Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳомилани сақлаб қолиш учун таркибида желатин бўлган дорини и | Muslimaat.uz

​​Ҳомилани сақлаб қолиш учун таркибида желатин бўлган дорини ичиш жоизми?

Ассалому алайкум! Биз Россияда яшаймиз. Менга маслаҳатингиз жуда керак, ҳомиладорман. Ҳомилам 12 ҳафталик, ҳомиланинг тушиш хавфи бор, 9 ҳафталигида кўп қон кетди, текширтирдик. Дори ёзиб беришди, дори таркибида желатин бор экан. Мен дорини хоҳламасам-да, болани сақлаш мақсадида бир ҳафта мажбур ичдим. Шифокор шу таблеткадан яна икки ярим ой ой ичишимни, ичмасам, яна қон кетиш ҳолатлари юз беришини таъкидлашди. Мен шифокор айтганини қилмадим. Икки ҳафта ўтгач, менда яна қон кетди. Нима қилишни билмай қолдим. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ичишдан қўрқаман, нима қилсам бўлади? Қандай маслаҳат берасиз? Аллоҳ таоло илмизни зиёда қилсин. Жавоб учун раҳмат.

Шифокор:
Ваалайкум ассалом. Ҳозирда ҳомиладорликни сақлаш учун қўлланиладиган дори воситаларини деярли барчасида желатин бор. Ҳомилангиз тушиш хавфи бор, уни бошка муқобилини тополмагач, ичсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube