:54 ​​ Аллоҳ кўриб турганини ҳис қиламан

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳатимул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг: «Эй Ҳатим, намоз ўқиётганингизда Аллох таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми?» деди. Ҳатимул Асом: «Ҳа», деди. У: «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўради. Ҳатимул Асом бундай деди: «Аллоҳ таолонинг «Намозни қоим қилинглар» деган буйруғига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман. Қўрқув билан юраман. Ният билан намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуръон ўқийман. Хушуъ билан рукуъга кетаман. Тавозеъ билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман. Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо килиб, намозни якунлайман. Кейин хавотир билан нафсимга мурожаат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жахл билан уринаман». Бу гапларни эшитган Исом ибн Юсуф: «Сиз ҳеч қўрқмай, «Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.0K views07:20
Ochish/sharhlash
2023-02-16 06:40:03 ЎЛИК ЕРГА ҚАЙТА ҲАЁТ БАҒИШЛАЙДИГАН ЁМҒИРЛАР

Ёмғирларнинг «ўлик ерга қайта ҳаёт бахш этиш»лик вазифаси Қуръоннинг қатор оятларида таъкидлаб ўтилган:

... Осмондан пок сув (ёмғир) ёғдирдик. Бу ўлик ерларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб ҳайвонларни ҳамда инсонларни суғориш учундир. («Фурқон» сураси, 48-49-оятлар)

Ерга жонзотлар учун зарурий талаб бўлган сувни келтириш билан бир қаторда, ёмғирнинг ўғитловчилик хусусияти ҳам бор. Денгиздан буғланувчи ва булутларга етувчи томчилар ўлик тупроққа «янги ҳаёт бағишловчи» зарур моддаларни ўз ичига олади.

«Янги ҳаёт бағишловчи»лик хусусиятига эга бундай ёмғир томчилари «сиртқи парда томчилари» деб аталади. Булар биологлар томонидан микроқатлам деб аталадиган денгиз юзасининг энг юқори қатламидан ҳосил бўлади. Ўндан бир миллиметрдан кичик қалинликдаги бу юза қатламда микроскопик сув ўтлари ва зоопланктонларнинг чиришидан келиб чиққан кўп миқдордаги органик чиқиндилар топилади.

Бу чиқиндиларнинг баъзилари денгиз сувида кам учрайдиган фосфор, магний ва калий каби элементларни, шу жумладан, мис, рух, кобальт ҳамда қўрғошин сингари оғир металларни шимиб тўплайди. Ер юзасидаги уруғлар ва ўсимликлар бу ёмғир томчиларидан униб-ўсиш учун зарур бўлган кўп миқдордаги минерал тузлар ва элементларни ўзига олади. Қуръон бунга қуйидагича ишора қилади:

«Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик». («Қоф» сураси, 9-оят)

Ёмғир билан тушадиган бу минерал тузлар ҳосилдорликни ошириш учун амалда қўлланиладиган ўғитлар (кальций, магний, калий ва ҳ.к.) нинг кичик кўринишдаги
намуналаридир. Аэрозолларда топиладиган оғир металл турлари ўсиш мобайнида самарадорликни ва ўсимликларнинг маҳсулдорлигини оширадиган элементларни ҳосил қилади.

Қисқаси, ёмғир катта аҳамиятга эга бўлган ўғитдир. Ёлғиз ёмғир таъминлаб берадиган ўғит билан, юз йил ичида, паст сифатли тупроқ ўсимликлар учун зарур бўлган барча элементларга эга бўлиши мумкин.

Ўрмонлар ҳам денгиздан келиб чиқадиган бу кимёвий элементлар ёрдамида ўсади ва озиқланади. Шу тарзда, ҳар йили тахминан 150 миллион тоннага яқин минерал ўғит зарралари ерга тушади. Агарда ёмғирнинг бундай ўғитловчилик хусусияти бўлмаганда эди, Ер юзида жуда кам ўсимликлар ўсган ва ҳаётий мувозанат бузилган бўлар эди.

Оятда ерларга янги ҳаёт бағишлаш
ҳақида берилган бу маълумот Қуръоннинг саноқсиз мўъжизавий хусусиятларидан биридир, холос.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.0K views03:40
Ochish/sharhlash
2023-02-16 03:40:06
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

         Хайрли тонг


Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила бошлиғи, меҳрибон ота, севимли ёрсиз...

Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила бекаси, мунис она, суюкли рафиқасиз...

Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила фарзанди, жонажон ўғил, оила давомчисисиз...

Қайси касб эгаси бўлманг, сиз оила номуси, ота-онангиз кўз қорачиғи, латофатли қизисиз...

Шундай экан, бугунги Ҳаёт Совғаси бўлган—янги кунимизни оиламизга бағишлайлик!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
482 views00:40
Ochish/sharhlash
2023-02-15 17:40:12
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 25 КУН
16 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 05:58
Қуёш - 07:17
Пешин - 12:42
Аср - 16:15
Шом - 17:59
Хуфтон - 19:16

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
1.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-02-15 15:20:37 МАККАДА ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ТОИФГА БОРСА, МАККАГА ҚАЙТИШДА ЭҲРОМ БОҒЛАБ КИРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Умрага борган айрим танишларим Тоифга бориб келишганини айтиб қолишди. Шу ҳолатда Маккага қайтиб киришда эҳром шарт бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри мийқотдан ташқарида жойлашган шаҳар ҳисобланади. Тоифликлар учун мийқот Қарнул манозилдир. Шунинг учун Маккада турган инсон (хоҳ у Маккалик бўлсин ёки умра ё ҳажга борган зиёратчи бўлсин) Тоиф, Мадина ёки Риёз ва шу каби мийқотдан ташқаридаги шаҳарларга чиқса ва яна Макка ё Ҳарамга киришни қасд қилса, умра учун эҳром боғлаб кириши шарт бўлади. Агар эҳромсиз кирса, жонлиқ сўйиши вожиб бўлади. Эҳромсиз кириб қўйган киши қайтадан мийқотга чиқиб, эҳром боғлаб кирса, жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Маккага қайтиб, Оиша разияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаш билан жонлиқ сўйишдан қутила олмайди. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо масжиди ҳилл (мийқотнинг ичи ҳарамдан ташқари)да яшовчилар учун мийқотдир (“Бадоеъ”, “Раддул муҳтор”, “Фатово Қозихон”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.8K views12:20
Ochish/sharhlash