Get Mystery Box with random crypto!

​​Қайнонамни кўришни хоҳламайман... Ассалому алайкум! Ёшим 21 | Muslimaat.uz

​​Қайнонамни кўришни хоҳламайман...

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, оилалиман, ҳомиладорман. Ҳаётимда нохуш воқеалар кўп бўлмоқда. Қайнонам билан қанча муроса қилмайин, негадир барибир уришиб қоляпман. Мунтазам равишда қилаётган ишларимдан айб топавериб, мени силтаб, жеркиб сўкаверадилар. Ҳаммага ёлғон гапириб, қилмаган ишимни қилди, дейдилар, мени кўпчиликка ёмонлайдилар, нима яхшилик қилсам ҳам ёқмайди. Асабларим жудаям чарчаган, улар ўзларини оқлаб, менга юз фоиз айбни ағдариб қўядилар. Ҳомиладорлигимга ҳам қарамай, мени озгина фурсат ҳам тинч қўймайдилар. Умуман уларни кўргим ҳам, гаплашгим ҳам келмай қолди. Нима қилсам, тўғри йўл тутган бўламан?

Психолог:
Ваалайкум ассалом. Қайнонангиз ҳақиқатдан ҳам шундай қилаётган бўлса, демак, уларнинг ё тарбияси яхши эмас, ё руҳий ҳолати яхши эмас. Нима бўлганида ҳам қайнонангиз бошқа инсон ва сиз қайнонангиз каби йўл тутмаслигингиз керак. Сиз қайнонангиз билан тил топишишингиз учун бир тактикани қўллаб кўрсангиз бўлади. У ҳам бўлса, қайнонангизни ўзига мақташ. Биринчи бу ишни хаёлан бажариб кўринг. Кейин ҳақиқатда бажариб кўринг. Гўёки тадқиқот ўтказгандек. Масалан, “Ойижон, сиз фалон ва фалон аёлсиз-да, сиздан мана шу соҳада жуда кўп нарсаларни ўргандим” ёки “Ойижон, мана бу кўйлагингиз сизга жуда ярашади-да, кўркингизга янада кўрк қўшади” каби. Мана кўрасиз, шу каби чиройли мақтовлар аста-секин қайнонангизни сизга бўлган муносабатини ўзгартира бошлайди. Сиз сабрли бўлиб, гўзал муомалада давом этинг. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:Savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube