Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЖДАН ҚАЙТГАНДАН КЕЙИНГИ МАРОСИМЛАРГА ПУЛИ БЎЛМАСА #қисқа_сав | MuslimShosh.uz

ҲАЖДАН ҚАЙТГАНДАН КЕЙИНГИ МАРОСИМЛАРГА ПУЛИ БЎЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh